Навоий вилоят суди судьялари ташаббуси билан “Инсон ҳуқуқлари — олий қадрият”  мавзусида талабалар билан “Судья ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 24 февраль куни Навоий Давлат педагогика институтида Навоий вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича судьялари И.Шоймардонова ва Н.Расуловлар институт талабалари билан учрашдилар.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февралдаги ПҚ-46-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» га кўра, «Инсон ҳуқуқлари — олий қадрият» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда 32 нафар талабалар иштирок этдилар ва уларга қуйидагилар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Сўнгги йилларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва ташкилий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш ва халқаро мажбуриятларни бажариш, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштиришга доир тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича 80 дан ортиқ халқаро ҳужжатларга, жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 6 та асосий шартномаcи ва 4 та факультатив протоколига қўшилган бўлиб, уларнинг амалга оширилиши юзасидан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ва шартномавий қўмиталарига мунтазам равишда миллий маърузаларни тақдим этиб келмоқда.

Бундан ташқари, миллий қонунчиликни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий стандартлар билан уйғунлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Шу билан бирга, инсон ҳуқуқлари соҳасида узоқ муддатли стратегиянинг қабул қилиниши ушбу соҳада давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишига, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат муносабати шаклланишига, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўси янада мустаҳкамланишига, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий рейтинг ҳамда индекслардаги мавқеи яхшиланишига хизмат қилади.

Институт маъмурияти ва судьялар бундай тартибдаги тадбирларни яна давом эттириш, талабаларнинг ҳуқуқий онгигини ошириш ишларини янада жадаллаштириш масалалари келишиб олинди.

 

 

Навоий вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича судьяси Нодиржон Расулов