Фуқаролар мурожаатлари судлар эътиборида

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси А.Қурбонов, Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судининг судьяси Л.Шарипова ва Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ғофуров томонидан Учқудуқ туманидаги Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қиладиган фуқаролар, хусусан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Хотин-қизлар, маҳалла фуқаролари, фаоллар иштирок этган мазкур давра суҳбатида “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган хотин-қизларнинг ҳуқуқий масалалар юзасидан мурожаатлари ўрганиб чиқилди.

Тадбир иштирокчиларига Республикада аёллар учун яратилаётган ва қўлланилаётган имтиёзлар, янгиликлар, давлат томонидан ажратилаётган субсидиялар ва бошқа енгилликлар борасида батафсил маълумот берилди.

Сайёр учрашувда туман ҳудудида содир этилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар, туманда жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, ажримларнинг олдини олиш, алимент ундириш билан боғлиқ масалалар, “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида ташкил этилаётган тадбирлар бўйича суҳбатлашилди.

Қизғин суҳбат давомида аёлларга ўзларини қизиқтирган масалалари ва мурожаатлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

 

Шерзод Ғофуров

Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси