Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш стратегияси тасдиқланди
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги “2026-2030 йилларга
мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш
стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-256-сонли Фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда
2026-2030 йилларга мўлжалланган болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан
ҳимоя қилиш бўйича стратегия ва ҳаракатлар режаси тасдиқланди.
Фармонга кўра:
Зўравонликдан
жабрланган болаларга ва зўравонликка гувоҳ бўлган болаларга улар тегишли
процессуал хатти-ҳаракатларга жалб этилган вақтдан эътиборан давлат ҳисобидан
юридик ёрдам кўрсатилади;
-болаларга
нисбатан уларнинг қонуний вакиллари ёки бошқа қариндошлари томонидан зўравонлик
ҳолатлари бўйича ишни судга қадар юритиш ва суд муҳокамаси жараёнларидаги барча
процессуал ҳаракатларни амалга оширишда васийлик ва ҳомийлик органи вакили
мажбурий тартибда иштирок этади;
-зўравонликдан
жабрланган болаларнинг дастлабки кўрсатувлари мажбурий тартибда видеоёзув
орқали қайд этилади;
-мулкчилик
шаклидан қатъи назар таълим, соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш
ташкилотлари ходимлари томонидан болаларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ
аниқланган фактлар ҳақида хабар
бермаганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилади.
– Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этиш
билан боғлиқ ишлар доирасида болалар ва гумон қилинувчи, айбланувчи ва
судланувчи ўртасидаги юзлаштириш тергов ҳаракатини фақат терговчи ва
прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими билан ўтказиш механизимини жорий
этилади;
– Суриштирув, тергов ва суд жараёнида болаларнинг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифода этиш учун ижтимоий процесс иштирокчиси
сифатида киритиш масаласи йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, 2026 йил 1 февралдан зўравонлик
оқибатида оиладан ажратиб олинган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши
хавфи остида бўлган, шунингдек, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар
учун профессионал тутинган оила хизмати жорий этилади.
2026 йил 1 апрелга қадар ижтимоий ҳимояга муҳтож
болалар, зўравонлик содир этган ёки зўравонлик содир этишга мойиллиги бўлган
шахслар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳамда бундай маълумотларни
алмашиш функциясига эга бўлган Ягона электрон платформани ишлаб чиқиш
режалаштирилмоқда.
Мазкур Фармоннинг қабул қилишдан асосий мақсад,
болаларни ҳар қандай зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро
мажбуриятларини бажариш доирасидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.
Алишер Сайдуллаев
Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси
Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди томонидан сайёр суд ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди
Кармана туманидаги «Бешкент» маҳалла фуқаролар йиғинида жиноят
ишлари бўйича Кармана тумани суди томонидан жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олиш мақсадида сайёр суд мажлиси ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири
ўтказилди.
Ўтказилган сайёр суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
276-моддаси 1-қисми билан жиноят содир этган В.О га нисбатан бўлган жиноят иши
юзасидан йиғилганларнинг иштирокида суд ҳукми ўқиб эшиттирилди.
Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, гиёҳвандлик
воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф муомала қилишдан иборат
жиноятларни олдини олиш ҳамда жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир
этишга мойиллиги бўлган шахсларга жиноят учун жазо муқаррарлигини эслатиш ва шу
орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.
Шунингдек, судьялар томонидан йиғилиш иштирокчиларига 2025 йил 24
декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2026–2030-йилларга
мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш
стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар
бериб ўтилди.
Тадбир сўнгида судьялар
томонидан йиғилганларга ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий соҳага оид саволларига
жавоб берилди.
Бобир Имомов,
Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг раиси
Болалар – зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилинади
Шуни
таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва кафолатлашнинг
ҳуқуқий асослари яратилди. Энг муҳими, бу ҳуқуқий асосларнинг мазмун-моҳиятига
бола ҳуқуқлари ҳимояси борасидаги миллий ва умуминсоний ғоялар баб-баравар
сингдирилди.
Жумладан 2025 йил 24 декабрь куни Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “2026–2030-йилларга мўлжалланган Болаларни
зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш
тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармон “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан
ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ижросини самарали ташкил этиш ҳамда жамиятда
болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларига бўлган муросасизлик муҳитини
шакллантириш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли
ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинди.
2026 йил 1 февралдан бошлаб зўравонлик натижасида
оиласидан олинган ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида
бўлган, шунингдек, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар учун
профессионал тутинган оила хизмати йўлга қўйилади.
Аввало, профессионал тутинган оилани ташкил этишга
номзодлар мазкур тоифадаги болаларда зўравонлик натижасида олинган руҳий
жароҳатнинг салбий таъсирини камайтириш, хулқ-атворидаги оғишишларни ёки оила
аъзолари, тенгдошлари билан муносабатларидаги бузилишларни ва уларнинг
оқибатларини бартараф этишга қаратилган ижтимоий-реабилитация дастурлари
асосида ўқитилади.
Болалар профессионал тутинган оилага “Инсон” ижтимоий
хизматлар марказлари ва мазкур оилалар ўртасида тузилган шартнома асосида
жойлаштирилади.
Профессионал тутинган оилага ҳар бир жойлаштирилган
болани парваришлаш учун ҳар ойда Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари
ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 2 баравари миқдорида маблағ
тўлаб борилади.
Бундан ташқари, ҳар бир боланинг яшаш харажатлари
учун Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонунчилик
ҳужжатларига мувофиқ оилавий болалар уйи тарбияланувчиларининг яшаш харажатлари
учун белгиланган миқдорларда маблағ ажратилади.
Дастлаб Қашқадарё, Навоий ва Хоразм вилоятларида,
2026-йил якунига қадар республиканинг бошқа ҳудудларида Ижтимоий ҳимоя миллий
агентлиги тизимида кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари фаолияти йўлга
қўйилади.
Жинсий зўравонликдан жабрланганлиги туфайли оиласидан
олинган болалар “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан Аёлларни
реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларига
ҳам бошқалардан алоҳида жойлаштирилиши мумкин.
2026 йил 1 сентабрдан бошлаб зўравонликдан жабрланган
болаларга ва зўравонликка гувоҳ бўлган болаларга улар тегишли процессуал
хатти-ҳаракатларга жалб этилган вақтдан эътиборан давлат ҳисобидан юридик ёрдам
кўрсатилади.
Болаларга нисбатан уларнинг қонуний вакиллари ёки
бошқа қариндошлари томонидан зўравонлик ҳолатлари бўйича ишни судга қадар
юритиш ва суд муҳокамаси жараёнларидаги барча процессуал ҳаракатларда васийлик
ва ҳомийлик органи вакили мажбурий тартибда иштирок этади.
Зўравонликдан жабрланган болаларнинг дастлабки
кўрсатувлари мажбурий тартибда видеоёзув орқали қайд этилади.
Мулкчилик шаклидан қатъи назар таълим, соғлиқни
сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ташкилотлари ходимлари томонидан
болаларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ аниқланган фактлар ҳақида хабар
бермаганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилади.
2026 йил 1 мартдан бошлаб “Инсон” ижтимоий хизматлар
марказларида ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини
босувчи шахслари) учун “меҳрли оила” хизмати ташкил этилади. Бунда “меҳрли
оила” хизмати Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Болаларни
қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази томонидан ташкил этилади.
“Меҳрли оила” хизматига жалб қилинган ота-оналар
(уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га фарзандларининг психофизик хусусиятларини
инобатга олган ҳолда оиласи билан бузилган муносабатларни тиклаш ва уларнинг
ижтимоийлашувига кўмаклашиш учун “оилавий терапия” хизматлари бепул
кўрсатилади.
Фармонда зўравонлик натижасида оиласидан олинган ва
ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган, шунингдек,
ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ҳимояси ва манфаатлари учун яна
қатор вазифалар белгиланган. Давлатимиз раҳбари
таъкидлаганидек, «Биз учун жамиятда бегона бола йўқ ва бўлмаслиги керак. Ҳаммаси ўзимизнинг,
Ўзбекистонимизнинг болалари. Вақтида меҳр кўрсатсак, ишга, илмга,
касбу-ҳунарга, эзгу фазилатларга ўргатсак, уларни йўлини очиб берсак, эртага
фойдаси ўзимизга, жамиятимизга тегади».
Аллаев Абдулло Садуллоевич,
Навоий вилоят судининг раиси
Ялгашев Гиёсиддин Тулкинович
Навоий вилоят суди раиси ўринбосари,жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъати раиси
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2026 | Навоий вилоят суди






