Жиноят ишлари бўйича Карманатуман суди томонидан ўтказилган сайёр суд ва ҳуқуқий тарғибот тадбири тафсилотлари
Кармана тумани Кумушкон маҳалласида жойлашган 11-сонли умумтаълим
мактаби биносида жиноят ишлари
бўйича Кармана
туман суди томонидан жиноят
ҳамда ҳуқуқбузарлик олдини олиш мақсадида кўпчилик омма
олдида сайёр суд мажлиси
ўтказилди.
Ўтказилган сайёр суд мажлисида туман ИИБ пробация назроатида рўйхатда
турган 150 нафар шахсларга нисбатан бўлган ишлари кўриб чиқилиб, сайёр суд
мажлиси иштирокчилари гувоҳлигида суд қарорлари эълон қилинди.
Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад,
жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга
жиноят учун жазо муқаррарлигини эслатиш ва шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган
салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.
Сайёр суд мажлиси якунига уланиб кетган тарғибот тадбирида сўзга
чиққанлар, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни
олдини олиш борасида қилинаётган барча ишлар, қабул қилинаётга қонунлар барчаси
“Инсон қадри ва манфаатлари учун” эканлиги, буни ҳар-бир Ўзбекистон фуқароси
ич-ичидан ҳис қилиши ва жиноятчиликка қарши биргаликда муросасиз курашиш лозимлиги
таъкидланди.
Шунингдек,
йиғилганларга судьялар томонидан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3
январдаги “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва
ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш
бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори мазмун моҳияти ҳамда
ЎРҚ-1047-сон Қонун юзасидан батафсил тушунтириш берилди.
Тадбир сўнгида судьялар томонидан йиғилганларга ўзларини қизиқтирган
ҳуқуқий соҳага оид саволларига жавоб берилди.
Имомов Бобир,
Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг раиси