КОРРУПЦИЯ – бу жамият равнақига тўсиқ
Кармана туманидаги “Дўрмон” маҳалла фуқаролар йиғинида ушбу ҳудуд фуқаролари ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-хуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, шу билан бирга янги қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан давра суҳбати ўтказилди.
Йиғилишда иштирок этаётганларнинг асосий эътибори коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш юзасидан олиб борилаётган зарурий чора-тадбирларга қаратилиб, бу борада содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар учун жазо муқаррарлиги тўғрисида мисоллар келтирган ҳолда маълумотлар берилди.
Шу билан бирга судларда фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиниши борасида кўриб чиқилаётган низолар ҳақида ҳам тўхталиб, бу борада юртимизда кейинги йилларда катта ўзгаришлар рўй бериб, тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилаётганлиги алоҳида таъкидланди ҳамда мамлакатнинг иқтисодий қудрати, аҳоли фаровонлиги тадбиркорлик соҳаси ривожига боғлик эканлиги, мазкур субъектларнинг эркин фаолият кўрсатиши ва уларнинг ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда давлатнинг муҳим органи ҳисобланган судларнинг асосий вазифаси эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг суд-ҳуқуқ соҳасида қабул қилинган Фармонлари, Иқтисодий процессуал кодексига киритилган янги ўзгаришлар ҳамда судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан маърузалар қилинди.
Кармана туманлараро иқтисодий
суди раиси Акбар Хамидов