Халқ дардаги ҳамнафас бўлмоқ бугунги куннинг талади
Халқни дарду-ташвишини тинглаб уларга ечим топиш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни жойида ҳал қилиш бугунги кунда ҳар бир ташкилотнинг ўз функцияларидан келиб чиққан ҳолда олдига қўйилган вазифалардан бири ҳисобланади.
Шу аснода Навоий вилоят суди ҳамда Навоий вилоят маъмурий суди раислари жойларда доимий равийшда сайёр қабуллар ўтказиб келмоқдалар.
Навбатдаги ана шундай сайёр қабул Навоий шаҳар фуқаролари учун “Гулзор” маҳалласи биносида ташкил этилди.
Сайёр қабулда вилоят суди раислари билан биргаликда Жиноят, Фуқарорлик ва Иқтисодий ишлар бўйича тегишли туман, шаҳар судлари раислари ва судьялари ҳам иштирок этишиб, фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига доир бир қанча мурожаатлари тингланди.
Жумаладан, сайёр қабул давомида жами 16 нафар фуқаро қабул қилиниб, шундан 3 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилган бўлса, 13 нафар фуқароларга тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, сайёр қабул давомида судлар томонидан сайёр суд мажлислари ҳам ўтказилиб, Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан ИИБнинг тақдимномасига асосан Пробация гуруҳида ҳисобда туриб жазо ўтаб келаётган 3 нафар маҳкумлар ўталмаган жазодан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли озод қилинди.
Фуқаролик судлари томонидан 4 нафар фуқаронинг тўланмаган иш ҳақини ундириш бўйича даъволари қаноатлантирилиб, улар фойдасига 31.960.000 сўм иш ҳақи ундирилган бўлса, 1 нафар фуқаронинг алмент миқдорини камайтириш юзасидан даъво аризаси қаноатлантирилди, 15 та иш бўйича тўланмаган кредит пулларини ундириш белгиланди.
Иқтисодий судлар томонидан даъвогарлар фойдасига 304.344.600 сўм ундирилди.
Бу каби сайёр қабуллар тасдиқланган режага асосан судлар томонидан доимий равишда ўтказилиб келинаётган бўлиб, бундан кўзланган асосий мақсад, фуқароларни узоқ вақт давомида ўз ечимини топмай келаётган суд-ҳуқуқ соҳасига доир муаммоларига қонуний ечим топиш орқали халқимизни рози қилиш ва қонун устуворлиги таъминлаш орқали одил судловга эришишидан иборатдур.
Вилоят суди раиси А.Аллаев.