Навоий вилоят суди раиси ва Навоий вилоят маъмурий суди раисининг жойларда фуқаролар билан оммавий сайёр қабуллари давом этмоқда
Навоий вилоят суди раиси ва Навоий вилоят маъмурий суди раисининг жойларда фуқаролар билан оммавий сайёр қабуллари давом этмоқда
Шундай қабуллардан навбатдагиси Кармана тумани “Алишер Навоий” МФЙ биносида бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда 20 дан ортиқ фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид ечимини топмай келаётган мурожаатлари тингланди, шундан 6 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ҳал қилининиб, қолган мурожаат муаллифларига ҳам ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, сайёр қабул жараёнида жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилиб, Пробация назоратида турган 21 нафар фуқароларнинг илгари суд томонидан қўлланилган жазони муддатидан олдин озод қилишни ҳамда ўтаётган жазосини муддатидан олдин тугатилишида амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаатлари сайёр суд мажлисида кўриб чиқилиб, суд қарорига асосан илтимосномалар қаноатлантирилди.
Шунингдек, бу каби сайёр қабуллар доимий равишда ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, бундан кўзланган мақсад фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал қилишдан иборат.