Жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди томонидан ўтказилган семинар тафсилотлари
Жиноят
ишлари бўйича Нурота туман суди томонидан тумандаги “Ғафур Ғулом” маҳалла
фуқаролар йиғинида “Жиноят ишлари бўйича республика судлари томонидан
чиқарилган хусусий ажримларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан” Чора-тадбирлар
режасининг 4-банди ижроси юзасидан жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари
томонидан ҳудуддаги давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари, жамоат бирлашмалари билан суднинг хусусий ажрими ижросини тўғри
ташкил этиш ҳамда хусусий ажримининг ижросини таъминлаш борасида амалга
оширилиши зарур бўлган чора-тадбирларни белгилаш масалалари юзасидан.
Шунингдек, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила
масалалари бўйича республика комиссияси мажлисининг 16-сонли баёни билан
“Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни” муносабати
билан 2025-йил 25-ноябрдан 10-декабрга қадар “Хотин-қизларга нисбатан рақамли
зўравонликка барҳам бериш учун бирлашайлик” мавзусида семинар ва давра суҳбати
ўтказилди.
Давра суҳбатида туман прокуратураси
ходимлари, туман ИИБ ва ЙҲХБ ходимлари, туман ДСИ бошлиғи, тумандаги Маҳаллалар
уюшмаси раиси ва ходимлари, туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, “Ғ.Ғулом”,
“А.Навоий” маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ҳоким ёрдамчилари иштирок
этишиб, уларга судьялар томонидан
хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш йўналишлари юзасидан
тушунтиришлар берилди.
Мирзоҳид
Ҳайитов,
Жиноят
ишлари бўйича Нурота туман судининг раиси
Зарифжон
Утамуродов,
Жиноят
ишлари бўйича Нурота туман судининг тергов судьяси






