Суд тақдимномаси муҳокама қилинди
Учқудуқ туман иқтисодий суди томонидан “Учқудуқ туман йўллардан фойдаланиш” давлат муассасаси биносида ташкилот ходимлари иштирокида суд томонидан чиқарилган тақдимнома муҳокама қилинди.
Унда ташкилотнинг фаолият турларидан келиб чиққан ҳолда табиий газдан фойдаланиш бўйича корхонанинг тегишли ходимлари томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар тўғрисида айтиб ўтилди.
Шунингдек, учрашувда коррупция иллати глобал муаммо сифатида кенг жамоатчиликни жиддий ташвишга солаётганлиги, бинобарин, коррупция жамият тараққиёти, юрт равнақи ва халқ фаровонлигига рахна солиши, коррупция ҳар қандай мамлакатнинг демократия ва қонун устуворлиги асосларини издан чиқариши, коррупция иллатига қарши кураршиш барчамизнинг бурчимиз эканлиги тўғрисидаги фикрлар йиғилиш иштирокчилари эътиборига етказилди.
Учрашув сўнгида иштирокчиларга ўзларини қизиқтирган масалалари ва мурожаатлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Дилшод Турдиев,
Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси.