Суд фахрийлари эъзозда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорида белгиланган “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат эҳтиром кўрсатиш-халқимизга хос эзгу фазилат” деган бош ғоя асосида жорий йилнинг 3-9-октябрь кунлари “Кексалар ҳафталиги” тадбирларини кенг нишонлаш ва юқори савияда ўтказиш ҳамда инсон қадрини улуғлаш бош ғояси асосида, суд тизимида ҳалол меҳнат қилиб, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилинишида адолат ва ҳақиқат учун курашган, халқимиз айниқса ёш авлоднинг қалбида Ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат туйғуларини шакллантиришга ўз ҳиссасини қўшиб келаётган соҳа фахрийларини Ватанимиз тараққиётига дахлдорлик ҳиссини янада ошириш мақсадида вилоят судида ўтказиладиган маърифт соатларига уларнинг иштироки таъминланиб ёшларга ибрат бўладиган фикр мулоҳазалари тингланди.
“Кексалар ҳафталиги” тадбирларида фахрийлар билан биргаликда Ватанамизда амалга оширилаётган янгиланишлар жараёнларида Навоий вилоятидаги меъморий объектларга, замонавий иншоатларга ҳамда муқаддас қадамжоларга сафарлар уюштирилди. Ёши улуғ суд фахрийларини хонадонларига борилиб уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди, бир пиёла чой устида устоз-шогирд учрашувлари ташкил этилиб, фахрий-устозларни ёш авлодга ибрат бўладиган қимматли маслаҳатлари ва фикр мулоҳазалари тингланди.
Турғун Қаҳҳоров
Навоий вилоят суди
судьяси