Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан Конституциямиз қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан “Судья ва ёшлар” учрашуви» ўтказилди

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг ташаббуси билан Ўзбекистон
ёшлар иттифоқи Навоий вилоят кенгиши билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан “Очиқ эшиклар
куни” ҳамда «Судья ва ёшлар » учрашуви ўтказилди.
Ёшлар билан учрашув жараёнида суд-ҳуқуқ тизимидаги янгиликлар, одил судлов
тамойиллари ҳамда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига судьялардан бевосита жавоб олдилар,
ҳуқуқий билимларни ошириш, адолат ва масъулият каби тушунчаларнинг ҳаётдаги ўрни
ҳақида фикр алмашилди.
Бундай учрашувлар ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга, уларнинг фуқаролик
позитсиясини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Баходир Алиқулов,
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди раиси
Улуғбек Исмаилов,
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди тергов судьяси