Навоий вилоят суди томонидан вилоятнинг барча туманлараро, туман, шаҳар судларининг архив ходимлари иштирокида семинар машғулоти ўтказилди
Унда суд архивларида ишларни тўғри ташкил этишда
“Архив иши тўғрисида”ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги
“Ўзбекистон Республикасида Архив ишини такомиллаштириш тўғрисида”ги 101-сонли
Қарори билан тасдиқланган “Архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш,
сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда судларда иш
юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома архив ишини юритиш жараёнида муҳим ҳуқуқий
асос вазифасини бажаришлиги, ушбу Низом давлат ва
нодавлат архивларига, шунингдек идоравий архивларга татбиқ этилишини, архивга
ташкилотнинг ҳужжатларини қабул қилиш режа-жадвалга мувофиқ амалга
оширилишлиги, архивларда сақлаш учун ҳужжатларни қабул қилиш, улар тегишли ЭК
томонидан тасдиқланган рўйхатлар бўйича тартибга келтирилгандан сўнг амалга
оширилиши, ҳужжатларни сақловга қабул қилишда ҳужжатларнинг мавжудлиги, физик
ҳолати ва илмий-техникавий ишлов бериш сифати текшириб олиниши, архивларга
архив ҳужжатларини сақлаш учун қабул қилиб олиш топшириш-қабул қилиб олиш
далолатномаси асосида амалга оширилиши, ҳужжатларни сақлаш меъёрий шароитларни
яратиш, меъёрий тартибларга риоя этиш ва архив ҳужжатлари сақловини тўғри
ташкил этиш, йўқолиши ва ўғирланишини бартараф этувчи, шунингдек уларнинг
нормал физик ҳолатини сақлаб турувчи тадбирлар комплекси орқали таъминланиши
архив ҳужжатларини сақлашнинг меъёрий шароитларини яратиш тартиблари юзасидан батафсил тушунтириб
ўтилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий
суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги
“Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти
самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-11-сон
ҳамда “Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-12-сон фармонларида белгиланган
вазифаларни амалга ошириш бўйича тузилган чора-тадбирлар режасининг
27.2-бандида судларнинг архивида қоғоз шаклида сақланаётган ишлар ва
ҳужжатларни электрон шаклга ўтказиш тўғрисидаги топшириқ ижроси юзасидан Навоий вилоят судининг барча
туманлараро, туман (шаҳар) судларида ишчи гуруҳлар тузилиб, архивдаги мавжуд
қоғоз шаклда сақланаётган ишлар ва ҳужжатларни электрон шаклга ўтказиш ишлари
амалга оширилиб келинаётганлиги, жумладан вилоятнинг фуқаролик ишлари бўйича
судлари архивларида 73,9%, жиноят ишлари бўйича судлари архивларида 83,0%,
иқтисодий ишлари бўйича судлари архивларида 83,2% ишлар электронлаштирилганлиги маълумот учун
айтиб ўтилди.
Тадбир якунида кун тартибидаги мавзу юзасидан
иштирокчилар билан қизғин савол жавоблар ўтказилиб, фикр –мулоҳазалар
билдирилди.
Сатторова
Элианора Рамазановна,
Архив мудири