Зарафшон шаҳрида нотинч ва ажрим ёқасида турган оилалар муҳокамаси бўлиб ўтди

Оила жамиятнинг асосий бўғини бўлиб, у мустаҳкам ва тинч бўлса, жамият ҳам осойишта, мустаҳкам ва фаровон бўлади. Аксинча, оилаларда парокандалик, бузғунчилик бўлса, ўша жамият бузилади, тинчи йўқолади ва оқибатда таназзулга юз тутади. Бахтли оилалар туфайли бахтли жамият вужудга келади.

Зарафшон шаҳридаги “Қурувчи” МФЙ биносида фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди раиси Ш.Очилов, Зарафшон шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими етакчи мутахассиси Г.Рўзиева, маҳалла раиси  шунингдек, шаҳар отинойиси Л.Мутаҳаровалар ҳамда шаҳардаги тарғибот гуруҳи аъзолари билан ҳамкорликда ажрим ёқасидаги 4 та низоли оилалалар билан суҳбат олиб борилди, ўтказилган суҳбат натижасида маҳаллаларда ажрим ёқасига келиб қолган оилаларнинг муаммолари ўрганилди ва 2 та оила яраштирилди, 2 та оилага ўйлаб кўришлари учун муддат берилди.

Очилов Шерали,

Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судининг раиси