Учқудуқ туманида ўтказилган сайёр суд ва ҳуқуқий тарғибот тадбири тафсилотлари

Инсонпарварлик – инсоннинг қадри, эркинлиги, бахт саодати, тенг ҳуқуқлиги тўғрисида, инсонийликнинг барча тамойилларини юзага чиқариш учун шарт-шароитлар яратиб бериш ҳақида ғамхўрлик қилишни ифодаловчи тушунча ҳисобланади.

Бу борада, мамлакатимизда, инсоннинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш мақсадида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари белгилаб келинмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси А.Курбонов ва тергов судьяси Ш.Хомидовлар иштирокида, Учқудуқ туман “Шалхар” Овул фуқаролар йиғини биносида ўтказилган сайёр суд мажлисида жиноят ва маъмурий ҳуқубузарлик содир этган бир нечта шахсларга нисбатан бўлган жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлари кўриб чиқилиб, сайёр суд мажлиси иштирокчилари гувоҳлигида суд қарорлари эълон қилинди.

Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга жиноят учун жазо муқаррарлигини эслатиш ва шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.

Шунингдек, йиғилганларга судьялар томонидан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори мазмун моҳияти, Коррупция ва одам савдосига қарши курашиш, бундай жиноятлар учун қонунчиликда назарда тутилган жазо чоралари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

Тадбир сўнгида судьялар томонидан йиғилганларга ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий соҳага оид саволларига жавоб берилди.

 

Қурбонов Акмал,

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси

 

Хомидов Шерали,

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг тергов судьяси