Учқудуқда сайёр учрашув

Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш мақсадида навбатдаги сайёр учрашувлардан бири жорий йилнинг 4 ноябрь куни Учқудуқ туман “Айтим” МФЙда ташкил этилди. Учрашувда Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси Д.Турдиев ва фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси А.Жумаевлар иштирок этиб, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари вакилларига мамлакатимизда сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий  мақсад фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш эканлигини таъкидлаб ўтишди.


Шунингдек, учрашув давомида туманда содир этилаётган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, кредит ҳамда қарз ундириш масалалари, уй-жой билан боғлиқ низолар, оилавий низолар ва алимент ундириш билан боғлиқ масалалар, мерос ва мол-мулк билан боғлиқ низоли ҳолатлар “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида ташкил этилаётган тадбирлар бўйича суҳбатлашилди.

Шунингдек, 2 нафар фуқаронинг қарз ундириш бўйича қилган мурожаати юзасидан суд раислари томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Тадбир якунида иштирокчиларга ўзларини қизиқтирган масалалари ва мурожаатлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси

Дилшод Турдиев