Суд ва Ёшлар

 

             Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш бўйича ҳуқуқий маърифий тадбирлар ва учрашувларни кенгайтириш, халқимиз тарихи, дини, миллий қадриятларини ёш авлод онгида шакллантириш орқали ватанпарварлик ҳиссини кўчайтириш каби долзарб вазифалар турган бир пайтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сонли Фармонининг қабул қилиниши айни муддао бўлди.

        Учқудуқ туманида ҳам ёш авлоднинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ҳамда қонунга бўлган ҳурмат руҳини шакллантириш мақсадида Учқудуқ тумани касб-ҳунар мактаби биносининг фаоллар залида фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси Б.Шерматов, жиноят ишлари бўйича туман суди раиси А.Қурбонов ҳамда туман иқтисодий суди раиси Х.Турсунов иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

  Учрашувда “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармон ҳамда 2019 йил 13 декабрдаги “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кўчайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-4551-сонли қарори юзасидан тушунтиришлар берилди.

 

Бекзод Шерматов

Фуқаролик ишлари бўйича

Учқудуқ туман суди  раиси