Искать:

Суд-ҳуқуқ тизими ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига оид қонунчилик, бу борада амалга оширилган ислоҳотлар юзасидан давра суҳбати ташкил этилди

Мазкур давра суҳбати “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти 7-Гидрометаллургия заводининг меҳнат жамоаси иштирокида Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди тергов судьяси Д.Эргашева ва Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ғофуров томонидан ташкил этилиб, маързачилар ўзларининг тушунтиришлари орқали мавзуга доир масалалар хусусида сўз юритишди.

Хусусан, тадбир давомида суд-ҳуқуқ тизимига оид қонунчилик, бу борада амалга оширилган ислоҳотлар, шунингдек йўл ҳаракати қоидаларига оид қонунчилик, мазкур қонунчилик талаблари бузилганлиги учун маъмурий жарималар миқдори оширилиб, бошқа жазолар қўлланилиши ҳам кўчайтирилганлиги, бу борада Маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги кодексга ҳам тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, бунга сабаб бўлган заруратлар, шунингдек ёд ғояларга берилмаслик, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишдан ўзини сақлаш, ушбу турдаги қилмишлар содир этилганлиги учун қонунда белгиланган жавобгарлик ва жазо чоралари суд амалиётида кўрилган ишлар мисолида тушунтириб берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 мартдаги “Аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1047-сон Қонунининг мазмун-моҳияти тўлиқ тушунтирилди.

Таъкидлаш ўринлики, давра суҳбати қизғин баҳс-мунозара шаклида давом этиб, тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

 

Ғофуров Шерзод,

Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг раиси

 

Эргашева Дилобар,

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг тергов судьяси

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди томонидан ўтказилган сайёр суд ва ҳуқуқий тарғибот тадбири тафсилотлари

Конимех Туман Политехникуми биносида жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди томонидан жиноят ҳамда ҳуқуқбузарлик олдини олиш мақсадида сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Утказилган сайёр суд мажлисида жиноят ва маъмурий ҳуқубузарлик содир этган бир нечта шахсларга нисбатан бўлган жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлари кўриб чиқилиб, сайёр суд мажлиси иштирокчилари гувоҳлигида суд қарорлари эълон қилинди.

Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга жиноят учун жазо муқаррарлигини эслатиш ва шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.

Сайёр суд мажлиси якунига уланиб кетган тарғибот тадбирида сўзга чиққанлар, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида қилинаётган барча ишлар, қабул қилинаётга қонунлар барчаси “Инсон қадри ва манфаатлари учун” эканлиги, буни ҳар-бир Ўзбекистон фуқароси ич-ичидан ҳис қилиши ва жиноятчиликка қарши биргаликда муросасиз курашиш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, йиғилганларга судьялар томонидан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори мазмун моҳияти ҳамда ЎРҚ-1047-сон Қонун юзасидан батафсил тушунтириш берилди.

Тадбир сўнгида судьялар томонидан йиғилганларга ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий соҳага оид саволларига жавоб берилди.

 

Тухтаев Ҳабибулло,

Жиноят ишлари бўйича Конимех судининг раиси

 

Райимов Мақсуд,

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг тергов судьяси

Суд ҳокимиятининг мустақиллигини мустаҳкамлаш борасидаги муҳим ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130 моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятдан, сиёсий партиялардан, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан мустақил ҳолда иш юритади.

Янги таҳрирдаги Конституциямизда суд ҳокимиятининг мустақил ҳолда иш юритишига ва судьялар муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмаслигига оид конституциявий кафолатларни белгилаб қўйилишлиги суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашга қаратилган муҳим бир қадам бўлди.

Зеро, “Янги Ўзбекистон-янги суд” тамойили асосида амалга оширилаётган суд ҳуқуқ ислоҳотларини бош мезони мамлакатимизда суд ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, “Инсон қадри учун” принципи асосида инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини кафолатли таъминлаш, шу жумладан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш экан, бу борада одил судловни амалга оширувчи суднинг чинкам мустақиллигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.

2024 йилнинг 14 август кунида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига суд ҳокимиятининг мустақиллиги кафолатларини мустаҳкамлашга, судлар фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишга ҳамда ягона суд амалиётини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан суд ҳокимиятининг мустақиллиги кафолатларини янада мустаҳкамлашга, жамиятнинг судлар фаолияти тўғрисида мунтазам ахборот олиши учун мустаҳкам ҳуқуқий асосларни яратишга, судьялар зиммасига одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган бирор-бир мажбурият юклатилишининг олдини олишга ҳамда улар фаолиятининг шаффофлигини таъминлашга, шунингдек қонунчиликдаги айрим бўшлиқлар ва зиддиятларни бартараф этишга оид муҳим ўзгартиришлар киритилди.

Муқаддам “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунида суд раисларининг суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисида Маҳаллий Кенгашларга бир йилда камида бир марта ахборот тақдим этиш мажбурияти белгиланган бўлиб, мазкур қоида қайсидир даражада суднинг мустақиллигига ўз таъсирини кўрсатар эди.

Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судлар раисларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бир йилда камида бир марта ахборот тақдим этиши ҳақидаги қоидани бекор қилишни, ўз навбатида судларнинг ўз фаолияти тўғрисида жамоатчиликни ҳар чоракда оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиб боришга оид қоидалар киритилди.

Шунингдек мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги, «Прокуратура тўғрисида»ги, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги«Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги, «Давлат божи тўғрисида»ги қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Қаҳҳоров Турғунбой,

Навоий вилоят судининг судьяси

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан ўтказилган сайёр суд ва ҳуқуқий тарғибот тадбири тафсилотлари

Навоий Давлат Университети қошидаги академик лицей биносида жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан жиноят ҳамда ҳуқуқбузарлик олдини олиш мақсадида сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Утказилган сайёр суд мажлисида жиноят ва маъмурий ҳуқубузарлик содир этган бир нечта шахсларга нисбатан бўлган жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлари кўриб чиқилиб, сайёр суд мажлиси иштирокчилари гувоҳлигида суд қарорлари эълон қилинди.

Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга жиноят учун жазо муқаррарлигини эслатиш ва шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.

Сайёр суд мажлиси якунига уланиб кетган тарғибот тадбирида сўзга чиққанлар, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида қилинаётган барча ишлар, қабул қилинаётга қонунлар барчаси “Инсон қадри ва манфаатлари учун” эканлиги, буни ҳар-бир Ўзбекистон фуқароси ич-ичидан ҳис қилиши ва жиноятчиликка қарши биргаликда муросасиз курашиш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, йиғилганларга судьялар томонидан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори мазмун моҳияти ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

жиноятлар учун қонунчиликда назарда тутилган жазо чоралари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

Тадбир сўнгида судьялар томонидан йиғилганларга ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий соҳага оид саволларига жавоб берилди.

 

Алиқулов Баходир,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг раиси

 

Пардаева Дилобар,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьяси

 

Болтаев Суннатжон,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг тергов судьяси

 

Исмаилов Улуғбек,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг тергов судьяси

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг ташаббуси туман тиббиёт бирлашмасида “Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш” мавзусида ўтказилган семинар тафсилотлари

Коррупцияга қарши курашиш давр талаби, бу иллат оғир оқибатларга олиб келишини кенг жамоатчиликка тушунтириш мақсадида жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди раиси Ш.Мамиров томонидан Хатирчи туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирокида каррупцияни олдини олишга қаратилган масалалар бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Йиғилишда, туман суди раиси дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгаш йиғилишида сўзлаган нутқидан келиб чиқадиган муҳим вазифалар, корупсияга қарши курашиш, унга нисбатан муросасизлик ҳиссини шакллантириш ва ушбу иллатга қарши курашиш борасида мамалакатимизда олиб борилаётган чора-тадбирлар бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Барча тизимда коррупция ҳолатларини келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш, коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш тизимини самарали йўлга қўйиш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш талаб этилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрсида”ги қонунига асосан, қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик, тизимлилик, давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги ҳамда жавобгарликнинг муқаррарлиги, коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари ҳисобланади.

Судлар томонидан коррупция билан боғлиқ жиноят содир этган шахсларга нисбатан ишлар кўрилиб, қонунга асосан тегишли жазо чоралари қўлланаётган бўлсада, барча соҳаларда коррупция билан боғлиқ жиноятларни содир этилиши давом этаётганлиги, жумладан, тиббиёт соҳасида ҳам жамиятнинг ривожланишига асосий тўсиқлардан бўлган бу каби жиноятларни содир этилаётганини кузатиш мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

Барча соҳаларда каби тиббиёт соҳасида ҳам ушбу иллатга қарши курашиш, уни олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан гапириб ўтиб, статистик маълумотларга кўра биргина
2025 йилнинг 1-чорагида вилоят миқёсида туман, шаҳар судлари томонидан тиббиёт соҳасида коррупция билан боғлиқ содир этилган 3 та жиноят иши кўриб чиқилган ва айбдор шахсларга жазо чоралари қўлланганлиги, судлар томонидан кўрилган коррупциявий жинояти учун соҳа ходимлари ҳам жиноий жавобгарликка тортилганликлари, ушбу жиноий қилмишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида батафсил сўз юритилди.

Йиғилиш якунида туман суди раиси томонидан йиғилиш иштирокчиларига хизмат вазифасини амалга ошириш жараёнида қонун талабларига зид бўлган ташқи таъсирларга берилмаслик, у ёки бу харакатни амалга ошириш ёки харакатсизлиги учун пул-моддий қимматликлар, қимматбахо буюмлар ва хизматлар кўринишида хақ олмаслик, ўз вазифаларини суиистеъмол қилмасликлари лозимлигини, хизмат фаолияти давомида пора олиш ва беришда воситачилик қилмаслик, шу билан бирга, ўзларига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришлари лозимлиги тушунтирилди.

 

Мамиров Шерзод,

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг раиси

 

Норбеков Аслиддин,

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг тергов судьяси

Судья ва ёшлар учрашуви мобайнида амалий дарс машғулоти ўтказилди

Истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти барпо этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган мамлакатимизда ҳокимиятлар бўлиниши ва мустақил суд ҳокимиятининг вужудга келиши энг улкан қадамлардан бўлди. 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Конституциясининг 11-моддасида белгиланганидек, “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими – ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади”.

Айни шу жиҳатдан келиб чиққан ҳолда, Навоий туманлараро маъмурий суди судьяси А.Раҳимов томонидан Конимех туман 9-сонли умумий ўрта-таълим мактабида ўтказилган давра суҳбати “Суд – одил судлов қўрғони ва Давлат бошқарувининг шакллари ҳамда Ҳокимият бўлиниш принциплари” мавзусида амалий дарс машғулоти ўтказилди.

 

Раҳимов Абубакр,

Навоий туманлараро маъмурий судининг раиси

Жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман судининг ташаббуси билан “КОРРУПЦИЯ –ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида ўтказилган семинар тафсилотлари

Коррупцияга қарши курашиш давр талаби, бу иллат оғир оқибатларга олиб келишини кенг жамоатчиликка тушунтириш мақсадида жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман судининг ташаббуси билан туман тиббиёт бирлашмаси ишчи ходимлари иштирокида Коррупцияни олдини олиш борасида давра суҳбати ўтказилди.

Учрашувни ўтказишда мақсад ходимларнинг касбий маҳоратини шакллантириш, тинчлик ҳамда фаровонликни таъминлаш, коррупция ҳолатига қўл қўймасликдан иборатлиги таъкидлаб ўтилди.

Коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг ривожланишига жиддий путур етказадиган, давлатнинг қонун устуворлигини заифлаштирадиган, инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг оёқ ости бўлишига сабаб бўладиган, бугунги кунда халқаро миқёсда энг кўп таъкидланаётган иллатдир. Ушбу иллатга қарши кураш олиб бориш бугунда долзарб аҳамият касб этмоқда.

Шунингдек, бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши самарали кураш олиб бориш мақсадида ушбу йўналишда алоҳида қонунлар қабул қилингани, шу асосда аниқ мақсадларга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олган давлат дастурлари амалга оширилиб келинаётганлиги таъкидлаб ўтилди ва суд ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан одам савдоси, ЎРҚ-1047-сонли қонунлари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

 

Адиз Авезов,

Жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман судининг раиси

 

Улуғбег Музаффаров,

Жиноят ишлари Қизилтепа туман судининг тергов судьяси

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг ташаббуси билан “КОРРУПЦИЯ – бу жамият равнақига тўсиқ” мавзусида ўтказилган семинар тафсилотлари

Коррупцияга қарши курашиш давр талаби, бу иллат оғир оқибатларга олиб келишини кенг жамоатчиликка тушунтириш мақсадида жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг ташаббуси билан туман тиббиёт бирлашмаси ишчи ходимлари иштирокида Коррупцияни олдини олиш борасида давра суҳбати ўтказилди.

Учрашувни ўтказишда мақсад ходимларнинг касбий маҳоратини шакллантириш, тинчлик ҳамда фаровонликни таъминлаш, коррупция ҳолатига қўл қўймасликдан иборатлиги таъкидлаб ўтилди.

Коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг ривожланишига жиддий путур етказадиган, давлатнинг қонун устуворлигини заифлаштирадиган, инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг оёқ ости бўлишига сабаб бўладиган, бугунги кунда халқаро миқёсда энг кўп таъкидланаётган иллатдир. Ушбу иллатга қарши кураш олиб бориш бугунда долзарб аҳамият касб этмоқда.

Шунингдек, бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши самарали кураш олиб бориш мақсадида ушбу йўналишда алоҳида қонунлар қабул қилингани, шу асосда аниқ мақсадларга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олган давлат дастурлари амалга оширилиб келинаётганлиги таъкидлаб ўтилди ва суд ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан одам савдоси, ЎРҚ-1047-сонли қонунлари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

 

Алишер Сайдуллаев,

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси

 

Козим Козиев,

Жиноят ишлари Навбаҳор туман судининг тергов судьяси

Кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун янги имкониятлар жорий қилинмоқда

Сўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, уларга янада қулай шарт-шароитлар яратиш борасида бир қатор самарали ислоҳотлар амалга оширилди.

Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёз ва преференциялар қўллаш, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 март кунидаги ПФ-50-сон Фармони қабул қилиниши ҳам бунга яна бир мисол ҳисобланади.

Фармонга кўра, кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун соддалашган маъмурий тартиб-таомилларни жорий қилиш назарда тутилди.

Жумладан, 2025 йил 1 июлдан бошлаб:

(а) 2028 йил 1 январга қадар кичик ва ўрта бизнес субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга мораторий эълон қилинади;

(б) тадбиркорлик субъектларига янги тартибга солиш воситаларини белгилашни ёки амалдагиларини кучайтиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан «ягона санадан янги қоидалар» тамойили қўлланади ва ушбу нормаларнинг кучга кириш санаси 1 январь ёки 1 июль этиб белгиланади;

(в) 2028 йил 1 январга қадар «Биринчи имконият» тамойили жорий этилади ва унинг доирасида биринчи фаолият йили давомида савдо ва тадбиркорлик соҳаларига оид маъмурий ҳуқуқбузарликни илк бор содир этган кичик тадбиркорлик субъектлари маъмурий жавобгарликдан озод этилади.

(г) ушбу банднинг (а) ва (б) кичик бандлари талаблари фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиш билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш, қонунчилик ҳужжатларини Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига мувофиқлаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга татбиқ этилмайди.

Бундан ташқари, Фармонга биноан, корхонани тугатишда солиқ текшируви ўтказилмайдиган ҳолатлар белгиланди.

Хусусан, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги мезонларга бир вақтнинг ўзида жавоб берувчи кичик ва ўрта бизнес субъектларининг фаолиятини ихтиёрий равишда тугатишда солиқ текшируви ўтказилмайди:

(а) охирги уч йилда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади 10 миллиард сўмдан ошмаган;

(б) бюджет ва кредиторлар олдида қарздорлиги мавжуд бўлмаган ҳамда мунтзам равишда солиқ ҳисоботларини тақдим этаётган;

(в) «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст даражада таснифланган.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, мазкур Фармоннинг қабул қилиниши кичик ва ўрта бизнес субъектларининг жадаллик билан ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади.

 

Турдиев Дилшод,

Учқудуқ туман иқтисодий судининг раиси 

Судья иштирокида очиқ дарс машғулоти ўтказилди

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, ёшларда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш мактаб давридан бошланса яхши натижага эриши мумкин. Ҳуқуқий билимга эга бўлган фуқаролар эса ҳуқуқбузарликка қўл урмайди, жиноят нима эканини яхши англайди.

Навоий вилоят маъмурий суди судьяси Д.Очилов томонидан Навоий шаҳридаги 12-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўнинчи синф ўқувчилари учун очиқ дарс машғулоти ўтказилди.

Мулоқотларда ўқувчиларга суд тизимидаги ислоҳотлар, қонунчиликдаги сўнгги ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида маълумот берди.

Жумладан, суд ҳокимиятининг одил судловни таъминлашдаги ўрни, судларда кўриладиган ишлар тоифаси, судга мурожаат қилиш тартиби ва “my.sud.uz” электрон платформаси орқали масофавий интерактив хизматлардан фойдаланиш тушунтирилди.

Шунингдек, жиноят учун жазо муқаррарлиги, инсон ҳуқуқлари ва ҳуқуқ устуворлиги бўйича маълумот берилиб, ўқувчиларнинг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича фикр-мулоҳазалари эшитилди.

 

Очилов Дилмурод,

Навоий вилоят маъмурий судининг судьяси

Перейти к содержимому