Искать:

Янги таҳрирда қабул қилинган “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳияти тушунтирилди

 

Бугун мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш борасида кенг кўламли ислоҳатлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасида юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги муносабатларини тартибга солиш мақсадида жорий йилнинг 12 апрель куни “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

“Иссиқлиқ манбаи” ДУК ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилган семинарда ушбу қонун мазмун-моҳияти муҳокама қилинди.

 

Эндиликда, Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ вақтинча тўловга қобилиятсизлик аломатлари деганда агар, тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги, доимий тўловга қобилиятсизлик аломатли деганда эса агар, судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса тушунилиши мумкинлиги, бунга қадар амалда бўлган қонун талабига кўра, корхона тегишли тўлов мажбуриятлари юзага келган кундан эътиборан уч ой ичида бажармаса ва унга нисбатан билдирилаётган талаблар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида уч юз баравари бўлганида унга нисбатан тугатиш таомили қўлланилар эди.

Қонуннинг амалга киритилиши тўловга қобилиятсизлик ҳолатидаги корхоналарга нисбатан соғломлаштириш таомилларини қўллаш орқали уларнинг фаолиятини тиклаш ва мамлакатимизнинг халқаро рейтингларда тўловга қобилиятсизлик индикаторидаги ўрнини ошириш имконини беради.

Бундан ташқари қарздор жисмоний шахс, кредитор, шунингдек давлат солиқ хизмати ва бошқа ваколатли органлар жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрсидаги ариза билан судга мурожаат қилиши мумкинлиги, шунингдек Қонуннинг 14-боби 2023  йилнинг
1 январидан эътиборан амалга киритилиши ҳақида маълумотлар берилди.

 

 Хуршид Турсунов

Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси

Аёллар дафтарига киритилган хотин-қизларга самарали ҳуқуқий ёрдам қўрсатиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди

         Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Хамидов Нурота тумани “А.Навоий” ва “Мустақиллик” МФЙни ходимлари иштирокида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг мурожаатларини ўрганиш ҳамда уларга ҳуқуқий ёрдам бериш мақсадида сайёр қабул ўтказди.

         Маълумеи, “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз, боқувчисини йўқотган, меҳнат қобилиятига эга бўлмаган, тиббий ҳимояга ҳамда ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож, ижтимоий муаммолари мавжуд ҳамда психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар киритилади.

         Сайёр қабулда иштирок этган “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид муаммоси ўрганилиб, улар билан суҳбат ўтказиш асносида 13 нафар аёлларга кредит олиш, 1 нафарига уй-жойга муҳтожлиги, 1 нафарига боласини онкологик касаллиги туфайли моддий ёрдам олиш, 2 нафар аёлларга эса модий ёрдам олиш юзасидан йўллаган мурожаатига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

 

Ш.Хамидов

Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси

“Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи хотин-қизлар билан учрашув

 

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш йўлида судлар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси Х.Турсунов томонидан “Ифтихор” МФЙ биносида “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи хотин-қизлар билан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул ташкил этилди.

Қабулда ҳудудда яшовчи  “Аёллар дафтари» ҳисобида турган хотин-қизлар билан суҳбат олиб борилиб, 9 нафарининг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича  йўллаган мурожаатига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, жамиятда турли қийинчилик ва муаммоларга дуч келаётган хотин-қизларнинг қонун ва қонуности ҳужжатлар талабини тўлиқ билмаслиги, уларга берилган қонуний имтиёзлардан бехабар эканлиги, юзага келаётган қийинчиликларнинг асосий сабабларидан бири бўлиб, шу каби олиб борилаётган тарғибот ишлари натижасида, судьялар томонидан уларга кўрсатилган ҳуқуқий ёрдам ва тушунтиришлар муаммоларни ҳал этилишида муҳим аҳамият касб этиши тайин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ташкил этилган “Маҳаллабай” ишчи гуруҳнинг кўмаги билан кўплаб ҳамюртларимиз ўзларини қийнаб келаётган турли муаммоларга ечим топмоқда. Энг муҳими мурожаатлар тегишли ташкилотлар томонидан ўз вақтида қонуний ва адолатли ҳал этилаётгани фуқароларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб, эртанги кунда ишонч ҳисси билан яшашларида муҳим омил бўлмоқда.

Мухтасар айтганда, сайёр қабуллар аҳолининг айниқса “Аёллар дафтари”да ҳисобида турган хотин-қизларнинг муаммоларини жойида, тез ва самарали ҳал этиш имконини бераётгани, ҳудудларда йиғилиб қолган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этилишида давлат органлари ва ташкилотлари олдига вазифалар қўяётгани ва ушбу вазифаларни тўлақонли бажаришга ундаётгани билан муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

 

Хуршид Турсунов

Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси

Yangi O’zbekistonda yerga bo’lgan huquqlarni ishonchli himoya qilishning yangi huquqiy asoslari

        “Yangi O‘zbekiston — xalqchil va insonparvar davlat” g‘oyasini ro‘yobga chiqarish sud tizimi organlari tizimida islohotlarni yanada chuqurlashtirishni taqozo qilmoqda. 

So‘nggi yillarda amalga oshirilayotgan islohotlarni huquqiy jihatdan ta’minlash, fuqarolar va tadbirkorlik subyektlarining huquq va manfaatlariga daxldor bo‘lgan qonunchilik hujjatlarining mazmun va mohiyatini tushuntirish, joylarda aholini tashvishga soluvchi huquqiy muammolarni hal etish, yer munosabatlarida tenglik va shaffoflikni ta’minlash, yerga bo’lgan huquqlarni ishonchli himoya qilishda  davlat tashkilotlarining roli va mas’uliyati sezilarli ravishda oshmoqda.

       Ma’lumki yer munosabatlarida tenglik, shaffoflikni ta’minlash, yerga bo’lgan huquqlarni ishonchli himoya qilish va ularni bozor aktiviga aylantirish chora-tadbirlari to’risidag’i O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021 yil 8 iyundagi PF-6243-son farmoni imzolandi.

       Unga muvofiq 2021 yil 1 avgustdan boshlab yer uchastkalari xususiy sektorga — mulk va ijara huquqi asosida, davlat organlari, muassasalari, korxonalari, fuqarolarning o’zini o’zi boshqarish organlariga  doimiy foydalanish huquqi asosida ajratiladi, meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik, doimiy egalik, vaqtincha foydalanish huquqi bilan yer ajratish tartibi bekor qilinadi, bunda ilgari ajratilgan yer uchastkalariga bo’lgan bunday huquqlar ularning egalarida amaldagi tartibda saqlanib qoladi, ijaraga olingan yer uchastkasida qonunchilikda belgilangan tartibda qurilgan ko’chmas mulk ob’ektiga mulk huquqi boshqa shaxsga o’tgan taqdirda, ushbu ob’ektga mulk huquqi bilan birgalikda u joylashgan yer uchastkasiga bo’lgan ijara huquqi ham yangi mulkdorga o’tadi, qishloq xo’jaligiga mo’ljallangan yerlar barcha turdagi qishloq xo’jaligi tovar ishlab chiqaruvchilari ishtirok eta oladigan ochiq elektron tanlov yakunlariga ko’ra, faqat ijara huquqi asosida ajratiladi, yerlar mulk huquqi va ijara huquqi asosida elektron onlayn-auktsion orqali realizatsiya qilinadi, davlat tashkilotlariga yer uchastkalari davlat va jamoat ehtiyojlari uchun Qoraqalpog’iston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining qarori bilan doimiy foydalanish huquqi bilan ajratiladi, barcha hollarda yer uchastkalari faqat bo’sh turgan va zaxiraga olingan yerlardan ajratiladi, ayni bir hujjat bilan yoki bir vaqtning o’zida yer uchastkasini olib qo’yish, zaxiraga olish, boshqa shaxsga ajratish yer berish tartibini buzish hisoblanadi va qonunga muvofiq javobgarlikka tortish uchun asos bo’ladi, davlat-xususiy sheriklik loyihalari va ijtimoiy foydali maqsadlarga erishishga qaratilgan loyihalarni amalga oshirishda yer uchastkalari davlat tashkilotiga doimiy foydalanish huquqi bilan ajratiladi, ushbu yerlar davlat-xususiy yoki ijtimoiy sheriklik to’g’risidagi bitimning amal qilish muddatiga xususiy sherik, nodavlat notijorat tashkiloti va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlariga ijaraga berilishi mumkin, ko’p kvartirali uy joylashgan va unga tutash yer uchastkasi, agar ko’p kvartirali uydagi joylarning mulkdorlariga boshqa huquq bilan tegishli bo’lmasa, ularga umumiy foydalanish uchun Qoraqalpog’iston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari tomonidan doimiy foydalanish huquqi asosida ajratildi.

         Bundan tashqari mahalliy davlat hokimiyati organlarining yer munosabatlariga oid quyidagi vakolatlari, ular yuzasidan qaror, farmoyish yoki boshqa turdagi hujjat qabul qilish huquqi 2021 yil 1 avgustdan bekor qilindi.

      Shuningdek, Yer to’g’risidagi qonun buzilishi holatlarini barvaqt aniqlash va ularning oldini olishga qaratilgan faoliyatni muvofiqlashtirish bo’yicha Respublika kengashi va joylarda hududiy kengashlar tashkil etildi.

      Ma’lumki, Yer uchastkalaridan maqsadsiz foydalanish holatlarini o’z vaqtida aniqlash va chora ko’rish uchun Davlat soliq qo’mitasi huzuridagi Kadastr agentligi xodimlari mas’uldir.

       Davlat soliq qo’mitasi huzuridagi Kadastr agentligi organlariga yer uchastkalaridan maqsadsiz foydalanish holatlari aniqlanganda O’zbekiston Respublikasi Yer kodeksining 36-moddasiga muvofiq ushbu yer uchastkalariga bo’lgan huquqni bekor qilish, o’zboshimchalik bilan egallangan yer maydonida noqonuniy qurilgan imoratlarni bartaraf etish yuzasidan to’g’ridan-to’g’ri sudga murojaat qilish huquqi beriladi.

      Bundan tashqari Elektron onlayn-auktsion va ochiq tanlovga qo’yish uchun yer uchastkalarini tanlash, kelishish, auktsion va tanlovda ishtirok etish uchun murojaatlarni qabul qilish, auktsion va tanlovni o’tkazish, uning natijalarini rasmiylashtirish bilan bog’liq barcha jarayonlar, istisnolarsiz faqat elektron axborot tizimlaridan foydalangan holda, elektron hujjat almashinuvi yo’li bilan amalga oshirildi.

       Mahalliy davlat hokimiyati organlarining yer munosabatlariga doir barcha qarorlarini qabul qilish ular tomonidan qabul qilinadigan qarorlarni ishlab chiqish, kelishish va ro’yxatdan o’tkazishning yagona elektron — «E-qaror» tizimi orqali, ushbu qarorlarda yer uchastkasiga doir geografik ma’lumotlar va xaritalarni shakllantirish esa «Kadastr va ro’yxatdan o’tkazish integratsiyalashgan axborot tizimi» orqali avtomatik ravishda amalga oshirilmoqda.

         Zero, mamlakatimizda adolat va huquq ustuvorligini mustahkamlash, aholiga professional xizmat qiladigan ixcham va samarali boshqaruvni yaratish  bugungi kunning bosh maqsadidir.

 

 

Zarif Utamurodov

Fuqarolik ishlari bo‘yicha

Xatirchi tuman sudi sudyasi

Иш юзасидан чиқарилган хусусий ажрим муҳокама қилинди

 

Суднинг вазифаси нафақат фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунлари, ҳақаро шартномаларида, шунингдек  инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги ҳалқаро ҳужжатларда кафолатланган ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари, давлат ва жамоат манфаатлари , иқтисодиёт соҳасида корхона, муассаса, ташкилотлар ва фуқароларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, балки жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўмаклашишдан ҳам иборатдир.

Хусусий ажрим ушбу вазифани бажаришнинг процессуал воситаларидан бири ва қонун ҳужжатларини бузаётган давлат органи ёҳуд бошқа орган, юридик шахс, мансабдор шахс ёки фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади.

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси А.Қурбонов томонидан  Ўзбекистон Республикаси ЖК 257-моддасининг 1-қисми билан С.Ага оид жиноят иши юзасидан жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида чиқарилган хусусий ажрими “Ўзбек Геология Қидирув” АЖ “Кокпатас” дала геология қидирув экспедицияси ходимлари иштирокида муҳокама қилинди.

Унда “Ўзбек Геология Қидирув” АЖ” экспедицияси “Кокпатас ДГҚЭ мутассадилари, ҳудудда фаолият юритувчи профилактика инспектори, ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

Сўзга чиққан суд раиси “Кокпатас” дала геология қидирув экспедицияси масъул ходимлари билан ҳамкорликни кучайтирган ҳолда меҳнатни муҳофаза қилиш мавзусида тарғибот ишлари етарлича олиб  борилмаганлиги, ишчиларнинг шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлиги, ишчиларнинг малакаси ошириб борилмагани, ишчиларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилишлик борасида доимий назоратни ташкиллаштириш чора-тадбирлар белгиланмаганлиги натижасида 2021 йил 14 ноябрь куни соат 23:15ларда бурғулаш қурилмаси машинист ёрдамчиси Ж.Х бурғилаш қурилмасининг юқори босимда ишловчи шлангларини тутиб турувчи қисми (кранштейин)га чиқиб бурғулаш ускунаси айлантиргичини ҳаракатлантирувчи занжирга маҳкамланган блок механизми ҳаракатланадиган йўлга оёғини киритиб турган вақтида бригада машинисти Б.И ускунани харакатга келтирганлиги сабабли Ж.Хни ўнг оёғини бурғулаш қурилмаси эхтиёт қисми қисиб қолиб, ўрта оғир тан жароҳати олганлигини таъкидлаб ўтди.

“Кокпатас” дала геология қидирув экспедицияси ходимлари эҳтиёткорлик ва масъулиятни оширишлари, хато ва камчиликларга йўл қўймасликлари яна бир бор ўқтирилиб,  уларни қизиқтирган масалалар юзасидан берилган саволларга батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

Акмал Курбонов

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси

Суд раислари янги қабул қилинган қонун  мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказишди

 

Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси Х.Турсунов ҳамда жиноят ишлари бўйича туман суди раиси А.Қурбонов томонидан Учқудуқ туман “Айтим” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 12 апрель куни имзоланган “Тўловга қобилиятсизлик тўғрсида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 172-сонли қарори мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар берилди.

Хусусан, сўзга чиққан суд раислари “Тўловга қобилиятсизлик тўғрсида”ги Қонуннинг мақсади юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўловга қобилиятсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат эканлиги, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқилиши, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг (органнинг) аризаси асосида қарздор юридик шахс давлат рўйхатидан ўтган жойдаги шунингдек, қарздор жисмоний шахс ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркорнинг яшаш жойидаги суд томонидан кўриб чиқилиши, қарздор, тугатиш комиссияси ёки тугатувчининг судга ариза бериш мажбурияти, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритиш иштирокчилари, кредиторлар йиғилиши, жамоат бирлашмалари ва суд бошқарувчиларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги тўғрисида маълумотлар берилди.

Бундан ташқари, янги йўл ҳаракати қоидалари ҳақида тўхталиб, унга кўра эндиликда  транспортларнинг қуйидагича тезликда ҳаракатланишига, яъни аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлиги соатига 70 километрдан, мактаб ва боғчалар атрофидаги йўлларда 300 метргача бўлган масофада 30 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда эса соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат берилиши, шунингдек, транспортларнинг қайрилиб олиш жойларида ва унга 30 метр етмасдан ёки ўтиб тўхташ тақиқланаши борасида тушунтиришлар берилди.

 

Хуршид Турсунов

Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси

Суд — одил судловнинг олий нуқтаси

Жамият тараққиёти қонун устуворлиги ва суд ҳокимиятининг мустақиллиги билан чамбарчас боғлиқдир.

Суд — одил судловнинг олий нуқтаси. Шу маънода судларнинг ролини ошириш ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлидаги қонуний жараёндир.

Айнан шундай оқилона ёндашув туфайли бу соҳадаги ишлар кўлами, миқёси ва самарадорлиги кейинги давр­да ниҳоятда кенгайиб, янги босқичга кўтарилмоқда.

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг муҳим таркибий қисми сифатида жисмоний ва юридик шахс­ларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қанча ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Мамлакатимизда халқ ва юрт келажагини ўйлаб олиб борилаётган изчил сиёсат аҳолининг барча қатлами манфаатларини ифода этмоқда.

Жумладан, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар асосий ўринни эгаллайди.

Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган қарор ҳамда фармонларни аҳолига етказиш, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ошириш, шунингдек, фуқароларнинг мурожаатларини жойларга чиқиб ҳал этиш мақсадида Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси Х.Турсунов, жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси А.Қурбонов ҳамда туман прокурори ёрдамчиси М.Усмонов ҳамкорлигида “Боздун” ОФЙда жойлашган Учқудуқ ишлаб чиқариш майдонида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Табдир давомида мамлакатимизда сўнгги пайтларда қабул қилинган қонунлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти тингловчилар эътиборига етказилиб, улар томонидан берилган  саволларга  ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Хуршид Турсунов

Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси

Коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик назоратининг аҳамияти

          Коррупция бир давлат эмас, балки бутун бир минтақа ёки жаҳон тараққиётига таҳдид солади. Чунки у демократия ва ҳуқуқ устуворлигига путур етказади, инсон ҳуқуқларининг бузилишига олиб келади, иқтисодиётни издан чиқаради, уюшган жиноятчиликнинг кенг ёйилишига шароит яратиб беради. Коррупцияга қарши курашиш кўп ҳолда унинг сабабларини аниқлаш ва бартараф этишдан иборат бўлади.

         Бу каби иллатни олини олиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, жиноят ишлари буйича Кармана туман суди раиси Ж.Каримов томонидан Миллий Гвардия Навоий вилояти бошкармаси ва туман бўлими ходимлари ўртасида «Коррупция келажак саратони» мавзусида семинар ўтказилди. Унда коррупцион жиноятлар тушунчаси ва турлари, жиноят учун жазо муқаррарлик принциплари борасида атрофлича тушунтиришлар берилди. Бундан ташқари Ўбекистон Республикаси МЖтК 194-1 (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) қонуний талабларини бажармаслик) ҳамда 195-1-моддалари (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларининг (ходимларининг) ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш)нинг мазмун-моҳияти бўйича тушунтириш берилди.

 

Жахонгир Каримов

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раиси

Суд ва Ёшлар

 

             Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш бўйича ҳуқуқий маърифий тадбирлар ва учрашувларни кенгайтириш, халқимиз тарихи, дини, миллий қадриятларини ёш авлод онгида шакллантириш орқали ватанпарварлик ҳиссини кўчайтириш каби долзарб вазифалар турган бир пайтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сонли Фармонининг қабул қилиниши айни муддао бўлди.

        Учқудуқ туманида ҳам ёш авлоднинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ҳамда қонунга бўлган ҳурмат руҳини шакллантириш мақсадида Учқудуқ тумани касб-ҳунар мактаби биносининг фаоллар залида фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси Б.Шерматов, жиноят ишлари бўйича туман суди раиси А.Қурбонов ҳамда туман иқтисодий суди раиси Х.Турсунов иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

  Учрашувда “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармон ҳамда 2019 йил 13 декабрдаги “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кўчайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-4551-сонли қарори юзасидан тушунтиришлар берилди.

 

Бекзод Шерматов

Фуқаролик ишлари бўйича

Учқудуқ туман суди  раиси

СУД ТАРТИБИДА ОТАЛИКНИ БЕЛГИЛАШ ЁХУД БОЛАНИНГ ОТАСИ КИМ?

Оила –башарият яратган бебаҳо, ноёб маънавий қадриятдир,қалбнинг иймонли ва рахмонлиги ёки , аксинча, бағиртошлик ва иблислик ҳам оилада шаклланади.Оиланинг мақсад ва вазифаси фарзандларини жисмонан баққувват, руҳан, тетик интелектуал салоҳияти баланд комил инсонлар қилиб тарбиялашдан иборат

Одам боласи — ажиб хилқат: фарзанд кўрмаса, кўнгли ўксийди, аксинча, боласи бўлса ҳам нолийди. Ўғли бўлса, қиз сўрайди, қизи бўлса, ўғил тилайди. Иссиғига ҳам, совуғига ҳам чидамаслик шу бўлса керак. Умуман, одамлар ота-оналик неъматига кўра тўрт турли бўлади:

  1. Аллоҳ кимгадир фақат ўғил фарзанд беради.
  2. Қай бирига фақат қиз беради.
  3. Яна бирига қиз ва ўғилни баравар беради.
  4. Бошқа бирини фарзанд неъматидан бенасиб қилади.

Аввалги уч турли одамлар ато этилган фарзанд неъматининг ўзларига омонат эканини баъзан англайди, баъзан эса йўқ. Аслида, омонатга хиёнат қилинмайди – гуноҳ бўлади. Бола туғилгач унинг отаси ва онаси зиммасига маълум мажбуриятлар юкланади. Улар: чиройли исм қўйиш, ақиқа қилиш, гўзал одоб ўргатиш, илм бериш, вояга етганида уйлаб қўйиш.

Инсон ҳаётида насл-насаб энг муҳим шахсий масала ҳисобланади.У шахснинг жамиятдаги ўрни,халқ орасидаги обру –эътибори,шунингдек оила ришталарини боғлаш  масалаларига таъсир қилмай қолмайди.Инсоннинг насл-насабини белгилашдаги энг муҳим занжир унинг қайси ота-онадан туғилганлигини аниқлашдир.

Оталикни белгилашда энг муҳим омиллардан бири оталикни тан олишдир.Оталикни тан –боланинг онаси билан никоҳда бўлмаган шахснинг болани ўзини боласи сифатида эътироф этишидир.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 62-моддаси 1-қисмига асосан ўзаро никоҳда бўлмаган ота-онадан бола туғилган тақдирда, ота-онанинг биргаликдаги аризаси ёки бола отасининг аризаси бўлмаса, ушбу Кодекснинг 61-моддасида кўрсатилган ҳолларда оталик суд тартибида белгиланиши мумкин.

 

2020 йил, 2021 йил ва 2022 йил 1-чорак мобайнида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан оталикни белгилаш билан боғлиқ кўрилган ишлар статистикаси

 

Йиллар

Жами кўрилган

Шундан

қаноатлантирилган

рад қилинган

Иш юритиш тугатилган

кўрмасдан қолдирилган

Навоий вилояти

1

2020

63

50

1

1

11

2

2021

60

51

2

 

7

3

2022 йил 1-чорак

16

11

 

 

5

 

Жами

139

112

3

1

23

 

Бундай тоифадаги ишларни судда кўришга тайёрлашда авваламбор, судларга тааллуқлик қоидаларига эътибор бериш лозим.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси  34-моддасининг 3-қисмига кўра оталикни  белгилаш тўғрисидаги даъволар жавобгар ёки даъвогар ўзи яшаб турган жойда жойда ҳам тақдим этилиши мумкин. Оталикни белгилаш ФХДЁ органларида, агар оталикни бегилаш билан боғлиқ низо мавжуд бўлган тақдирда оталик суд томонидан амалга оширилади.

Агар боланинг ота-онаси қандайдир сабабларга кўра фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига унинг келиб чиқиши (насл-насаби) тўғрисида биргаликда ариза бермаган бўлсалар, оталик суд томонидан белгиланади.

Оталикни белгилаш ҳақидаги ариза суднинг иш юритувига фақат бола туғилганлиги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд этилганидан сўнг ва отаси ҳақидаги ёзув Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси  207-моддасининг 3-қисмига мувофиқ амалга оширилган туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилганда қабул қилиниши мумкин. ФХДЁ органларида боланинг туғилганлиги қайд этилмаган бўлса, суд аризани қабул қилишни рад этади. Бундай ҳолда суд манфаатдор шахсга туғилишни қайд этиш учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтириши шарт.

Амалиётга оталик билан боғлиқ қуйидаги талаблар учрайди:

Оталикни белгилаш;

Оталик фактини белгилаш тўғрисидаги;

Оталикни тан олиш фактини белгилаш тўғрисида;

Оталикка эътироз билдириш тўғрисида;

Оталик ҳақидаги қайдга эътироз билдириш тўғрисида.

Боланинг отаси тўғрисида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан амалга оширилган ёзув бола унда кўрсатилган шахсдан келиб чиққанлигини тасдиқловчи далил ҳисобланиши туфайли, туғилиш тўғрисидаги далолатнома ёзувида Ўзбекистон Республикаси ОКнинг  207-моддасининг 1 ва 2-қисмига мувофиқ боланинг отаси сифатида бошқа аниқ шахс кўрсатилган ҳолда ҳам суд аризани қабул қилишни рад этади.

Оталикни белгилаш ҳақидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши керак:

– боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;

– тарафларнинг биргаликда яшаб, умумий хўжалик юритганлиги тўғрисидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома;

-тарафларнинг ёзишмалари;

-жавобгарнинг пул юбориб турганлиги ва бошқа моддий ёрдам бериб турганлигини тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатлар.

Ишда иштирок этувчи шахсларнинг шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотлар ошкор бўлишига йўл қўймаслик мақсадида тарафларнинг илтимосномасига кўра оталикни белгилаш ҳақидаги иш ёпиқ суд мажлисида кўрилади.

Даъвогар ва жавобгар билан суҳбат ўтказиш орқали улар ўртасидаги ҳақиқий муносабатларни аниқлаш чораларини кўриши, низони тарафларнинг ўзаро розилиги билан ҳал этиш имкониятини аниқлаши, зарур ҳолларда, ОК 62-моддасида кўрсатилган шартларни тасдиқловчи далилларни  талаб қилиб олиши лозим.

Оталикни белгилашни сўраб судга мурожаат қилишга ваколатли шахслар қуйидагилар;

Ота-онадан бири

Боланинг васийси;

Бола кимнинг қарамоғида бўлса, шу шахс;

Бола вояга етганидан кейин унинг ўзи.

Агар суҳбат давомида жавобгар боланинг отаси эканлигини тан олса, суд тарафларга оталикни ОК 61-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига биргаликда  ариза бериш орқали ихтиёрий расмийлаштириш имкониятини тушунтириши ва шу мақсадларда тарафларга муайян муддат бериши лозим.

Оталик тарафларнинг биргаликдаги аризасига асосан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан белгиланган ва боланинг туғилганлиги ҳақида гувоҳномаси тақдим этилганда, суд ФПК 100-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ иш бўйича иш юритишни тугатади. Агар оталикни белгилаш ҳақидаги даъво билан бир пайтда алимент ундириш тўғрисида талаб қўйилган бўлса, ишнинг шу қисми суд томонидан умумий асосларда кўриб чиқилиши лозим.

Оталик тарафларнинг биргаликдаги аризасига асосан ФХДЁ органи томонидан белгиланган ва боланинг туғилганлиги ҳақида гувоҳномаси тақдим этилганда , суд Ўзбекистон Республикаси  ФПК 100-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ иш бўйича иш юритишни тугатади. Агар оталикни белгилаш ҳақидаги даъво билан бир пайтда алимент ундириш тўғрисида талаб қўйилган бўлса, ишнинг шу қисми суд томонидан умумий асосларда кўриб чиқилиши лозим.

Оталикни белгилаш шартлари, тартиби ва ҳуқуқий оқибатлари қонун билан белгиланганлиги сабабли, суд бундай иш бўйича келишув битимини тасдиқлашга ҳақли эмас.

Суд давогарнинг даъводан воз кечиши ҳақидаги талабини муҳокама қилишда даъвогарнинг даъвосидан воз кечишининг ихтиёрийлигига асосланганлигига, иккинчидан бу боланинг манфаатларига мос бўлишига ишонч хосил қилиши керак. Агарда даъводан воз кечиш қонунга ҳилоф ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир қилса, суд бундай воз кечишни қабул қилмасликка ҳақли. Бундан ташқари суд даъвогарга даъводан воз кечишнинг оқибатларини тушунтириши ва такроран бундай даъво талаби билан судга мурожаат қилишга йўл қўйилмаслигини тушунтириши лозим.

Оталикни белгилаш тўғрисидаги низоларни ҳал этишда қуйидагилар эътиборга олиниши лозим.

Тарафлар биргаликда яшаганми ёки умумий рўзғор юритишганми, деган масалани ҳал этишда суд алоҳида олинган ҳар бир ҳолда ишнинг муайян ҳолатларидан ва тарафлар ҳаётининг ҳаётининг объектив шарт-шароитларидан келиб чиқиши лозим.

Бола туғилгунга қадар тарафлар ўртасида бундай муносабатларнинг тугатилиши, ўз-ўзидан оталикни белгилаш тўғрисидаги даъвони рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилмайди, улар ҳомиладорлик бошлангунга қадар тугатилган ҳоллар бундан мустасно.

Болани биргаликда тарбия қилиш боланинг онаси ва жавобгар билан бирга яшаганлигида ёки жавобгарнинг бола билан муносабатга киришиб, унга нисбатан оталарча ғамхўрлик ва эътибор кўрсатганлигидан намоён бўлади.

Боланинг биргаликда таъминлаб турилиши деганда, бола онаси ва жавобгарнинг қарамоғида бўлганлиги ёки жавобгар томонидан бола таъминоти учун муттасил ёрдам кўрсатилиб келинганлиги, бундай ёрдам миқдоридан қатъий назар, тушунилиши лозим.

Жавобгар томонидан оталик тан олинганлигини тасдиқловчи бошқа далиллар сифатида суд ишончли деб топган ҳар қандай фактик маълумотлар (хатлар, телеграммалар, фотосуратлар, анкеталар, турли инстанцияларга ёзилган аризалар), у боланинг отаси эканлигини тан олганлигини тасдиқловчи бошқа ҳаракатлар, шунингдек, гувоҳларнинг кўрсатувлари бўлиши мумкин. Бундай иқрорлик онанинг ҳомиладорлиги даврида ҳам (Масалан, болалик бўлишни хоҳлаш, бўлажак боланинг онаси ҳақида ғамхўрлик), бола туғилганидан сўнг ҳам ифода этилиши мумкин.

Даъвогар Д. жавобгар Шга нисбатан 2021 йил 11 август куни тўғилган И.Д исмли фарзандига нисбатан оталикни белгилашни ҳамда Шдан ўзининг фойдасига вояга етмаган 2021 йил 11 август куни туғилган И. исмли фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириб бериш ҳақида судга даъво ариза билан мурожаат қилган.

Суднинг ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган.

Даъвогарнинг фарзандига жавобгарнинг оталиги белгиланган;

Иш материалларидан кўринишича, тарафлар шаърий никоҳ асосида бирга яшаган.

Даъвогар Д. 2021 йил 11 август куни фарзанд кўрган.

Вояга етмаган И.нинг туғилганлиги тўғрисида  ФҲДЁ бўлими томонидан 2021 йил 13 август куни 1-2101-21-00496-сонли далолатнома ёзуви қайд этилган.

Ушбу туғилганлик ҳақидаги гувоҳномада даъвогарнинг фарзандининг отаси графасида  жавобгар  кўрсатилган.

МФЙнинг  далолатномасида даъвогар билан жавобгар қонуний никоҳдан ўтмасдан, шаърий никоҳдан ўтиб, эр-хотин бўлиб бирга яшаганлиги маълум қилинган.

Биринчи инстанция суди даъвони муҳокама қилиб, тарафлар бола туғилишига қадар биргаликда яшаганликлари ва умумий рўзғор юритганликларини инобатга олиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида хулосага келган.

Суд қароридан норози бўлиб, судлов ҳайъати мажлисида тушунтириш берган жавобгар , ҳақиқатан даъвогар билан қонуний никоҳдан ўтмасдан 2020 йил 30 июнь кунидан 2020 йил 6 ноябрь кунига қадар бирга яшаб келганликларини, 2020 йил 22 октябрь куни даъвогар “УЗИ” аппаратига тушган ташхисида унинг ҳомиладор эмаслиги кўрсатилганлигини, 2020 йил 6 ноябрь куни даъвогар унинг уйидан чиқиб кетганлигини, унинг фарзанди эса 2021 йил 11 август куни туғилганлигини, даъвогарнинг фарзандининг отаси эканлигига шубҳа қилишини, шу сабабли иш бўйича ДНК экспертизаси тайинлашни сўраган.

Даъвогар дастлабки судлов ҳайъати мажлисида жавобгар билан 2020 йил 30 июнь куни тўйлари бўлиб ўтганлигини ва шаърий нокоҳ асосида эр-хотин бўлиб бирга яшай бошлаганликларини, жавобгар билан 2020 йил 6 ноябрь кунига қадар бирга яшаганлигини, ўзаро келишмовчилик сабаб у ота-онасининг уйига кетганлигини, бу вақтда у ҳомиладор эканлигини билмаганлигини, бу ҳолат унга кейинчалик маълум бўлганлигини, 2021 йил  11 август куни фарзанди туғилганлигини, фарзандини муддатидан ўтиб, операция йўли билан дунёга келтирганлигини, жавобгар билан ўрталарида қонуний никоҳи расман қайд этилмаганлиги сабабли фарзандига ўзининг фамилиясини берганлигини, жавобгар уни ва фарзандининг ҳолидан умуман хабар олмаслигини, фарзандини моддий жиҳатдан таъминламаслигини, агарда жавобгар фарзандини тан олмаса ДНК эспертизаси ўтказилишига қарши эмаслигини ҳақида тушунтириш берган.

Тарафларнинг ДНК экспертизаси ўтказиш тўғрисидаги талабига асосан судлов ҳайъати томонидан суд биологик экспертизаси тайинганган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги республика суд экспертизаси маркази томонидан 2022 йил 13 январдаги тақдим этилган 29/13(180)29.1Z/472-сонли экспертиза хулосасига кўра, текширилган локуслар бўйича  Шнинг Ига нисбатан биологик оталиги тасдиқланмаганлиги, текширилган локуслар бўйича Ининг Ига нисбатан биологик оналиги 99,9999823601797% эҳтимоллик даражаси тенглиги кўрсатилган.

Бундан кўринадики, жавобгар Ш. вояга етмаган И.нинг отаси эмас ва унинг моддий таъминоти учун алимент тўлаш мажбуриятини олмайди.

Шу сабабли апелляция инстанцияси биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб,даъвогарнинг даъвосини рад қилиш ҳақида хулосага келган

Даъвогар томонидан даъво талабида кўрсатилган ҳолатлар жавобгар томонидан тан олинмаганда ва боланинг отасини белгилаш учун етарли асослар келтирилмаган ҳолатда суд боланинг келиб чиқишини (масалан, ҳомила пайдо бўлиш вақтини, уруғлантириш қобилияти бор-йўқлигинива ҳ.к) аниқлаш мақсадида ОК 62-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган шартлар мавжуд бўлганда, ўз ташаббуси ёки тарафларнинг илтимосномаси бўйича иш юзасидан суд-тиббий экспертизаси, одам ДНКси суд-биологик экспертизаси тайинлаши мумкин.

Суд исботлаш воситасининг мустақил шакли бўлган эксперт хулосаси, фуқаролик иши қўзғатилгандан сўнг фақатгина қатъий қонун талабига мувофиқ тайинланган ва ўтказилган суд экспертиза натижалари бўлиши мумкин.

Эксперт тадқиқоти объектини талаб қилиб олиш, суднинг эксперт ихтиёрига қўшимча материалларни тақдим қилиш таклифи ишда иштироу этувчи ҳар бир шахснинг ўзлари асос қилиб кўрсатаётган факт ва ҳолатларни исботлаш мажбуриятлари билан бевосита боғлиқ.

Тарафнинг узрсиз сабабларга кўра тадқиқот предметини экспертга топширишдан ёки экспертиза ўтказишда шахсан иштирок этишдан бош тортиши, низолашилаётган хулосага нисбатан қарама-қарши хулосага асос борлигидан гувоҳлик беради.

Суд тарафнинг экспертиза ўтказишдаги иштирок этишдан бош тортишини уни қасддан ёки тортишувлик процессида иштирок этишни ҳоҳламаслиги деб баҳолаши мумкин.

Шунга кўра, қайси тараф узрсиз сабабларга кўра экспертизадан бўйин товлаётганлигига, шунингдек, бу ҳолат у учун қандай аҳамиятга эга эканлигига қараб, суд экспертиза тайинлаш билан аниқланадиган фактни белгилаши ёки рад қилиши мумкин.

Суд-тиббий экспертизаси, одам ДНКси суд-биологик экспертизаси хулосалари исботлаш воситаларидан бири ҳисобланади ва шу сабабли улар иш бўйича тўпланган бошқа далиллар мажмуи бўйича баҳоланиши лозим.

Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида оталикни белгилашни қайд қилиш учун зарур бўлган маълумотлар (отанинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг туғилган куни, ойи, йили ва туғилган жойи, миллати, доимий яшаш ва иш жойи) кўрсатилиши лозим.

Бундай ишлар ўта мураккаб ишлар тоифасига кирмаслиги сабабли судлар мазкур даъволар бўйича фуқаролик ишини судда кўришга тайёрлаб бўлинган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай кўриши лозим.

Шунингдек, оталик биологик ота томонидан тан олинмаганда ёки боланинг онаси билан никоҳда бўлмаган шахс  ўзини боланинг биологик отасиман, деб тахмин қилса-ю она бу нарсага розилик бермаса оталик даъвоси билан судга мурожаат қилиш мумкин. Бундай вазиятда судда оталикни белгилашда далилларнинг уч даражасини ажратиш мумкин.

Биринчи даражали муҳим далил бу – жавобгарнинг боланинг отасилигини тан олиш бўлиб, бундай ҳолатда, агар тахмин қилинаётган ота ўзини боланинг отаси эканлигини тан олса, суд иш ҳолатларини мазмунан текширмасдан, оталикни белгилаш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқаради.

Оталикни белгилашдаги иккинчи даражадаги далил – тахмин қилинаётган отанинг бола туғилишига қадар онаси билан бирга яшаганлиги, умумий рўзғор юритганлиги,  болани биргаликда тарбиялаганлиги ёхуд таъминлаб турганлиги, шунингдек, боланинг отасилигини тасдиқловчи бошқа далилларнинг мавжудлигидир.

Учинчи даражадаги далил бу – тахмин қилинаётган ота билан боланинг қариндошлигини тасдиқловчи тиббий экспертизалар.

Боланинг юридик отаси биологик отаси эмаслиги ҳолатлари бу муаммо эмас. Боланинг биологик отаси ҳисобланмаган шахсларнинг болага нисбатан юридик оталиги вужудга келишига уларнинг розилиги муҳим ўрин тутади, бунда икки хил вазиятни кузатиш мумкин, биринчиси боланинг биологик отаси бўлмаган шахснинг мазкур болага де-юре (қоидага кўра, расмиятчилик учун) ота бўлишида унинг ва бола онасининг эрки муҳим аҳамият касб этадиган ҳолатлар. Ва аксинча, биологик ота бўлмаган шахснинг де-юре боланинг отасига айланишида унинг эркидан ташқари ҳолда оталик белгиланиши мумкин бўлган ҳолатлар. Хусусан, бола туғилганда аёл билан қонуний никоҳда бўлган бироқ, у билан яшамаётган шахс мазкур презумпцияга асосан, боланинг отаси деб ҳисобланади ва белгиланади. Шунинг учун ҳам амалда бузилган ва тарафлар амалда бошқа шахслар билан “оилавий муносабатлар”га киришганда никоҳларни ортиқча тўсиқларсиз бекор қилиш мақсадга мувофиқ.

 

 

Гулнафис  Худайбердиева

Навоий вилоят суди судьяси

Перейти к содержимому