“Коррупциянинг олдини олиш” ва унга қарши курашиш юзасидан давра суҳбати ўтказилди
Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси А.Курбонов Учқудуқ тумани Миллий гвардияси ходимлари билан “Коррупиянинг олдини олиш” ва унга қарши курашиш юзасидан давра суҳбати ўтказди.
Йиғилишда, суд раиси А.Курбонов сўзга чиқиб, Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг шахсан ташаббуси остида ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлардаги коррупцион жиноятларга қарши курашиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар дунёнинг ривожланган давлатлари ва нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан эътироф этилаётгани таъкидланди.
Жумладан, Президент қарорлари билан 2017-2018 ва 2019-2020 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурлари қабул қилинди. Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган сифатида Коррупцияга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия тузилди, ҳар бир давлат ўз ривожланиши давомида миллий манфаатларига энг кўп зиён келтирувчи таҳдидларга қарши курашишни устувор вазифа ҳисоблаб, унга қарши қатъий чоралар кўради. Шунинг учун ҳам халқимиз азалдан коррупцияни, айниқса, унинг азалий кўринишларидан бири бўлган порахўрликни қоралаб келган. Бировнинг ҳақидан ҳазар қилган.
Суд раиси коррупция – нафақат инсон ҳуқуқлари бузилишига, балки хавфсизликка таҳдид солувчи уюшган жиноятчиликнинг ривожланишига ҳам шароит яратувчи хавфли жиноят саналганлиги учун ҳам уни ҳозирда жамиятимиз олдида турган энг катта таҳдид сифатида баҳолаш мумкин дея сўзини якунлади.
Бундан ташқари йиғилиш қатнашчиларига Ўзбекистон Республикасининг 31 май 2022 йилдаги ЎРҚ-770-771-772-773-сонли Қонунлари ва ички ишлар органлари томонидан жиноят ишлари бўйича судларга кўриб чиқиш учун юбориладиган маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишларни кўришда талаб этиладиган ҳужжатлар ва бу борада ягона суд амалиётини жорий этиш юзасидан қўшма кўрсатма мазмун моҳияти батафсил тушунтириб ўтилди.
Акмал Курбонов
Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси