Навоий вилоят суди раисининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди
Навоий вилоят суди, Навоий вилоят маъмурий суди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навоий вилоятидаги Халқ қабулхонаси, Ёшлар ишлари агентлиги Навоий вилоят бошқармаси ҳамда Навоий вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси билан ҳамкорликда тасдиқланган, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари муаммолари билан ишлаш, ечимини кутаётган масалаларни “Маҳаллабай” ўрганган ҳолда жойида ва тезкор ҳал этиш бўйича Навоий вилоят суди раҳбариятининг 2022 йилнинг 4-чораги давомида туман ва шаҳарларда ўтказиладиган сайёр қабуллар Режасига мувофиқ, 2022 йил 17 ноябрь куни Навбаҳор туманининг “Навкар” маҳалла фуқаролар йиғинида Навоий вилоят судининг раиси бошчилигида, тумандаги судлар раислари билан биргаликда сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда жами 6 та оғзаки мурожаатлари ўрганиб чиқилиб, жойида ҳал этилди.
Қабул қилинган фуқароларнинг 3 таси жиноят ишлари бўйича, 1 таси фуқаролик ишлар бўйича, 1 таси маъмурий ишлар буйича мурожаатлар бўлса, 1 таси бошқа идораларга оид мурожаатларни ташкил этади.
Шунингдек, сайёр қабулда Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди томонидан сайёр суд мажлислари ўтказилиб, ўзаро келишмовчиликлар натижасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган 5 нафар шахсга нисбатан 3 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўриб чиқилди.
Кўрилган ишлардан 1 та оила яраштирилди, 4 шахсга оид 2 та иш бўйича тарафалар ярашганлиги сабабли маъмурий жавобгарликдан озод қилиниб, иш ярашув асосида тугатилди.