“Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
2021 йилнинг 12 ноябрь куни Кармана тумани, “Деҳқон” маҳалла фуқаролар йиғини биносида, жиноят ишлари бўйича Кармана тумани суди раиси Ж.Каримов ва туман ички ишлар бўлими ходимлари иштирокида, давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда туман суди раиси Ж.Каримов, “Коррупцияга қарши курашиш” ва пораҳўрлик жиноятларини олдини олиш самарадорлигини ошириш лозимлигига тўхталиб, коррупция – бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатлигини, негаки ушбу иллат фақат давлат ва жамиятнинг сиёсий – иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказибгина қолмай, демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказишини, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келишини, шу боис унга қарши курашиш амалга оширилиши зарур бўлган долзарб вазифалардан бирига айланганлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, сайёр суд мажлиси ўтказилиб, муқаддам шу каби жиноятларни содир этган, жиноятни моҳиятини тушуниб етган, тузалиш йўлига кириб, ижтимоий меҳнатга нисбатан бўлган муносабати ижобий томонга ўзгарган, ўрнатилган тартиб-қоида талабларни бажариб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумлар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.
Жасурбек Мавлонов
Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди судья ёрдамчиси