Навоий вилоят судида матбуот анжумани ўтказилди

Одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида Навоий вилоят суди судлов ҳайъатлари ҳамда туман (шаҳар), туманлараро судлар томонидан 2021 йилнинг 1-ярми давомида бир қатор ишлар амалга оширилган.

Хусусан, жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ҳамда жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари томонидан жами
662 (531) нафар шахсга нисбатан 506 (425) та жиноят иши тамомланган бўлиб, кўриб тамомланган ишлар салмоғи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жиноят ишлари эса 81 та ёки 19 фоизга, шахслар эса 131 тага ёки 24,6 фоизга кўпайган.

Тамомланган ишлардан 473 (400) нафар шахсга нисбатан
336 (302)та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган бўлиб, ҳукм чиқарилган ишлар сони 73 та ёки 18  фоизга кўпайган.

Жами тамомланган ишларнинг 11 нафар шахсга нисбатан 10 та жиноят ишлари вилоят суди томонидан, қолган қисми жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари томонидан кўрилган.

Ҳисобот даврида 188 (130) нафар шахсга нисбатан 169 (122) та иш тугатилган. Шундан 182(123) нафар шахсга нисбатан 164 (116) та жиноят иши ЖК 661-моддасига асосан тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилган.

Таъкидлаш жоизки, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида судлар томонидан жорий йил давомида
10 нафар фуқарога нисбатан тергов органи томонидан қўйилган айбловлар бекор қилиниб, уларнинг барчаси оқланган ёки ишлари реабилитация асосларига кўра тугатилган бўлиб, барчаси юқори инстанция суди томонидан оқланган.

Шунингдек, ушбу даврда 82 нафар шахсга нисбатан 55 та жиноят иши бўйича дастлабки тергов органи томонидан қўйилган айблов ўзгартирилиб (модда тўлиқ айбловдан чиқарилган, модда қисми ёки банди чиқарилган ёки бошқа моддага малакаланган) ҳукм чиқарилган.

Ушбу даврда жами 457 нафар шахс судланган бўлиб, судланганларнинг 40 нафари ёки 8,7 фоизига жарима, 5 нафари ёки 1,0 фоизига мажбурий жамоат ишлари, 143 нафари ёки 31,2 фоизига ахлоқ тузатиш ишлари, 153 нафари ёки 33,4 фоизига озодликни чеклаш, 116 нафари ёки 25,3 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.

2 нафар ёки 0,4 фоиз шахс шартли ҳукм қилинган, 14 нафар ёки 3,0 фоиз шахсга нисбатан жазо тайинланмасдан ҳукм чиқарилган.

Судлар томонидан кўрилган ишлардан,

қасддан баданга шикаст етказиш 61,5 фоизга, ҳақорат қилиш жинояти 4 бараварга, фирибгарлик 36,8 фоизга, пора олиш жинояти 100 фоизга, Ўзбекистон Республикасига кириш ёки чиқиш қоидаларини бузиш жиноятлари 5 бараварга ошган бўлса;

Вилоят миқёсида судлар томонидан кўрилган ишлардан гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар (55,8 фоизга), қасддан одам ўлдириш жинояти 4 бараварга, қийнаш жинояти 100 фоизга, одам савдоси 100 фоизга камайган.

Ушбу даврда 44 (45) нафар аёлларга нисбатан 50 (44) та жиноят иши кўрилган бўлиб, Хотин-қизлар қўмитасининг кафиллик хати асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган ишлар мавжуд эмас.

252 (187) нафар ёшларга нисбатан 202(155) та жиноят иши судлар томонидан мазмунан кўриб ҳал этилган бўлиб, шундан 7 (4) нафарини вояга етмаганлар ташкил этган.

Вояга етмаганларнинг 1 нафари қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш, 3 нафари ўғирлик, 3 нафари безорилик жиноятини содир этган.

Ушбу даврда 5 та жиноят иши бўйича 5 нафар ёшларга нисбатан Ёшлар иттифоқининг тегишли кенгаши томонидан киритилган кафиллик хати инобатга олиниб, уларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

Ҳисобот даврида судлар томонидан маҳалла фуқаролари йиғинининг кафиллик хатлари 1 нафар шахсга нисбатан 1 та жиноят иши кўриб тамомланган.

Бундан ташқари, вилоят суди томонидан судланганлик ҳолати ошган айрим тоифадаги ишлар юзасидан суд амалиёти умумлаштирилиб, қайд этилган тоифадаги жиноятларни келгусида такрорланмаслигини таъминлаш масаласида тегишли ташкилот ва идораларга 6 та тақдимнома киритилган.

2021 йилнинг 1-ярми давомида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида туман (шаҳар) судларига
162 та илтимосномалар келиб тушган бўлиб, илтимосномаларнинг 161 таси қаноатлантирилган, 1 таси рад қилинган.

Бинобарин, Навоий вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари томонидан ҳисобот даврида кўриб тамомланган жиноят ишлар юзасидан жами 8.964.842.461 сўмлик 495 та ижро ҳужжати ижрога қаратилган бўлиб, шундан шу кунга қадар 212 та 2.531.344.434 сўмлик (42,8 фоиз) ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланган.

2021 йил 6 ойи давомида 9607 (9912) нафар шахсга нисбатан 7718 (7718) та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилган. Шундан, 6469 (6648) нафар шахсга нисбатан 5424 (5413) та иш бўйича жазо тайинланган бўлса, 3138 (3264) нафар шахсга нисбатан 2194 (2305) та иш ҳаракатдан тугатилган.

Жами кўриб чиқилган 506 та жиноят ишидан 272 таси ёки 53 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.

Жами кўриб чиқилган 506 та жиноят ишидан 80 таси оммавий-ахборот воситалари (Тв, веб-сайт, газета, журнал) орқали ёритилди.

Навоий вилоят судида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими ташкил этилганлиги боис, оммавий-ахборот воситалари билан ҳамкорлигимизни янада жадаллашди, суд процессларини кўпроқ халққа етказиш чоралари кўрилмоқда.

Ушбу даврда жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида 357 та ёки 70,1 фоиз ишлар бўйича хусусий ажримлар чиқарилиб, тегишли корхона ва ташкилотлар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларига муҳокама учун юборилди.

Ушбу даврда судлар томонидан оммавий ахборот воситалари орқали 1117 та ҳуқуқий тарғибот ўтказилган бўлиб, шундан радиода 86 маротаба, телевидениеда 134 маротаба ва матбуотда (газета, журнал) 86 маротаба, интернет веб-сайтларида 709 маротаба чиқишлар қилинган.

Аҳоли билан оғзаки равишда 781 маротаба давра суҳбатлари ўтказилган.

2021 йил 6 ойи давомида Навоий вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ҳамда жиноят ишлари бўйича туман ва шаҳар судларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва халқ қабулхонасидан жами бўлиб жисмоний ва юридик шахсларнинг 586 та мурожаатлари келиб тушган, келиб тушган мурожаатларнинг 570 таси мазмунан кўриб ҳал этилган, 64 таси такроран келиб тушган. Жами кўриб чиқилган 570 та мурожаатлардан 119 таси қаноатлантирилган бўлса, 450 тасига ёзма тушунтириш берилган, ҳисобот охирига қолдиқ аризалар сони 13 тани ташкил этади.

Навоий вилоят судлари раислари ва судьяларининг шахсий (сайёр) қабулларида жами бўлиб 551 та жисмоний ва юридик шахс вакилларидан мурожаатлар қабул қилинган, ушбу мурожаатларнинг 34 таси ёзма ва 517 таси оғзаки мурожаатлар бўлиб, шундан 303 таси сайёр, 235 таси бевосита идорада ва 13 таси халқ қабулхонасида қабул қилинган мурожаатларни ташкил этади.

 

Фуқаролик  ишлари бўйича

Навоий вилоят фуқаролик судлари томонидан одил судловни амалга ошириш юзасидан 2021 йил 6 ойи давомида бир қатор ишларни амалга оширилди.

Хусусан, ҳисобот даврида судлар томонидан жами 7556 та (фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди 3064 та, фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди 1869 та, фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди 975 та, фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди 339 та, фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман суди 1308 та) фуқаролик ишлар кўриб тамомланган. Шундан 3379 таси ёки 44,7 фоизи сайёр суд мажлисларида ҳал этилган.

Кўрилган ишларнинг 370 таси ёки 4,9 фоизи меҳнат низолари билан боғлиқ, 1810 таси ёки 23,9 фоизи оила низолари билан боғлиқ, 4246 таси ёки 56,2 фоизи битим билан боғлиқ ишларни ташкил этган.

Судлар томонидан кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3630 тага ёки 48 фоизга кўпайган (2020 – 3926 та, 2021 – 7556 та).

Бу кўрсаткичнинг таҳлили қуйидагича:

  • оила низолари билан боғлиқ кўрилган низолар 617 тага (1193-1810);
  • уй-жой низоларидан келиб чиққан низолар
    74 тага (96-170);
  • битимлар билан боғлиқ келиб чиққан низолар 3270 тага (976-4246);
  • алоҳида тартибда кўрилган бошқа ишлар билан боғлиқ низолар 6 тага (110-116) кўпайган.

Айни пайтда, қўйидаги тоифадаги низолар камайган:

  • Мулк ҳуқуқи билан боғлиқ келиб чиққан низолар 403 тага (660-257);
  • зарар ундириш билан боғлиқ келиб чиққан низолар 76 тага (118-94) камайган.

2021 йил 6 ойи мобайнида ихтиёрий тўланган давлат божи миқдори  2.039,9 млн. сўмни (717.5 млн. сўм) ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1.322,4 млн. сўмга кўпайган.

Суд қарорларига асосан 4.752,2 млн. сўм давлат божи ундирилган (1513,4), ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3.238,8 млн. сўмга кўпайган.

2021 йил 6 ойи мобайнида жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг 2379 та мурожаатлари ўрганиб чиқилди. Шундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали келган 933 та мурожаатларнинг 901 тасига ўз вақтида тегишли тушунтиришлар берилиб, қолган 32 та мурожаатлар кейинги ойга қолдиқ бўлиб ўтган.

Ҳисобот даврида 1294 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари раҳбарият томонидан шахсий қабул қилинди. Шундан 705 та шахслар сайёр учрашувларда ҳамда 589 таси бевосита суд биносида қабул қилинган. Қабул қилинган барча-шахсларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Жойларда мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан аҳоли билан ҳар ойда камида бир марта очиқ мулоқотларни ташкил этиш тизимини йўлга қўйилган бўлиб, жами 602 та ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган.

Ўтказилган ҳуқуқий тарғиботларнинг 189 таси ОАВларда ёритилган. Шундан, телевидениеда 39 та, радиода 58 та, газета ва журналларда 20 та, веб-сайт ва бошқа ахборот воситаларида  72 та чиқишлар қилинган.

Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!

Келгусида ҳам фуқаролик судларнинг ҳар бир судья ва суд ходимлари иқтисодиёт соҳасида одил судловни амалга оширишга, айниқса тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътиборини қаратади.

 

 

 

Иқтисодий ишлар бўйича

Навоий вилоят иқтисодий судлари томонидан иқтисодиёт соҳасида одил судловни амалга ошириш юзасидан 2021 йил 6 ойи давомида бир қатор ишларни амалга оширилди.

Хусусан, ҳисобот даврида судлар томонидан жами 1634 та (Вилоят 9 та, Кармана 1033 та, Навбаҳор 320 та, Зарафшон 167 та, Учқудуқ 105 та) иқтисодий ишлар кўриб чиқилган. Шундан 771 таси ёки  47,2 фоизи сайёр суд мажлисларида ҳал этилган.

121 та суд мажлиси ВКА режимида ўтказилди. Бунда 228 нафар вакиллар ўз ҳудудларида иштирок этиб, уларнинг тахминан 34,9 млн. сўм маблағлари тежалган.

Кўрилган ишларнинг 1241 таси ёки 75,9 фоизи фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга оид, 251 таси ёки 15,4 фоизи маъмурий ҳуқуқий муносабатларга оид, 108 таси ёки 6,6 фоизи банкротликка оид, 34 таси ёки 2,1 фоизи корпоратив муносабатларга оид ишларни ташкил этган.

Судлар томонидан кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 607 тага ёки 59,1 фоизга кўпайган (2020 й – 1027 та, 2021 й – 1634 та).

Бу кўрсаткичнинг таҳлили қуйидагича:

  • маҳсулот етказиб беришга доир кўрилган низолар 154 тага (173-327);
  • пудрат шартномасидан келиб чиққан низолар 16 тага (37-53);
  • ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасидан келиб чиққан низолар 45 тага (82-127);
  • коммунал шартномасидан келиб чиққан низолар 228 тага (124-352);
  • кредит шартномасидан келиб чиққан низолар 162 тага (55-217);
  • банкрот деб топиш тўғрисидаги низолар 105 тага (1-106);
  • ижара шартномасидан келиб чиққан низолар 29 тага (5-36);
  • инвестицион низолар 10 тага (0-10);
  • солиқ қонунчилигини қўллаш билан боғлиқ низолар 93 тага (63-156) кўпайган.

Айни пайтда, қўйидаги тоифадаги низолар камайган:

  • контрактация шартномасидан келиб чиққан низолар 140 тага (152-12);
  • лизинг шартномасидан келиб чиққан низолар 44 тага (47-3).
  • юридик шахсни тугатиш юзасидан 44 тага(44-0).
  • ерга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низолар 6 тага (8-2) камайган.

Ҳал этилган ишлар бўйича 105.301,10 млн. сўм миқдоридаги қарз ва етказилган моддий зарарларни даъвогарлар фойдасига ундириш ҳақида қарорлар қабул қилинган. Шундан хусусий тадбиркорлар ва кичик бизнес субъектларнинг фойдасига 20 530,94 млн. сўм ундирилган.

2021 йил 6 ойи мобайнида ихтиёрий тўланган давлат божи миқдори 773,3 млн.сўмни (289,2 млн. сўм) ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 484,1 млн. сўмга кўпайган.

Суд қарорларига асосан 3290,1 млн. сўм давлат божи ундирилган (9241,2), ўтган йилнинг шу даврига нисбатан  5951,1 млн. сўмга камайган.

2021 йил 6 ойи мобайнида жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг 90 та мурожаатлари ўрганиб чиқилди. Шундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали келган 81 та мурожаатларга ўз вақтида тегишли тушунтиришлар берилган.

Ҳисобот даврида 245 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари раҳбарият томонидан шахсий қабул қилинди. Шундан 178 та шахслар сайёр учрашувларда ҳамда 67 таси бевосита суд биносида қабул қилинган. Қабул қилинган барча шахсларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Жойларда мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан аҳоли билан ҳар ойда камида бир марта очиқ мулоқотларни ташкил этиш тизимини йўлга қўйилган бўлиб, жами 695 та ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган.

Ўтказилган ҳуқуқий тарғиботларнинг 356 таси ОАВларда ёритилган. Шундан, телевидениеда 45 та, радиода 41 та, газета ва журналларда 53 та чиқишлар қилинган.