Суд органларида фаолият юритаётган архив мудирлари иштирокида семинар машғулоти ўтказилди
Навоий вилоятининг барча туманлараро, туман, шаҳар судларининг архив мудирлари, архивариуслари ҳамда Навоий вилоят давлат архиви раҳбарлари иштирокида онлайн режими орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сонли қарори билан тасдиқланган “Архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда судларда иш юритиш тартиби тўғрисидаги амалдаги Йўриқнома тўғрисида семинар машғулоти ўтказилди.
Семинарни вилоят судининг фуқаролиқ ишлари бўйича судлов ҳайъати архив мудири Э.Саттарова очиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида Архив ишини такомиллаштириш тўғрисида”ги 101-сонли Қарори Ўзбекистон Республикасининг 15.06.2010 йилдаги ЎРҚ-252-сонли “Архив иши тўғрисида”ги қонун талабларини амалга ошириш учун ишлаб чиқилган бўлиб, архив ишларини жамлаш, уларнинг ҳисобини юритиш, бут сақланишини таъминлаш ва улардан фойдаланишни ташкил этишнинг ягона тартибини белгилашлиги, ушбу қарор орқали архив ҳужжатларини сақлашнинг норматив режимлари, архив сақловхоналарини сақлаш воситалари билан жиҳозлаш тартиблари, ҳужжатларни техник-кимёвий ҳолатини текшириш қоидалари, архив ҳужжатларидан фойдаланиш ва берилган архив ҳужжатларининг сақланишини назорат қилиш тартиблари амалга оширилиши белгилиб қўйилганлигини таъкидлади.
Семинарда Навоий вилоят архив иши худудий бошқармаси бошлиғи С.Бекова иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сонли қарори билан тасдиқланган “Архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низом «Архив иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилганлиги ва архив ҳужжатларини жамлаш, уларнинг ҳисобини юритиш, бут сақланишини таъминлаш ҳамда улардан фойдаланишни ташкил этишнинг ягона тартибини белгилашлиги, ушбу Низом давлат ва нодавлат архивларига, шунингдек идоравий архивларга татбиқ этилишини, архивга ташкилотнинг ҳужжатларини қабул қилиш режа-жадвалга мувофиқ амалга оширилишлиги, архивларда сақлаш учун ҳужжатларни қабул қилиш улар тегишли ЭК томонидан тасдиқланган рўйхатлар бўйича тартибга келтирилгандан сўнг амалга оширилиши, ҳужжатларни сақловга қабул қилишда ҳужжатларнинг мавжудлиги, физик ҳолати ва илмий-техникавий ишлов бериш сифати текшириб олиниши, архивларга архив ҳужжатларини сақлаш учун қабул қилиб олиш топшириш-қабул қилиб олиш далолатномаси асосида амалга оширилиши, далолатнома икки нусхада тузилиб, бир нусхаси жамлаш манбаига қайтариб берилиши, идоравий архивга доимий, вақтинчалик ва шахсий таркиб бўйича йиғмажилдлар рўйхатлар бўйича топширилиши, рўйхатнинг ҳар бир нусхаси охирида архивга ҳақиқатда қабул қилинган йиғмажилдлар сони рақамлар ва сўз билан кўрсатилиши, унда мавжуд бўлмаган йиғмажилдлар рақамлари, йиғмажилдларни топшириш-қабул қилиш санаси, шунингдек идоравий архив ходими ва ҳужжатларни топширган шахснинг имзоси бўлиши, 10 йилдан кам сақланадиган ҳужжатларни ташкилотнинг таркибий бўлинмаларида сақлашга йўл қўйилиши, мазкур йиғмажилдлар идоравий архивга ташкилот раҳбарининг қарори бўйича топширилиши, архив ҳужжатларининг ташкилий тартибга келтирилганлиги ва уларнинг манзилли қидирувини амалга ошириш имконияти, уларнинг мавжудлиги ва ҳолати устидан назорат архивдаги архив ҳужжатларининг сони ва таркиби белгиланган ҳисоб бирликларида ҳисоб ҳужжатларидаги мавжуд сони ва таркибини кўрсатиш йўли билан таъминланиши, архивда архив ҳужжатларини сақлаш меъёрий шароитларни яратиш, меъёрий тартибларга риоя этиш ва архив ҳужжатлари сақловини тўғри ташкил этиш, йўқолиши ва ўғирланишини бартараф этувчи, шунингдек уларнинг нормал физик ҳолатини сақлаб турувчи тадбирлар комплекси орқали таъминланиши архив ҳужжатларини сақлашнинг меъёрий шароитлари яъний архивларга мос бино ва хоналар ажратиш; архив бинолари ва хоналарида мақбул (меъёрий) ёнғинга қарши, қўриқлаш, ҳарорат ва намлик, ёруғлик, санитария-гигиеник шароитлар яратиш; архив ҳужжатларини сақлаш ва жойини ўзгартириш учун махсус воситаларни (стеллажлар, шкафлар, сейфлар, қутилар, папкалар ва бошқаларни) қўлланиш. асосида таъминланишлиги, архив ҳужжатларини сақлашнинг норматив режимлари, архив сақловхоналарини сақлаш воситалари билан жиҳозлаш тартиблари юзасидан батафсил тушунтириб ўтди.
Шу билан бирга идоравий архивларда мавжуд бўлган ҳужжатларни сақлаш шароитларини яратиш, хоналарни ёнғин хавфсизлигини олдини олиш учун ўт ўчириш қурилмаси билан таъминланганлиги, хоналарни ҳарорати нормал бўлиши, ҳавонинг нисбий намлигини доимий назорат қилиб борилиши юзасидан тушунчалар берди.
Вилоят судининг архив мудири Э.Саттарова вилоят, туманлараро, туман (шаҳар) судлари архивларида ишларни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2020 йил 26 ноябрдаги судларда иш юритиш тартиби тўғрисидаги амалдаги Йўриқнома асосида тўғри ташкил этишлари, архивга қабул қилинган ҳужжатларни тўғри расмийлаштирилганлигига уларни сақланиши ҳолатига эътиборли бўлишлари, архивдан берилаётган суд ҳужжатларидан нусхаларга тегишли тартибда давлат божи ундирилиши лозимлиги тўғрисида гапириб, тушунтириш бериб ўтди.
Мавзу юзасидан семинар иштирокчилари билан қизғин савол жавоблар, фикр алмашишлар бўлиб ўтди.
Навоий вилоят суди архив мудири
Э.Саттарова