Қидирув:

Маъмурий суд ишларини юритишда иш юритишни тўхтатиб туриш асослари

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 9-боби иш юритишни тўхтатиб туриш деб номланади. Мазкур боб 99-104-моддаларни ўз ичига олади ва иш юритишни тўхтатиб туриш асосларини тартибга солади. Унга кўра, 

Суд қуйидаги ҳолларда иш юритишни тўхтатиб туриши шарт:

·         мазкур ишни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, фуқаролик ишлари бўйича суд, жиноят ишлари бўйича суд, маъмурий суд ёки иқтисодий суд томонидан кўрилаётган бошқа иш ёки масала юзасидан, шунингдек тергов ҳаракатлари олиб борилаётган иш ёки масала юзасидан қарор қабул қилингунига қадар кўриш мумкин бўлмаганда;

·         ишда иштирок этувчи шахс бўлган фуқаро вафот этганда, агар низоли ҳуқуқий муносабатлар ҳуқуқий ворисликка йўл қўйса;

·         ишда иштирок этувчи шахс бўлган фуқаро муомала лаёқатини йўқотганда.

Суд қуйидаги ҳолларда иш юритишни тўхтатиб туришга ҳақли:

·        иш юритиш тўхтатиб турилган тақдирда, Кодексда ёки бошқа қонунларда белгиланган ёхуд суд томонидан тайинланган муддатларнинг ўтиши тўхтатиб турилади.

·        иш юритиш тиклангунига қадар суд бирор-бир протсессуал ҳаракатни амалга оширишга ҳақли эмас, бундан дастлабки ҳимоя чораларини кўришга ва далилларни таъминлашга қаратилган ҳаракатлар мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 101-моддасига кўра, иш юритишни тўхтатиб туриш муддатлари кўрсатилган, яъни;

Иш юритиш:

1) ушбу Кодекс 99-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда — тегишли суднинг суд ҳужжати қонуний кучга киргунига ёки тергов ҳаракатлари тугаллангунига қадар;

2) ушбу Кодекс 99-моддасининг ва 3-бандларида ва 100-моддасининг 
2-бандида назарда тутилган ҳолларда — ишда иштирок этувчи шахснинг ҳуқуқий вориси аниқлангунига, муомалага лаёқатсиз шахсга вакил тайинлангунига, янги ташкил этилган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтгунига қадар;

3) ушбу Кодекс 100-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда — суд томонидан экспертиза хулосаси олингунига қадар;

4) ушбу Кодекс 100-моддасининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда — иш юритишни тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳолат бартараф этилгунига қадар тўхтатиб турилади.

Иш юритишни тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф қилинганидан кейин иш юритиш тикланади. Иш юритишни тўхтатиб туриш, уни тиклаш тўғрисида ёки уни тиклашни рад этиш ҳақида суд ажрим чиқаради. Ажримнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади. Иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги, иш юритишни тиклашни рад этиш ҳақидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.

 

                                                                                                          Нодир Зайниев,
    Навоий вилоят маъмурий суди судья катта ёрдамчиси                                                      

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди томонидан сайёр суд ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди

Кармана туманидаги “Бешкент” маҳалла фуқаролар йиғини биносида жиноят ишлари бўйича Кармана тумани суди томонидан жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида сайёр суд мажлиси ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга жиноят учун жазо муқаррарлигини эслатиш ва шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.

Шунингдек, судьялар томонидан йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳақида сўз юритиб, ушбу Фармон келгусида Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини қуришдаги муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Тадбир сўнгида судьялар томонидан йиғилганларга ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий соҳага оид саволларига жавоб берилди.

 

Бобир Имомов,

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг раиси

Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан экологияга оид кўриб чиқилган суд мажлиси тафсилотлари

Жорий йилнинг ўтган ойлари давомида Навоий шаҳар ва Кармана туман ҳудудининг об-ҳавосини бузилиши оқибатида аҳолининг эътирозларига ва кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган ҳолатлар юзасидан ваколатли идоралар томонидан ўтказилган текширишда 30 га яқин ишлаб чиқариш корхонасида экологик қонунбузарлик холатлари аниқланган ва ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш юзасидан судларга даъво аризалари билан мурожаат қилинган.

Хусусан, 23-сентябр куни Навоий вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан Кармана туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори юзасидан берилган кассация шикоят аризаси кўриб чиқилиб, “Навоийазот” АЖнинг 23-цехи (аммиак) фаолияти суд қарори билан вақтинча тўхтатилди.

Бўлиб ўтган суд муҳокамаларида иш ҳолатлари тўлиқ кўриб чиқилиб, аниқланган фактлар ва исботланган ҳолатларга кўра ҳақиқатдан ҳам шу корхоналар фаолиятида экологик қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги ҳамда ишлаб чиқариш давомида атмосфера ҳавосига меъёридан ортиқ зарарли моддалар чиқарилганлиги аниқланган ва шу кунга қадар 28 та ишлаб чиқариш корхоналарининг фаолиятини тўхтатиш бўйича суд қарорлари чиқарилган.

 

 

Навоий вилоят суди матбуот хизмати

Навоий вилоят судида Президент раислигида жорий йилнинг 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Навоий вилояти судида коррупцияга қарши курашиш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилган тадбирда вилоят суди ҳамда қуйи судлар судьялари, тизим ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда давлатимиз раҳбарининг шу йил 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш йиғилишида сўзлаган нутқи ҳамда мазкур йиғилиш тафсилотларига бағишланган кўрсатув намойиш этилди. Тадбир иштирокчилари Президент нутқидан келиб чиқадиган муҳим вазифалар, коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишларни муҳокама қилдилар. Бу бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.  

Шунингдек, йиғилишда Олий суд раисининг судьялар ва суд ходимларига йўллаган мурожаати атрофлича ўрганиб чиқилди. Мурожаатдан келиб чиқадиган устувор вазифалар, жумладан, суд тизимида коррупциянинг олдини олиш, тизимни ҳалол-пок кадрлар билан тўлдириш, суд ҳокимиятининг мустақиллиги принципига риоя қилиш, одил судловни амалга ошириш каби жиҳатлар юзасидан фикр алмашилди.

Йиғилишда коррупциянинг олдини олиш юзасидан таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилди ва коррупцияга қарши курашиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

Навоий вилоят суди матбуот хизмати

Кармана туманида ўтказилган сайёр суд ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири тафсилотлари

Кармана туманидаги “вилоят болалар кутубхонаси” биносида жиноят ишлари бўйича Кармана тумани суди томонидан жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида сайёр суд мажлиси ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга жиноят учун жазо муқаррарлигини эслатиш ва шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.

Шунингдек, судьялар томонидан йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳақида сўз юритиб, ушбу Фармон келгусида Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини қуришдаги муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Тадбир сўнгида судьялар томонидан йиғилганларга ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий соҳага оид саволларига жавоб берилди.

 

Бобир Имомов,

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг раиси

“Рақамли суд” концепцияси- судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлашнинг муҳим омили.

Бутун дунёда ахборот-коммуникация технологияларининг жадал суръатларда ривожланаётган бир вақтда “Рақамли суд” концепцияси амалга ошириш суд жараёнларини самарали, тезкор ва шаффоф бўлишини таъминлашга қаратилган ислоҳотларнинг муҳим қисмига айланмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 3 сентябрда “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан суд фаолиятини рақамлаштиришга оид ислоҳотларни амалга оширишга тамал тоши қўйилган эди.

Мазкур Қарор асосида амалдаги қонунчиликка суд органлари фаолиятига рақамли технологияларни жорий қилишга қаратилган бир қатор ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш билан боғлиқ нормалар белгиланди.

Унга кўра апелляция ва кассация инстанцияси судларида ишларни судьялар ўртасида автоматик равишда тақсимлаш, барча иштирокчиларни суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида “SMS” хабар орқали бепул асосда хабардор қилиш, суд мажлисларида масофадан туриб, жумладан, мобиль қурилмалар ва электрон ҳамкорликнинг бошқа шакллари орқали иштирок этиш, суд қарорларини иш бўйича тарафларга онлайн тарзда юбориш каби қоидаалар жорий этилган.

“Рақамли суд” концепциясининг яна бир ҳуқуқий асоси 2025 йил 30 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони  ҳисобланади.

Мазкур Фармон асосида тасдиқланган Дастурда “Судлар фаолиятини рақамлаштириш ишларини жадаллаштириш” вазифаси доирасида – судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, “Рақамли суд” концепцияси асосида ишларни босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклда юритиш амалиётини жорий қилиш ҳамда Олий суд ҳузурида Ахборот технологиялари марказини ташкил этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиш масласини белгилаб берилди.

Инсон манфаатлари, қонун устуворлигини таъминлайдиган суд соҳасини такомиллаштириш давлатимиз раҳбарининг доимий диққат эътиборида бўлганлиги сабабли, Президентимиз жорий йилнинг 27 февраль куни суд фаолиятини янада яхшилаш, очиқлик ва рақамлаштириш даражасини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказиб, унда суд фаолиятини рақамлаштириш даражасини оширишга қаратилган муҳим чора-тадбирлар белгиланган эди.

Мазкур чора тадбирларни амалий натижаси ўлароқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2025 йил 21 августда “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Фармон асосида судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, шунингдек, судларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришнинг келгуси йиллардаги устувор мақсадлари белгиланди.

Фармонга кўра эндиликда, суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан воз кечиш мақсадида «Рақамли суд» концепцияси асосида ишларнинг юритилишини босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказилади.

Зарур техник инфратузилма яратилиши ҳамда ушбу йўналишдаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш орқали судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича чоралар кўрилади, натижада мурожаатчи судга ариза беришдан олдин сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамасининг тахминий натижаси ҳамда сарфланадиган харажатлар биилиб олиши мумкин бўлади.

Суд ишлари эса замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда тўлиқ электрон тарзда юритилади, сунъий интеллект ёрдамида суд мажлиси баённомалари реал вақт режимида матн шаклида тайёрланади,суд ҳужжатлари лойиҳалари автоматик шакллантирилади.

“Рақамли суд” концепциясини тўлиғича амалга ошириш, аввало бу фуқароларни судларга ҳеч қандай бюрократик тўсиқларсиз мурожаат қилиш имокниятини беради, соҳада қонунийликни таъминлашга ва эҳтимолий коррупциянинг олдини олишга қўшимча кафолатлар яратилади.

Иккинчидан, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларини суд ишларида онлайн иштирок этиши тарафларга қўшимча афзалликлар яратади. Суд биноларига келиб-кетиш учун оворгарчилик ва сарфланадиган харажатларни камайтиради.

Учинчидан, судлар фаолияти тўғрисида жамоатчиликка ўз вақтида ва объектив ахборот бериш жамиятда ҳуқуқий хабардорлик даражаси ошишига имкон яратади.

Тўртинчидан эса суд ишлари замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда тўлиқ электрон тарзда юритилиши, сунъий интеллект ёрдамида суд мажлиси баённомалари реал вақт режимида матн шаклида тайёрланиши, суд ҳужжатлари лойиҳалари автоматик шакллантирилииши кабилар судларнинг иш фаолиятини енгиллаштиришга хизмат қилади.

Энг муҳими “Рақамли суд” концепциясини тўлақонли амалга ошиириш судлов фаолияти устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш ва судга нисбатан жамият ишончини оширишнинг самарали воситаси ҳисобланади.

Хулоса қилиб айтганда, судлар фаолиятида “Рақамли суд” концепциясини жорий этишдан кўзланган асосий мақсад — адолат ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, халқчил, ихчам, замонавий тизимни шакллантириш орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш, низоларни кўриб чиқиш муддатини қисқартириш ҳамда судьянинг иш юкламасини енгиллаштиришдан иборатдир.

Турғунбой Қаҳҳоров,

Навоий вилоят судининг судьяси

Конимех туманида ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбири тафсилотлари

Конимех туман ҳокимлиги биносида Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Б.Джумаев, Навбаҳор туманлараро фуқаролик суди раиси А.Ҳамроевлар томонидан тумандаги корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида суд ҳуқуқ соҳасида қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, уларнинг мазмун моҳияти ва аҳамияти тўғрисида маърузалар қилинди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар фаолиятига сунъий интелект технологияларни жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-теҳника таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-140-сонли Фармонининг мазмун моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди. 

Мазкур Фармон билан судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, шунингдек, судларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида келгусида суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан воз кечиш «Рақамли суд» концепцияси асосида ишларнинг юритилишини босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказиш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини ошириб бориш белгиланмоқда.

Фармоннинг 3-бандига кўра, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш ҳамда суд ишларини кўришни соддалаштириш мақсадида «Рақамли суд» концепциясини амалга ошириш белгиланмоқда. «Рақамли суд» концепциясини амалга ошириш доирасида:

-судга ариза беришдан олдин сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамасининг тахминий натижаси ҳамда сарфланадиган харажатлар шакллантирилади;

мурожаатлар судга электрон шаклда юборилади;

ишда иштирок этувчи шахслар суд биносига ташриф буюрмайди ва суд муҳокамаларида масофадан туриб иштирок этади;

тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга суд жараёнларида ишга доир барча материаллар билан электрон шаклда танишиш имконияти яратилади;

суд харажатлари электрон шаклда ҳисобланади ва тўланади, шунингдек, ижро варақалари автоматик равишда ижрога юборилади;

суд ишлари замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда тўлиқ электрон тарзда юритилади;

сунъий интеллект ёрдамида суд мажлиси баённомалари реал вақт режимида матн шаклида тайёрланади;

суд ҳужжатлари лойиҳалари автоматик шакллантирилади.

Фармонга кўра,  2025 йил якунига қадар, тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида «Рақамли суд» концепцияси асосида иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий низоларни кўришга мўлжалланган суд мажлиси заллари ташкил этиш, икки ой муддатда «Рақамли суд» концепцияси доирасида кўриладиган низолар бўйича ишлар тоифасини тасдиқлаш ҳамда  тажриба натижалари асосида «Рақамли суд» концепциясини 2026-2027 йилларда босқичма-босқич республиканинг барча судларида татбиқ этиш белгиланди.

Шунингдек, мазкур фармон билан иқтисодий судларни мақбуллаштириш орқали туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларини тугатиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро иқтисодий судлар фаолиятини йўлга қўйиш белгиланган.

Иқтисодий судлар тузилмасини мақбуллаштиришг орқали уларнинг фаолияти самарадорлиги ошади ва ягона суд амалиёти шаклланади.

Фармоннинг 6-бандига кўра:

– 2025 йил 1 декабрдан бошлаб фуқаролар, адвокатлар, юристлар, судьялар учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш платформасини ишга тушириш;

-2025 йил якунига қадар суд ҳужжатларини автоматик тайёрлаш махсус ахборот дастурини яратиш;

– 2026 йил 1 январдан бошлаб «my.sud.uz» интерактив хизматлар порталида фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш модулини жорий этиш, бунда сунъий интеллект асосида ишлайдиган виртуал маслаҳатчини яратиш, ҳуқуқий мурожаатларга жавоб бериш ҳамда суд маълумотларини автоматик етказиш;

– 2026 йил 1 мартдан бошлаб фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича дастлабки суд маълумотларини фуқароларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиш имкониятини яратиш;

– 2026 йил якунига қадар фуқароларга одил судловга эришишда қулай имкониятлар яратиш мақсадида 5 та янги интерактив хизматларни йўлга қўйиш, шунингдек, суднинг ахборот тизимидаги «Шахсий кабинет» платформасининг фойдаланувчилар учун янада қулай бўлган янги версиясини ишлаб чиқиш белгиланган.

Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига янада қулайликлар яратилади, оворагарчиликларнинг олди олинади, уларнинг вақти ва пул маблағларини тежалади ҳамда одил судловнинг самарадорлиги, шаффофлиги ва холислиги таъминланади.                                                          

 

  Джумаев Бекзод Абдувохидович,

                                               Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси

 

Ҳамроев Акрам Абдурашидович,

Навбаҳор туманлараро фуқаролик суди раиси

Атроф-табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш – фуқаролик бурчимиздир

Инсоният тарихида техниканинг тараққий этиши, турли хилдаги ихтиролар, саноатнинг ривожланиши инсонлар ҳаёти ва мамлакатлар тараққиётида муҳим ўрин эгаллаган бўлиши билан бир қаторда, инсон ва табиат ўртасидаги муносабатларга ҳам ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади.

Буни сўнги йилларда кузатилаётган ҳавонинг меъёридан ортиқ исиши ва ифлосланиши, чўллашиш даражасининг ортиши, сув танқислиги, чанг бўронларнинг, ҳатто йилнинг қиш фаслида ҳам кўплаб содир бўлаётганлигида ҳам англаш мумкин.

Албатта, мазкур тараққиёт қайсидир маънода она табиатнинг софлиги, атроф-муҳитнинг тозалигига ўзининг салбий таъсирини кўрсатаётгани боис ҳозирдан бошлаб инсон ва табиат ўртасидаги нозик муносабат ҳамда мувозанатни мувофиқлаштириш, она табиатни асраб-авайлаш орқали уни келажак авлодга бор софлигича етказишга жиддий эътибор қаратиш энг долзарб масалалардан бири бўлмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу борада миллий қонунчилигимизда ҳам табиат ва атроф-муҳитни асраб-авайлаш, унга қилинган ҳар қандай тажовуз ва ножўя хатти-ҳаракатларга нисбатан қонунда белгиланган чоралар кўриш назарда тутилган.

Хусусан, Конституциямизнинг 62-моддасида, фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбур эканлиги назарда тутилган.

Ушбу Конституциявий нормадан келиб чиқиб, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Экологик экспертиза тўғрисида”ги ҳамда Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг қабул қилинганлиги ҳам атроф-муҳитни асраб-авайлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлмоқда. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 193-204-моддалари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 65-96-моддаларида тегишли жавобгарлик белгиланиб, жазо чоралари қайд этилган.

Она табиатга етказилаётган тажовузларни олдини олиш ва уни ҳимоя қилиш борасида ҳам суд амалиётида кўплаб ишлар кўриб чиқилмоқда.

Зеро, Бош қомусимизнинг 68-моддасига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир   

Шу боис, биз атроф-муҳитга қандай муносабатда бўлсак, она табиат ҳам бизга худди шундай жавоб қайтаради. Шу сабабли, табиат ва атроф-муҳитни асраб-авайлаш ва уни келажак авлодга софлигича етказиш барчамизнинг инсонийлик бурчимиздир.

Албатта, бундай муносабатни ҳар биримиз, энг аввало, ўзимиздан, оиламиздан бошлашимиз лозим, азиз инсонлар!

 

Бобир Имомов,

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг раиси

 

Лазизбек Обидов,

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг тергов судьяси

Конимех туманида ўтказилган сайёр қабул ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири тафсилотлари

Конимех тумани “Бирлик” ва “Юксалиш” маҳалла фуқаролар йиғини биносида Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Б.Джумаев, Навбаҳор туманлараро фуқаролик суди раиси А.Ҳамроевлар томонидан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида сайёр қабул ва давра суҳбати ўтказилди.

Сайёр қабул давомида суд раислари томонидан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари эшитилди, улар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, давра суҳбати давомида суд ҳуқуқ соҳасида қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, уларнинг мазмун моҳияти ва аҳамияти тўғрисида маърузалар қилинди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар фаолиятига сунъий интелект технологияларни жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-теҳника таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-140-сонли Фармонининг мазмун моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди. 

Мазкур Фармон билан судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, шунингдек, судларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида келгусида суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан воз кечиш «Рақамли суд» концепцияси асосида ишларнинг юритилишини босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказиш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини ошириб бориш белгиланмоқда.

Фармоннинг 3-бандига кўра, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш ҳамда суд ишларини кўришни соддалаштириш мақсадида «Рақамли суд» концепциясини амалга ошириш белгиланмоқда. «Рақамли суд» концепциясини амалга ошириш доирасида:

-судга ариза беришдан олдин сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамасининг тахминий натижаси ҳамда сарфланадиган харажатлар шакллантирилади;

мурожаатлар судга электрон шаклда юборилади;

ишда иштирок этувчи шахслар суд биносига ташриф буюрмайди ва суд муҳокамаларида масофадан туриб иштирок этади;

тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга суд жараёнларида ишга доир барча материаллар билан электрон шаклда танишиш имконияти яратилади;

суд харажатлари электрон шаклда ҳисобланади ва тўланади, шунингдек, ижро варақалари автоматик равишда ижрога юборилади;

суд ишлари замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда тўлиқ электрон тарзда юритилади;

сунъий интеллект ёрдамида суд мажлиси баённомалари реал вақт режимида матн шаклида тайёрланади;

суд ҳужжатлари лойиҳалари автоматик шакллантирилади.

Фармонга кўра,  2025 йил якунига қадар, тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида «Рақамли суд» концепцияси асосида иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий низоларни кўришга мўлжалланган суд мажлиси заллари ташкил этиш, икки ой муддатда «Рақамли суд» концепцияси доирасида кўриладиган низолар бўйича ишлар тоифасини тасдиқлаш ҳамда  тажриба натижалари асосида «Рақамли суд» концепциясини 2026-2027 йилларда босқичма-босқич республиканинг барча судларида татбиқ этиш белгиланди.

Шунингдек, мазкур фармон билан иқтисодий судларни мақбуллаштириш орқали туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларини тугатиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро иқтисодий судлар фаолиятини йўлга қўйиш белгиланган.

Иқтисодий судлар тузилмасини мақбуллаштиришг орқали уларнинг фаолияти самарадорлиги ошади ва ягона суд амалиёти шаклланади.

Фармоннинг 6-бандига кўра:

– 2025 йил 1 декабрдан бошлаб фуқаролар, адвокатлар, юристлар, судьялар учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш платформасини ишга тушириш;

-2025 йил якунига қадар суд ҳужжатларини автоматик тайёрлаш махсус ахборот дастурини яратиш;

– 2026 йил 1 январдан бошлаб «my.sud.uz» интерактив хизматлар порталида фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш модулини жорий этиш, бунда сунъий интеллект асосида ишлайдиган виртуал маслаҳатчини яратиш, ҳуқуқий мурожаатларга жавоб бериш ҳамда суд маълумотларини автоматик етказиш;

– 2026 йил 1 мартдан бошлаб фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича дастлабки суд маълумотларини фуқароларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиш имкониятини яратиш;

– 2026 йил якунига қадар фуқароларга одил судловга эришишда қулай имкониятлар яратиш мақсадида 5 та янги интерактив хизматларни йўлга қўйиш, шунингдек, суднинг ахборот тизимидаги «Шахсий кабинет» платформасининг фойдаланувчилар учун янада қулай бўлган янги версиясини ишлаб чиқиш белгиланган.

Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига янада қулайликлар яратилади, оворагарчиликларнинг олди олинади, уларнинг вақти ва пул маблағларини тежалади ҳамда одил судловнинг самарадорлиги, шаффофлиги ва холислиги таъминланади.                                                          

 

 Джумаев Бекзод Абдувохидович,

                                               Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси

 

                                                         Ҳамроев Акрам Абдурашидович,

Навбаҳор туманлараро фуқаролик суди раиси

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан ўтказилган сайёр суд ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири тафсилотлари

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг тергов судьялари томонидан Навоий вилоят экология бошқармаси биносида экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида сайёр суд мажлиси ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Сайёр суд мажлиси давомида экология соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этган бир нечта маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўриб чиқилди.

Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан иборатдир.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳақида сўз юритиб, ушбу Фармон келгусида Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини қуришдаги муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Тадбир сўнгида судьялар томонидан йиғилганларга ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий соҳага оид саволларига жавоб берилди.

 

Суннатжон Болтаев,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг тергов судьяси

 

Улуғбек Исмаилов,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг тергов судьяси

Skip to content