МИЛЛИОНЕРНИНГ МИСИ ЧИҚДИ
Олий маълумотли йигит Ф.Ш айни ўттиз ёшида биринчи марта жиноят содир этгани учун энг кам иш ҳақининг 120 баробари миқдорида жарима тўлаб, ижро иши тамомланган бўлса, орадан яна икки йил ўтиб, иккинчи бор жиноят содир этди. Иккинчи марта ҳам унга инсонпарварлик қилинди, муайян ҳуқуқ-дан маҳрум қилиш жазосидан муддатидан илгари шартли озод қилинди.
У учинчи бор жиноят кўчасига кириши эса банк маблағини қўлга киритиш мақсадида, 2019 йилнинг 13 март куни ТИФ “Ўзмиллийбанк” “Маликработ” филиалидан автокредит чиқаришни режалаштирди. Бу режасини амалга ошириш учун “Навоийавтотеххиз-мат” МЧЖдан “Tracker Trkat” русумли автомашина сотиб олиш учун 36 ой муддатга йиллик 28 фоиз устама тўлаш шарти билан 150 миллион сўм кредит ажратиш ҳақида банк билан шартнома расмийлаштирди. Кредит олишга ойлик маоши етмаганлиги учун бирга ишлаган танишларининг ишончига кириб, икки кишидан кафолат хати ҳам олди. Улардан бирининг шартномадаги имзосини сохталаштириб, ўз ишини тезроқ битириш пайида бўлди. Банкдан ажратилган 150 миллион сўм кредит маблағини “Навоийавтотеххизмат” МЧЖнинг АТ “Асакабанк” Навоий вилоят филиалидаги ҳисоб рақамига ўтказиб, 2019 йилда ишлаб чиқарилган “Tracker Trkat” русумли автомашина-ни сотиб олди. У банк билан тузилган шартноманинг тегишли бандига асосан автомашинани 10 иш куни ичида гаровга қўйиш мажбуриятини олди-ю, афсуски, бу мажбуриятни бажармади. Бу ҳам етмаганидек, банк раҳбариятини алдаб, автомашинани гаровга қўймасдан, 2019 йил 3 октябрда машина бизнеси билан шуғулланадиган иш-билармон О. А.га 160 миллион сўмга сотиб юборди. Пулни эса кредит қарздорлигини сўндириш учун сарфламасдан, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборди. Гўёки ҳаммаси ўзи режалаштирганидек, “хамирдан қил суғургандек” кетаётганди. Аммо… бу “ўйин”дан бехабар, маши-на олиб-сотиш билан шуғулланадиган О.А машинани тошкентлик аёлга сотгандан сўнг фирибгар Ф.Ш-нинг сири очилди. Автомашинани ўз номига расмийлаштирган аёлга ора-дан анча вақт ўтгач, 2020 йил август ойларида фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судидан хат келгач таажжуб-да қолди. Судга келиб суриштирса, у бошқариб юрган авто-машина автокредит эвазига олингани, ҳозирда кредит тўланмаганлиги сабаб-ли автомашинага тақиқ қўйилганлиги маълум бўлди. Хуллас, миллионернинг миси чиқди. Ф.Шнинг ТИФ “Ўзмиллийбанк” “Маликработ” филиалидан 106 миллион 396 минг 297 сўм кредитдан ва 26 миллион 857 минг 482 сўм фоиз қарздорлиги мавжудлиги аён бўлди. “Бошингга не бало келса, бировданмас, ўзингдан кўр”, деб бекорга айтишмаган. Жиноят кодексининг тегишли бандлари билан айблаш ҳақидаги жиноят иши жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди томонидан 2022 йил 7 июлда кўриб чиқилди ва унинг айби судда тўлиқ ўз исботини топди. Судланув-чининг шахси, етказилган зарарнинг қопланмаганлиги, шунингдек, жазосини енгиллаштирувчи ҳолатлар ҳам эътиборга олиниб, унга 5 йилу 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Миллионернинг хом хаёллари пучга чиқди……
Зуфар Нарзиев
Навоий вилоят суди судьяси