Нурота туман 8-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносида ўтказилган давра суҳбати тафсилотлари
Жиноятга жазо муқаррарлиги ҳар қандай жамиятда муҳим аҳамият
касб этувчи масаладир. Қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар хавфсизлигини кафолатлаш
ва жиноятчиликнинг олдини олиш учун жиноят содир этган шахслар жазога тортилиши
шарт. Шу билан бирга, жазонинг муқаррарлиги жиноятчиларни қайта тарбиялаш ва жамиятга
мослаштириш имконини ҳам бериши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида жазонинг муқаррарлиги
қонунда белгиланганлиги ва жиноят содир этган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши
кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, қайта тарбиялаш ва жамиятга мослаштиришга қаратилган
жазони ижро этиш чоралари ҳам белгиланган.
Жиноятга жазо муқаррарлигини та’минлаш масаласи Ўзбекистонда
ҳам долзарб аҳамият касб этади. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда жиноятчиликка
қарши курашиш, қонун устуворлигини та’минлаш ва фуқаролар хавфсизлигини кафолатлаш
борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, жиноят қонунчилиги либераллаштирилди,
жазо тизими такомиллаштирилди, жиноятчиларни қайта тарбиялаш ва ижтимоий мослашув
механизмлари жорий этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев та’кидлаганидек,
“Жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашишда, энг аввало, жиноятга жазо
муқаррарлиги принципига қатъий риоя этиш, қонун устуворлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга
эга”.
Шундай экан, жиноятга жазо муқаррарлигини таъминлаш билан
бир қаторда, жиноятчиларни қайта тарбиялаш ва ижтимоий мослашув тизимини такомиллаштириш
талаб этилади. Бу борада бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:
Жиноятчилар билан ишлаш методикасини такомиллаштириш, уларнинг индивидуал хусусиятларини
ҳисобга олган ҳолда қайта тарбиялаш дастурларини ишлаб чиқиш лозим. Бунда хорижий
мамлакатларнинг илғор тажрибасидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.
Жазони ижро этиш муассасаларида жиноятчиларнинг бандлигини
таъминлаш, уларга касб-ҳунар ўргатиш, та’лим ва психологик тренинглар ўтказиш зарур.
Бу уларнинг жамиятга қайтганда ижтимоий мослашувини енгиллаштиради.
Жазони ўтаб чиққан шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш
тизимини йўлга қўйиш муҳим. Уларни иш билан таъминлаш, уй-жой масаласини ҳал қилиш,
тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш каби чора-тадбирлар самарали бўлиши мумкин.
Жиноятчилар орасида ма’навий-ахлоқий тарбия ишларини кучайтириш, уларда соғлом турмуш
тарзини шакллантириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш лозим. Бунда диний ташкилотлар,
маҳалла институтлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади.
Жамиятда жиноятчиликка нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, сог’лом муҳитни
яратиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқий тарғибот ишларини кучайтириш зарур. Зеро, жиноятнинг
олдини олиш унга жазо беришдан кўра муҳимроқдир. Албатта, жиноятга жазо муқаррарлиги
ва жиноятчиларни ресотиализатсия қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлар Ўзининг самарасини
кўрсатиши учун вақт ва тизимли ёндашув талаб этилади. Шу боис, бу йўналишда давлат
органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва жамоатчиликнинг яқин ҳамкорлигини таъминлаш
муҳимдир.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан судъя А.Раҳимов
қуйидагиларга тўхталиб ўтди:
Мамлакатда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга доир
олиб борилаётган ислоҳотлар ушбу соҳани институтсионал ва ҳуқуқий жиҳатдан тартибга
солишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Ушбу жараёнда хорижий давлатларнинг илғор
тажрибаси, нуфузли халқаро ташкилотларнинг тавсия ва таклифлари инобатга олиниб
келинмоқда. Жумладан, мазкур ғоятда муҳим йўналишда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
ташкилотлар билан бирликда ушбу соҳада фаолият юритадиган давлат ва жамоатчилик
ташкилотларининг фаолияти такомиллаштирилди. Буни парламент, парламент омбудсмани,
ННТлар ролининг оширилгани, оммавий ахборот воситаларининг фаоллашгани, давлат органлари
ҳисобдорлигининг ортганлиги, очиқлик ҳамда ошкоралик принципларининг таъминланишидаги
такомиллашув ва шу каби бошқа ислоҳотлар мисолида кўриш мумкин.
Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, ташкил этилаётган институтларнинг
ихтисослашуви ҳам тобора такомиллашиб бормоқда. Жумладан, Бола ҳуқуқлари бўйича
Омбудсман институти, тадбиркорлар ҳуқуқларини тизимли ва ихтисослашган ҳолда ҳимоясини
ташкил қилиш мақсадида Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари
ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) институтининг
ташкил қилиниши бунга яққол далилдир. Шу билан биргаликда, фуқароларнинг давлат
органлари билан муносабатда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни самарали ташкил
қилишни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида маъмурий судлар ташкил қилинди. Маълумки,
маъмурий судларнинг асосий вазифаси, бу – фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг
давлат органлари билан муносабатларида қонун устуворлигини таъминлаш билан бирга,
уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишдан иборат.
Сўнгги йилларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик
ва ташкилий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни
миллий қонунчиликда амалга ошириш ва халқаро мажбуриятларни бажариш, шунингдек,
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни
фаоллаштиришга доир тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Бугунги кунда давлатимиз инсон ҳуқуқлари бўйича 80 дан
ортиқ халқаро ҳужжатларга, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 6 та асосий
шартномаси ва 4 та факултатив протоколига қўшилган бўлиб, уларнинг амалга оширилиши
юзасидан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ва шартномавий қўмиталарига мунтазам
равишда миллий маърузаларни тақдим этиб келмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТнинг Олий
комиссари бошқармасига аъзо бўлганлиги инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича халқаро
талабларни бажаришга сидқидилдан киришганлигини кўрсатади. Ўзбекистон халқаро нормаларга
мувофиқ, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари таълими соҳасидаги Бутунжаҳон
дастурида фаол иштирок этиб келяпти.
“Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш консепсияси” ва
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси қоидаларини
амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракат дастурининг ижроси юзасидан кенг қамровли чора-тадбирлар
амалга оширилмоқда. Давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот
воситалари, таълим муассасалари аҳоли орасида умуминсоний қадриятлар, инсон ҳуқуқларини
ҳурмат қилиш ва риоя қилиш тамойилларини оммалаштиришга, шунингдек, фуқароларнинг
ҳуқуқий ахборотдан фойдаланишини таъминлаш жараёнига кенг жалб этилган.
Бугунги кунда мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари бўйича қонунчиликнинг
такомиллаштирилиши бу борада олиб борилаётган сиёсат ва ислоҳотларни амалга оширишда
алоҳида ўрин тутади. Жумладан, миллий қонунчиликни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро
ҳуқуқий стандартлар билан уйғунлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилиб, инсон
ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш масаласи амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг
бош мезонига айланиб бормоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегияда суд-ҳуқуқ соҳасини
янада демократлаштириш, Конституция устуворлиги, қонун олдида тенглик, инсонпарварлик,
адолатлилик, суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, суд жараёнига тортишув
тамойилларини татбиқ этиш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, тергов
устидан суд назоратини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуи қабул қилинди.
Шунингдек, судларда ишларни кўриб чиқишда адолатни, очиқлик
ва шаффофликни таъминлаш учун “Электрон одил судлов” тизими жорий этилди. Аҳолига
бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизими, Адвиcе.уз ҳуқуқий маълумотлар тизимининг имкониятларини
кенгайтириш ҳамда фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар хизматини кўрсатувчи “Мадад”
нодавлат-нотижорат ташкилотини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди.
Суд-ҳуқуқ соҳасида маъмурий, жиноий, жиноят-протсессуал
ва жиноят ижроия қонунчилиги такомиллаштириб борилмоқда ҳамда инсонпарварлик тамойилига
янада мослаштирилмоқда. Афв этиш ва жамоат бирлашмаларининг кафиллиги остида шахсларни
жазодан озод қилишнинг мутлақо янги тизими жорий этилди. Қорақалпоғистон Республикасининг
Жаслиқ қўрғонида жойлашган ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясининг ёпилиши
муҳим инсонпарвар воқелик бўлди. Қабул қилинаётган чора-тадбирлар натижасида озодликдан
маҳрум қилиш жойларида сақланаётган маҳкумларнинг сони 2,5 баравар камайди.
Шу билан бир қаторда суд жараёнларида тенглик ва тортишув
тамойилларини тўлиқ жорий қилиш, адвокатурани мустақил, ишончли ҳуқуқни ҳимоя қилувчи
институтга айлантириш, малакавий юридик ёрдам сифатини ҳамда адвокат касбининг нуфузини
ошириш, инсон ҳуқуқлари соҳасида ихтисослашган ҳуқуқшуносларни тайёрлаш тизими такомиллаштирилди.
Фуқароларни тенгсизликнинг ҳар қандай кўринишларидан ҳамда аҳолининг заиф қатлам
вакилларини камситишлардан ҳимоя қилиш тизими йўлга қўйилди. Инсон ҳуқуқлари ва
гендер масалалари бўйича узлюксиз таълим тизимини ривожлантириш, жамиятда қонунга
ҳурматни шакллантиришнинг замонавий усуллари жорий этиб борилмоқда.
Шунингдек, мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари бўйича қонунчиликнинг
такомиллаштирилиши Омбудсман фаолиятини ҳам самарали амалга оширишга замин яратмоқда.
Сўнгги йилларда Омбудсман фаолиятининг мамлакатимиздаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ
ислоҳотларда сезиларли даражада ривожланаётганлигини кўришимиз мумкин. Инсон ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоя қилиниши ҳамда унинг амалда олий қадриятга
айланиши Омбудсман фаолиятининг асосларидан бирига айланиб, фуқароларнинг мурожаатлари
билан ишлаш унинг фаолиятида асосий ўринни эгаллади.
Мамлакатимизда 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг
тараққиёт стратегиясида ҳам инсон ва унинг қадр-қиммати, ҳуқуқий манфаатлари ва
эркинликлари бош мезон қилиб олинган ҳамда бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотларимизнинг
асосий ҳужжати бўлди.
Шунингдек, жамоатчилигимиз ва халқимиз билан кенг муҳокамаларда
билдирилган таклифлар асосида ишлаб чиқилган ва Референдум орқали қабул қилинган
янги таҳрирдаги Конституцияда инсон ҳуқуқларига оид нормалар сони 3,5 баробарга
ошди ва инсон ҳуқуқи ва эркинликларига оид бу нормалар Бош қомусимизнинг қарийб
50 фоиздан ортиғини ташкил қилди.
Асосий қонунимизга “Миранда қоидаси”, “Хабиес корпус”
институти каби янги ҳимоя воситалари киритилди. Буларнинг барчаси инсон ҳуқуқлари
соҳасидаги ислоҳотларнинг изчиллигини, ортга қайтмаслигини кўрсатади. Таъкидлаш
жоиз, бугунги кунда демократик янгиланишлар йўлида илдам одимлаётган Ўзбекистоннинг
энг улуғ мақсади, энг аввало, халқимизни рози қилиш ҳамда инсон қадрини улуғлашга
қаратилган, десак адашмаган бўламиз.
Бугунги кунда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига доир қонунларимиз
етарли даражада халқаро нормаларга мувофиқ такомиллаштирилди ҳамда қабул қилинган
қонунларимизнинг тўлиқ ижроси ва қонун устуворлигини таъминлаш барчамизнинг асосий
вазифамиз бўлиб қолиши керак.
Шундан сўнг, судя
А.Раҳимов йиғилишда иштирок этган ўқитувчи
ва ўқувчиларни билан суҳбатлашиб, қизиқтирган саволларига жавоб берди.
Раҳимов Абубакр,
Навоий туманлараро
маъмурий судининг раиси