Қидирув:

Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя этишда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг қонуний ечимлари мавзусида давра суҳбати ташкил этилди

Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьялари томонидан «Ҳудудгазтаъминот» АЖ нинг Навоий вилоят ҳудудий филиалида соҳа мутахассислари иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш” қоидаларига риоя этишда, жойларда юзага келаётган тизимли муаммолар ва уларнинг қонуний ечимлари борасида давра суҳбати ўтказилди.

Ўтказилган давра суҳбати давомида табиий газни етказиб бериш ва истеъмол қилиш борасидаги низолар, жумладан: табиий газдан оқилона ва самарали фойдаланмаслик, газлаштириш учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирмасдан газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланишлар, табиий газдан фойдаланиш қоидалари бузилганда етказилган зарарни бартараф этмаслик ҳамда тизимдаги бошқа  қоидабузарликларни олдини олиш механизмларини тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари муҳокама қилиб олинди. 

Давра суҳбати қизғин баҳс музокара ва савол-жавобларга тўла тарзда ўтказилди.

 

Нурбек Умаров,

Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси.

Тиббиёт ходимлари билан учрашув ўтказилди

Давлат раҳбари томонидан барча тизимда коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш, коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш тизимини самарали йўлга қўйиш талаб этилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрсида”ги қонунига асосан, қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик, тизимлилик, давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги ҳамда жавобгарликнинг муқаррарлиги, коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари ҳисобланади.

Судлар томонидан, коррупция, одам савдоси, қасддан баданга шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятлар ҳамда тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган учрашув  ва тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Мана шундай учрашув 2024 йил 29 апрель куни туман суди томонидан Навбаҳор туман тиббиёт бирлашмасига қарашили кўп тармоқли марказий поликлиникасида тиббиёт ходимлари иштирокида ўтказилди.

Ўтказилган тадбирда, коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонунчилик ҳақида сўз юритилиб, иштирокчиларга, коррупция шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиши оқибатида келиб чиқиши, қонунда пора олиш, бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилганлик учун Жиноят кодексининг 210, 211 ва 212-моддаларида жиноий жавобгарликлар белгилангани, мазкур жиноятни содир этганларга нисбатан содир этилган қилмишнинг тавсифланишига қараб ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкинлиги ва коррупцияга оид бошқа маълумотлар ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди.

Бундан ташқари, туман суди раиси томонидан одам савдоси ва қасддан баданга шикаст етказишга оид жиноятлар ҳақида тушунтиришлар берилиб, одам савдосига қарши курашиш, жумладан, айни вақтларда жамиятда иллат отиб бораётган чақалоқ савдоси, қасддан баданга шикаст етказиш жиноятлари ва тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш чоралари, бу қилмишлар учун белгиланган жавобгарлик ва жазо чоралари ҳақида маълумотлар берилиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш учун ҳушёрликни ошириш лозимлиги таъкидланди.

 

Алишер Сайдуллаев,

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси.

Суд қарорлари ижросига бағишланган семинар тафсилотлари

Навоий вилоят суди ва Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда суд ҳужжатларини ижросини таъминлашда юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш чораларига бағишланган амалий семинар машғулоти ташкил этилди.

Семинарда асосий масала судлар томонидан ўтган давр мобайнида мажбурий ижро органларига ижро қилиш учун юборилган суд ҳужжатларини таҳлили ҳамда ижроси таъминланмаган суд ҳужжатлари бўйича юзага келаётган муаммолар, судлар томонидан қарорларни ижрога қаратиш чоғида шунингдек, мажбурий ижро бюролари томонидан ушбу суд ҳужжатларини ижро этиш чоғида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар ўртага ташланиб, ушбу камчиликларни бартараф этиш чоралари муҳокама қилиб олинди.

“Ҳар бир суд ҳужжатининг ортида бир инсоннинг тақдири туради, одамлар судга оҳирги нажотни излаб келади, биз эса уларни ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун бор куч ғайратимизни ишга солишимиз керак ва судда ҳуқуқи тикланган ҳар бир шахс ушбу ҳуқларини Мажбурий ижро юбороси орқали қайтариб олади, шундай экан одамларни рози қилиш учун муштни бир жойга уриб биргаликда ҳаракат қилишим керак” дейди суд раиси ўз сўзида.

Шунингдек, келгусида шу каби камчиликларга йўл қўйган ва ҳақли эътирозларга сабабси бўлган ҳолатларни келтириб чиқарган ходимларга нисбатан интизомий чоралар кўрилиши ҳақида расман огоҳлантирилди.

Семинарда яна шуни таъкидландики, судлар ва мажбурий ижро органларининг ўзаро ҳамкорлиги одамларнинг сарсон бўлишини олдини олиш билан бир қаторда, иккала давлат органидаги иш ҳажмининг суний равишда ортиб кетишини ҳам олдини олишга хизмат қилади.

Семинар сўнгида ўзаро ҳамкорликни амалий ифодаси сифатида суд раислари ва мажбурий ижро юбоси вилоят ва туман, шаҳар бўлимлари раҳбарлари учун Телергам гуруҳи ташкил этилиб, ушбу гураҳда суд ҳужжатини ижроси жараёнида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни жойда ҳал қилиш чоралари кўриладиган бўлди.

 

Гиёсиддин Ялгашев,

Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари.

 

Бобир Имомов,

Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси.

Ҳамкорликда семинар машғулоти ўтказилди

Навоий вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ташаббуси билан вилоят Йўл ҳараката хавфсизли бош бошқармаси билан ҳамкорликда Жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари томонидан 2023 йил ҳамда 2024 йил 1-чораги давомида кўрилган ИИБ ЙҲХБ томонидан судларга тақдим этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар муҳокамасига бағишланган семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Баҳс мунозарага бой тарзда ўтган ушбу семинарда амалиётда учраётган муаммолар, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан судларга тақдим этилаётган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни расмийлаштириш жараёнида йўқ қўйилаётган камчиликлар, шунингдек келгусида ушбу камчиликларни такрорламаслик ва шу каби бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Ушбу семинарни ташкил этишдан асосай кўзланган мақсад, ҳуқуқбузарликларни камайтириш ва барвақт олдини олиш, шунингдек қонун устуворлигини таъминлаш орқали одил судловга эришиш ҳамда жамоат тартибини сақлаш чораларини кўришдан иборат.

Семинарда таъкидландики, 2023 йил мобайнида судлар томонидан кўрилган жами 4.554 нафар шахсга нисбатан 4.415 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар ИИБ ЙҲХБ томонидан судларга тақдим этилган.

Шундан, 402 нафар шахсга нисбатан 375 та маъмурий иш ЙҲХБга кўрмасдан қайтарилган бўлиб, қайтарилган ишлар умумий тақдим этилган ишларнинг 8,5 фоизини ташкил этади.

Қайтарилган 10 нафар шахсга нисбатан 9 та иш МЖтКнинг 278-моддасига асосан, яъни ҳуқуқбузарнинг ҳаракатида жиноят аломатлари борлиги сабабли, 392 нафар шахсга нисбатан 366 та маъмурий  иш эса қўшимча суриштирув ҳаракатлари олиб бориш учун қайтарилган.

Судлар томонидан 2023 йил ҳамда 2024 йил 1-чорагида 40 нафар шахсга нисбатан 40 та иш ҳаракатдан тугатилган бўлиб, МЖтКнинг 271-моддаси 1-банига мувофиқ, шахснинг қилмишида ҳуқуқбузарлик аломатлари йўқлиги сабабли 39 нафар шахсга нисбатан 39 иш, жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли 1 нафар шахсга нисбатан 1 та иш судлар томонидан тугатилган.

Семинар якунида Йўл ҳараката хавфсизли бошқармаси масъуллари билан келгусидаги ўзаро ҳамкорлик ҳақида ҳам келишиб олинди.

 

Гиёсиддин Ялгашев,

Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари.

Бобир Имомов,

Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси. 

Оғуфурушга суд ҳукми ўқилди

Жамиятимизда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятларни содир этганларга нисбатан оғирроқ жазо чоралари кўрилаётганлиги ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали тез-тез хабар берилмоқда, шундай бўлсада бу турдаги жиноятларни содир этаётганлар ҳамон учрамоқда, айниқса ёшлар томонидан содир этилаётганлиги ачинарли ҳолатдир.

Навбаҳор туманида яшовчи фуқаро Т.Давлатов (исми-шарифи ўзгартирилган) 1996 йилда туғилган, ҳали 30 ёшга ҳам тўлмаган, оилали, 2 нафар вояга етмаган фарзандлари бор.

Гап шундаки Т.Давлатов 2023 йил 26 август куни ИИБ ЖҚБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ғайриқонуний йўллар билан бойлик орттириш мақсадида, “шартли харидор” сифатида жалб қилинган фуқарога экспертиза хулосасига кўра 138 дона гугурт қутисига солиб қадоқланган, қуруқ ҳолатдаги, соф вазни 657.09 граммга тенг бўлган, кўп миқдордаги “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 3100 АҚШ долларига сотган вақтда, ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан хабардор бўлган Навбаҳорлик фуқаролар Ш.Шавкатов, У.Шодмонов ва У.Эрназаровлар (исми-шарифи ўзгартирилган) 2023 йил 26 август куни таниши Т.Давлатов 138 дона гугурт қутиси ичига солиб қадоқланган, соф вазни 657.09 граммга тенг бўлган кўп миқдордаги “марихуана” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш йўли билан сотиш учун олиб кетаётганлигини била туриб, содир этишга тайёргарлик кўрилаётган ўта оғир жиноятни аниқ билишгани ҳолда бу ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қасддан хабар бермаганлар.

Жиноят иши 2024 йил 12 февраль куни жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судида кўриб чиқилди ва Т.Давлатов Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, 7 (етти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Ўта оғир жиноят ҳақида қасддан хабар бермаган судланувчилар Ш.Шавкатов, У.Шодмонов ва У.Эрназаровларнинг ҳар бирига ойлик иш ҳақининг йигирма фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан бир йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

 

Алишер Сайдуллаев,

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси.

Конимех туманида сайёр суд мажлиси ташкил этилди

Конимех туман “Зафаробод” маҳалласи биносида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди томонидан 30 нафар фуқароларга нисбатан бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ишлар кўриб чиқилди.

Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзларган асосий мақсад содир этилган ҳар-бир жиноят ва ҳуқуқбузарлик учун жазо муқаррарлигини етказиш орқали келгусида содир этилиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишдан иборатдир.

Шунингдек, йиғилганларга суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Фуқаролик Иқтисодий процессуал кодексларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмуни, судларга мурожаат қилиш тартиби, фуқароларда қонунга ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантириш, шунингдек улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Шундан сўнг маърузачилар тадбир иштирокчиларининг саволларига тегишли тушунтириш ва жавоб беришди.

 

Ҳабибулло Тўхтаев,

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси.

Навбатдаги сайёр қабул ва тарғибот тадбири тафсилотлари

Учқудуқ туман иқтисодий суди, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича туман судлари томонидан туманинг энг олис ҳудудларидан бири бўлган “Алтинтау” овул фуқаролар йиғинида сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Сайёр қабуллар фуқароларниг вақтини тежаш учун муҳум аҳамият касб этади.

“Алтинтау” овул фуқаролар йиғини туман марказидан 70 км узоқликда, чўл ҳудудида жойлашган 590 нафарга яқин аҳоли истоқомат қилади.

Суд раислари овул фуқаролар йиғини аҳолисини туман марказига бориб-келишлари ва ортиқча сарф-харажат қилмасликлари ҳамда кундалик ишларидан қолмасликлари учун уларини
ўзларининг яшаб турган ҳудудга ташриф буюрдилар.

Аҳолига суд-ҳуқуқ соҳосида амалга оширилаётган ислоҳатлар шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги низолар, жамиятимизда оилани мустаҳкамлаш, уни асраб-авайлаш борасидаги фикрлар юритилди.

Тадбир давомида аҳолининг жиноий, фуқаролик, иқтисодий судларга оид мурожаатлари тингланди.

Овул фуқаролар йиғини аҳолиси томонидан берилган саволларга суд раислари томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

Дилшод Турдиев,

Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси.

Олис ҳудудга суд раисларининг ташрифи

Учқудуқ туман иқтисодий суди, фуқаролик ҳамда жиноят ишлари бўйича туман судлари раислари томонидан жорий йилнинг 25 апрель куни Учқудуқ туманинг энг олис ҳудудларидан бири бўлган “Мингбулоқ” овул фуқаролар йиғинида сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

 “Мингбулоқ” овул фуқаролар йиғини туман марказидан 70  км узоқликда, чўл ҳудудида жойлашган 398 нафарга яқин аҳоли истоқомат қилади.

Суд раислари овул фуқаролар йиғини аҳолисини туман марказига бориб-келишлари ва ортиқча сарф-харажат қилмасликлари ҳамда кундалик ишларидан қолмасликлари учун уларини ўзларининг яшаб турган ҳудудга ташриф буюрдилар.

Учқудуқ туманининг олис ҳудудларидан саналмиш “Мингбулов” овул фуқаролар йиғинида истиқомат қиладиган фуқароларимизга энг аввало бугунги кунда суд-ҳуқуқ соҳосида амалга оширилаётган ислоҳатлар ҳамда фуқароларимизни мурожаатларини жойида ҳал этиш, уларга ҳуқуқий кўмак бериш борасида атрофлича тушунтириш берилди.

Сайёр учрашувда туман ҳудудида содир этилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар, туманда жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги низолар, ажримларнинг олдини олиш, алимент ундириш билан боғлиқ масалалар бўйича суҳбатлашилди.

Овул фуқаролар йиғини аҳолисига ўзларини қизиқтирган масалалари ва мурожаатлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

Акмал Қурбонов,

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси. 

Ёшлар билан самимий учрашув

Ўқувчи ёшларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини янада ошириш, уларда қонунга ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантириш, шунингдек ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда шаҳар халқ таълими бўлими ўртасида тузилган Меморандум ижросини таъминлаш мақсадида Зарафшон шаҳар судлари раислари томонидан Зарафшон шаҳридаги 3-умумий таълим мактаби ўқувчилари иштирокида “Касбим – келажагим”, “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” мавзуларида “Судья ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Мазкур учрашув давомида ўқувчи ёшларларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишлари, соғлом турмуш тарзини ташкил қилиш ва ёт ғояларга берилмаслик борасида зарур маслаҳатлар бериб ўтилди ва бу борада суд амалиётидан мисоллар келтирилди. 

 

Дилобар Эргашева,

Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди раиси.

ИМТИЁЗЛИ ШАРТЛАРДА ЁШГА ДОИР ПЕНСИЯ ОЛИШ ҲУҚУҚИГА КИМЛАР ЭГА?

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46-моддасида, ҳар ким қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, ишсизликда, шунингдек боқувчисини йўқотганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот ҳуқуқига эгалиги белгиланган.

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 592-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабидан келиб чиқиб эндиликда, 2005 йилга қадарли фуқароларнинг меҳнат даврлари меҳнат дафтарчаси асосида ҳисобга олиниши, 2005 йилдан бошлаб эса, жамғариб бориладиган пенсия таъминоти бадаллари асосида иш стажини ҳисобга олиш амалиёти йўлга қўйилди. Шунингдек, айрим ҳужжатлар, шу жумладан иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар, меҳнат дафтарчаси, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар электрон тизим орқали интеграциялашган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда аниқланиб, фуқароларнинг ортиқча оворагарчилик ҳолатларига барҳам берилди.

Лекин, амалиётда айрим тоифадаги фуқароларга имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия тайинлашда ҳанузгача турли хил ёндашув ва тушунмовчиликлар юзага келмоқда. Хусусан, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасида, эркаклар 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда ҳамда аёллар 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда умумий асосларда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлишлари белгиланган.

Мазкур қонуннинг 9-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхатларга мувофиқ фуқароларнинг айрим тоифалари имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар, чунончи:

Ёшидан қатъи назар пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар ва лавозимларнинг 1-сонли рўйхати;

Умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 2-сонли рўйхати;

Умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, вазифалар ва кўрсаткичларнинг 3-сонли рўйхати.

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунининг 11-моддаси “а” бандида, меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар (2-сонли рўйхат, I қисм), шундан эркаклар – иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда, аёллар- иш стажи камида 15 йил бўлиб, бундан камида 7 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиши;

Қонуннинг 12-моддаси “б” бандида меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар (3-сонли рўйхат,  I қисм), шундан эркаклар-иш стажи камида 25 йил бўлиб, бундан камида  12 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда, аёллар-иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда, умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирган ҳолда  пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги “Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 250-сонли қарорининг 2-қисмида, 2-рўйхатнинг 1-қисми ва  3-рўйхатнинг 1-қисми иш ўрнини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказишни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартибда татбиқ этилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2012 йил 25 январдаги 2-қ, 5-сонли қарори билан тасдиқланган Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 12 мартда 2337-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг 5-бандида, 2-сон рўйхатнинг I-қисми ва 3-сон рўйхатнинг I-қисмида назарда тутилган ишчилар, касблар ва лавозимлар имтиёзли шартларда ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқидан, агар уларнинг меҳнат шароитлари Рўйхатларда кўрсатилган шартларга (кўрсаткичларга) мос бўлса фойдаланиши, ушбу мослик ташкилотларда иш ўринларининг аттестацияси натижалари билан қонунчиликда ўрнатилган тартибда тасдиқланиши лозимлиги;

27-бандида, болани парваришлаш таътилида бўлиш даври ёшга доир имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини берадиган махсус иш стажига қўшилмаслиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги “Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 263-сонли Қарорининг 1-иловаси билан “Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 6-банди 3-хатбошида, имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларида кўрсатилган барча иш ўринлари ва касблар аттестациядан ўтказилиши кераклиги;

45-банднинг 3-хатбошида, имтиёзли пенсия таъминотига бўлган ҳуқуқни баҳолаш ушбу Низомнинг 3а-иловасига мувофиқ белгиланиши кўрсатилган.

Низомнинг 3-а иловасида, талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда, ёшидан қатъи назар, пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар ва лавозимларнинг 1-рўйхати меҳнат шароитлари класслари 4 бўлиши, талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда умумий белгиланган ёшдан 10 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 2-рўйхатида меҳнат шароитлари класслари 3.4 бўлиши, талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда умумий белгиланган ёшдан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 3-рўйхатида меҳнат шароитлари класслари 3.3 бўлиши белгиланган.

Демак, 1-рўйхатдан ташқари, 2 ва 3-рўйхатларда ишлаб имтиёзли пенсияга чиқиши ҳуқуқини берувчи касблар албатта шаҳодат картаси билан тасдиқланиши шарт. Иш ўрнини ҳар 5 йилда шаҳодат кўригидан ўтказиш, иш берувчининг зиммасига юклатилган.

Бироқ, айрим ҳолларда иш берувчилар томонидан номаълум сабабларга кўра иш ўринлари аттестациядан ўтказилмаганлиги фуқароларни имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига ўз таъсирини кўрсатиб келмоқда. Бу ҳолатда фуқаролик судлари иш берувчи томонидан ходимларнинг айрим тоифалари учун белгиланган имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берувчи иш ўрни аттестациядан ўтказилганлиги ҳақидаги ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларида ишлаганлик фактини белгилашга ҳақли. Чунки, иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилмаганлиги ходимнинг айби эмаслигини инобатга олган ҳолда, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун барча лозим бўлган чоралар кўрилиши лозим.

Фуқаронинг пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганидан сўнг  исталган пайтда пенсия тайинлашни сўраб яшаш жойидаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимларига мурожаат этиши мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия ва иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси бўлимларининг фуқароларни пенсия таъминоти билан боғлиқ қарорлари, мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан ҳам маъмурий судга шикоят қилиниши мумкин.

 

Азиза Рўзиева,

Навоий туманлараро маъмурий суди судьяси.

Skip to content