Учқудуқда “Суд ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

Ёш авлодни ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлардан бохабар этиш, қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш шунингдек, суд тизими фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида жиноят ишлари бўйича Учқудуқ тумани суди раиси А.Қурбонов, фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси А.Жумаев ҳамда Учқудуқ туман иқтисодий суди судья ёрдамчиси Р.Джўраевлар иштирокида жорий йилнинг 12 октябрь куни Учқудуқ туманида жойлашган 20-сонли мактабда “Суд ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда дастлаб суд соҳасидаги янгиликлар, суд-ҳуқуқ соҳасидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан бугунги кунда ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, оила кодексида вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, туманда содир этилган вояга етмаганлар ўртасидаги майда безорилик ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши ва унинг оқибатлари ҳақида ҳаётий мисоллар билан айтиб ўтилди.

Шунингдек, суд раислари ўқувчи-ёшларни қизиқишлари, орзулари билан ҳам танишиб, аксарият ўқувчилар ҳуқуқ йўналиши бўйича турли касбларга қизиқишлари борлигини маълум қилдилар.

Тадбир сўнгида ўқувчи-ёшлар томонидан берилган саволларга суд раислари томонидан атрофлича жавоблар берилди.

 

Акмал Қурбонов

Жиноят ишлари бўйича

Учқудуқ туман суди раиси