“Суд фахрийси” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига биноан одил судловни амалга оширишда узоқ йиллар самарали меҳнат қилган судьялар учун “Суд фахрийси” кўкрак нишони жорий этилган эди.
Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан ўтказилган суд фахрийлари, судья ва ёшлар иштирокидаги уч авлод учрашувида мукофотнинг навбатдаги соҳиблари ўз эгасига тантанали равишда топширилиб, узоқ йиллар судьялик лавозимида ишлаб, ҳозирда нафақада бўлган соҳа фидоийлари “Суд фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Навоий вилоятида одил судловни амалга оширишдаги самарали хизмати учун Қодирова Назира Ахматовна ва Шодиева Махфират Худайбердиевналар “Суд фахрийси” кўкрак нишонига муносиб кўрилиб, нишон ва тегишли гувоҳнома вилоят суди раиси томонидан тантанали равишда топширилди.