Фуқаролик ишлари бўйича судлар “Ўзбекистон почтаси” АЖ вакиллари билан семинар ўтказди

Гибрид почта буюртмачи (юридик шахс) почта операторига жўнатиладиган электрон шаклдаги ҳужжатни олувчи ва жўнатувчининг манзиллари билан юборади. Улар олувчига яқин жойлашган почта алоқаси бўлимида қоғозда чиқарилади ва конвертларга жойланади ҳамда энг қисқа муддат ичида етказиб берилади. Бу минглаб хатларни юбориш учун қулай. Ҳар бир ҳужжатни чоп этиш, сотиб олиш, қадоқлаш ва почта бўлимига бориш вақтини тежайди.

Судлар ўзининг иш фаолиятида почта алоқаси объектлари тармоғи орқали йўлланадиган хат-хабарар, хабарномалар, чақирув қоғоғлари ва бошқа юридик хужжатларни етказиб бериш ҳамда етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизими “Гибрид почта” хизматидан кенг фойдаланиб келмоқда ва бу ўзининг самарасини ҳам бермоқда.

Жумладан, судда тараф ўзини чақиртирилганлигини билганлиги ва судда иштирок этиб ўзининг тушунтиришларини бериб, важларни келтириши учун тарафларни суд мажлисига телефоннограмма, хат, факс орқали чақиришдан ташқари уларни почта алоқа хизмати томонидан суднинг чақирув қоғозини етказиб берилганлиги катта аҳамият касб этади.

Шунинг учун бу борада ҳамкорлик алоқаларини янада жонлаштириш ва ҳар бир судга келган фуқарони суд мажлиси ҳақида унга қулай бўлган вақтда тайёргарлик кўрган ҳолда иштирок этиш ҳуқуқини таъминлаб бериш мақсадида жорий йилнинг 31 май куни вилоятдаги барча фуқаролик ишлари бўйича судлар судьялари, судья ёрдамчилари ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг ҳудудий бошқармаси ва уларнинг бўлимлари масъул ходимлари иштирокида шу ҳақда давра суҳбати ташкил қилинди.

Ўтказилган тадбирда  бу борада судлар ва почта алоқа ҳизмати бўлимларида суд чақирув қоғозлари, почта жўнатмаларини етказиб беришда юзага келаётган муаммолар хусусида атрофлича тўхталиб, фуқароларга судлар томонидан уларни судга ўз вақтида келиши ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши алохида эътибор берилиши, бунда почта алоқа бўлимларни топширилувчига ҳужжатни етказиш, судга эса суд чақирув қоғозини гибрид почта орқали юборишни таъминлаш лозимлиги яна бир бор тавсия берилди.

Шу билан бирга давра суҳбатида почта алоқа ҳизмати ходимларининг бу борада юзага келаётган тушунмовчиликлар юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.

Почта алоқа хизматлари билан бу каби тадбирларни мунтазам ўтказиб боришга келишиб олинди, зеро бунинг асносида биринчи навбатда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини турганлиги барчамизга алоҳида масуълият юклайди.

 

Ихтияр Касимов,

Навоий вилоят суди расининг ўринбосари.