Навбаҳор туманида сайёр суд ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди
Навбаҳор туманидаги 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида
жиноят ишлари бўйича Навбаҳор тумани суди томонидан жиноят ҳамда
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида сайёр суд мажлиси ҳамда ҳуқуқий
тарғибот тадбири ўтказилди.
Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад,
жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга
жиноят учун жазо муқаррарлигини эслатиш ва шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган
салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.
Шунингдек, судьялар томонидан йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий
интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини
ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳақида ҳамда ЎРҚ-1084-Қонун юзасидан
тушунтиришлар берилиб, ушбу Фармон келгусида Суд ҳокимиятининг чинакам
мустақиллигини таъминлаш, ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик
жамиятини қуришдаги муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.
Тадбир сўнгида судьялар томонидан йиғилганларга ўзларини қизиқтирган
ҳуқуқий соҳага оид саволларига жавоб берилди.
Козим Козиев,
Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг тергов
судьяси