Сайёр суд ва сайёр қабул ўтказилди
Бугунги кунда судьялар – ишларни фақат суд биноси мажлислар залида кўрмасдан, жамоатчилик вакиллари ишлаётган корхона, муассаса ва ташккилотлар биноларида ҳамда аҳоли яшайдиган ҳудудларга ташриф буюриб, маҳалла фуқаролар йиғинлари, корхона, муассаса ва ташкилотлар биноларида ишларни сайёр суд мажлисларида кўриб чиқмоқдалар.
Жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг очиқ сайёр суд мажлиси Нурота туманидаги “Ғафур Ғулом” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан гумонланувчи Э.Тураевга оид жиноят иши сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2019 йил 19 июлдаги № РС-44-19-сонли қарорида тадбиркорларнинг мурожаатларини қонун доирасида ҳал этиш мақсадида барча судларда ҳар ҳафтанинг жума куни “Тадбиркорлар куни”, шанба куни “Очиқ эшиклар куни” деб белгиланлиги, бундан ташқари, Нурота туман судлари раисларининг туманлар кесимида 2022 йил учинчи чорагида ўтказиладиган ҳамкорликдаги сайёр қабуллар режаси тасдиқланиб, мазкур режага асосан Нурота туман “Ғафур Ғулом” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ташкил этилди.
Ташкил этилган сайёр қабулларда суд қарорлари ва ажримларидан норози бўлган, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган фуқароларнинг мурожаати тингланди.
Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларнинг ечимлари қонун талаблари асосида ҳал қилинди.
Бундан ташқари, ўтказилган сайёр қабул давомида туман суди раиси томонидан халқ билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, йиғилишда суд-ҳуқуқ соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини янада изчил ҳамда самарали муҳофаза қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.
Фурқат Рахманов
Жиноят ишлари бўйича
Нурота туман суди раиси
Учқудуқда судьялар томонидан сайёр қабул ўтказилди
Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси А.Қурбонов, Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судининг судьяси Л.Шарипова ва Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ғофуров томонидан Учқудуқ туманидаги Айтим маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қиладиган фуқаролар, хусусан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрсида”ги Фармонида “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш, жамиятда хотин-кизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг хуқуқлари ва конуний манфаатларини таъминлаш белгиланган.
Шу сабабли, судьялар томонидан хотин-қизлар, маҳалла фуқаролари, фаоллар иштирок этган мазкур давра суҳбатида “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган хотин-қизларнинг ҳуқуқий масалалари юзасидан мурожаатлари ўрганиб чиқилди.
Тадбир иштирокчиларига республикада аёллар учун яратилаётган ва қўлланилаётган имтиёзлар, янгиликлар, давлат томонидан ажратилаётган субсидиялар ва бошқа енгилликлар борасида батафсил маълумот берилди.
Бундан ташқари, учрашувда туман ҳудудида содир этилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар, туманда жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, ажримларнинг олдини олиш, алимент ундириш билан боғлиқ масалалар, “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида ташкил этилаётган тадбирлар бўйича суҳбатлашилди.
Давра суҳбати сўнгида аёлларга ўзларини қизиқтирган масалалар имтиёзли кредит ажратиш, фарзандликка олиш ва бошқа мурожаатлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Акмал Қурбонов
Жиноят ишлари бўйича
Учқудуқ туман суди раиси
Фуқаролар мурожаатлари судлар эътиборида
Жиноят ишлари бўйича Томди туман судининг раиси Д.Эргашева, Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ғофуров томонидан Томди туманидаги Томдибулоқ овул фуқаролар йиғинида истиқомат қиладиган фуқаролар, хусусан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Хотин-қизлар, маҳалла фуқаролари, фаоллар иштирок этган мазкур давра суҳбатида “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган хотин-қизларнинг ҳуқуқий масалалар юзасидан мурожаатлари ўрганиб чиқилди.
Тадбир иштирокчиларига Республикада аёллар учун яратилаётган ва қўлланилаётган имтиёзлар, янгиликлар, давлат томонидан ажратилаётган субсидиялар ва бошқа енгилликлар борасида батафсил маълумот берилди.
Сайёр учрашувда туман ҳудудида содир этилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар, туманда жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, ажримларнинг олдини олиш, алимент ундириш билан боғлиқ масалалар, “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида ташкил этилаётган тадбирлар бўйича суҳбатлашилди.
Қизғин суҳбат давомида аёлларга ўзларини қизиқтирган масалалари ва мурожаатлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Лайло Шарипова
Фуқаролик ишлари бўйича
Зарафшон туманлараро суди судьяси
Табиатни асраб-авайлаш, атроф-муҳитнинг ифлосланишига йўл қўймаслик умуминсоният ишидир
Табиатни асраб-авайлаш, атроф-муҳитнинг ифлосланишига йўл қўймаслик умуминсоният ишидир. Инсон ҳаёти уни ўраб турган табиий муҳит билан узвий боғлиқ бўлиб, у кишиларнинг фаровон ҳаёт кечириши, узоқ умр кўриши ва соғлиғига катта таъсир этади. Чунки инсон ана шу ижтимоий муҳитда ўзининг шахсий фазилати ва ҳатти-ҳаракатини намоён этади.
Экологик маданият, экологик онг, экологик тафаккур жамият тараққиётининг асосий мезонларидан бири ҳисобланади. Экологик муҳитни тоза ва табиий асраш учун ҳар биримиз масъулмиз.
Бироқ, жамиятда ўз экологик мажбуриятларини унутиб, юқоридаги қонун нормаларига амал қилмайдиганлар ҳам учраб туради.
Жорий йилнинг 19 август куни Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари Х.Турсунов ҳамда Т.Қаҳҳоров ва Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаевлар томонидан Навоий вилоят Экология бршқармаси ходимлари иштирокида бўлиб ўтган давра суҳбатида Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти ҳақида айтиб ўтилди.
Шунингдек, бугунги кунда иқтисодий судларда атроф-муҳитни муҳофаза этиш ҳақидаги қонунларни бузилиши юзасидан даъволарнинг кўпаётганлиги, ушбу низоларнинг келиб чиқишида фуқаролар ва юридик шахсларнинг бундай ҳолатларда атроф-муҳит қонунчилигига тўлиқ амал қилмаслиги, ёхуд ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўғри тушуниб етмаслиги оқибатида юзага келаётганлиги, амалдаги қонунларга кўра, ҳар бир фуқаро табиий муҳит шароитларини сақлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиши белгилаб берилган.
Инсон ҳаёти уни ўраб турган табиий муҳит билан узвий боғлиқ бўлиб, у кишиларнинг фаровон ҳаёт кечириши, узоқ умр кўриши ва соғлиғига катта таъсир этиши, чунки инсон ана шу ижтимоий муҳитда ўзининг шахсий фазилати ва ҳатти-ҳаракатини намоён этади.
Экологик маданият, экологик онг, экологик тафаккур жамият тараққиётининг асосий мезонларидан бири ҳисобланади. Экологик муҳитни тоза ва табиий асраш учун ҳар биримиз масъул эканлигимиз айтиб ўтилди.
Давра суҳбати сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Хуршид Турсунов
Навоий вилоят судининг иқтисодий
ишлари бўйича судьяси
Суд томонидан ташкил этилган самарали мулоқот
Жорий йилнинг 19 август куни жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси А.Қурбонов, фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судининг судьяси Л.Шарипова ва Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ғофуров томонидан Учқудуқ тумани Ободонлаштириш бошқармаси биносида бошқарма ходимлари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда фуқаролар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбати давомида мамлакатимизда сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг пировард мақсади аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш эканлиги хусусида фикр юритилди.
Шунингдек, туманда содир этилаётган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш, алимент ундириш билан боғлиқ масалалар, мерос ва мол-мулк билан боғлиқ низоли ҳолатлар бўйича суҳбатлашилди.
Тадбир якунида иштирокчиларга ўзларини қизиқтирган масалалари ва мурожаатлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шерзод Ғофуров
Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси
Судьялар томонидан суд (тугатиш) бошқарувчилари учун семинар ташкил этилди
Сўнгги йилларда юртимизда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш борасидаги қонунчиликни соддалаштириш, хусусий мулкни янада ривожлантириш, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, уни кенг ривожлантириш учун максимал қулай шароит яратиш ҳамда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсадига айланди.
Пироварида мамлакатимизда ишбилармонлик муҳити яхшиланди. Тадбиркорлик субъектлари ва хусусий инвесторлар учун кенг имкониятлар яратилди бундай ижобий ўзгаришлар нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан ҳам эътироф этилмоқда.
Жорий йилнинг 18 август куни Навоий вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъати судялари ҳамда Давлат активларини бошқариш вилоят ҳудудий бошқармаси ва суд (тугатиш) бошқарувчилари иштирокида семинар ўтказилди.
Сўзга чиққан судьялар жорий йилнинг 14 апрель кунидан қонуний кучга кирган “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб, мазкур қонуннинг қабул қилиниши соҳадаги изчил ислоҳатларнинг мантиқий давоми бўлди.
Сир эмаски иқтисодий ночор корхоналар ва тадбиркорлик субъектларини молиявий инқироз ҳолатидан олиб чиқиш улар фаолиятини қайта тиклаш ҳамда соғломлаштириш масалаларида амалдаги қонунчилик нормалари ва жорий тартиблар етарлича самара бермаётган эди. Бу ўз-ўзидан мазкур қонунни ишлаб чиқишни ва амалга жорий этишни тақозо қилди.
Жумладан, “Банкротлик тўғрсидаги” қонуннинг банкротлик атамаси билан номланиши иқтисодий ночор корхоналарни банкрот деб топиш ва уларни тугатиш билан боғлиқ тушунчани англатарди.
Шунингдек, кредиторлар қарзларининг қопланиш даражаси пастлиги ва банкротлик жараёнлари узоқ муддат давом этиши оқибатида кўп харажат сарф бўлиши ҳамда қарздор тузган битимларни бажаришдан бош тортиш ва уларни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича аниқ нормалар ишлаб чиқилмаган эди. Бундан ташқари суд бошқарувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган бўлсада, уларнинг ваколатлари етарли даражада эмас эди.
Эндиликда янги “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни билан вақтинча тўловга ва доимий тўловга қобилиятсизлик муддатлари аниқ кўрсатилди.
Мазкур қонуннинг қабул қилиниши хорижий инвесторларни жалб қилиш ҳамда тадбиркорлик муҳитини жозибардорлигини оширишга хизмат қилади.
Семинар сўнгида иштирокчилар томонидан берилган саволларга судьялар томонидан батафсил жавоблар берилди.
Лутфулла Тошмуродов
Навоий вилоят судининг
иқтисодий ишлари бўйича судьяси
Cайёр қабул ўтказилди
Навоий вилоят Маъмурий суди раиси А.А.Муродов, Навоий вилоят суди раиси ўринбосари Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Т.Б.Абдрамановлар томонидан 2022 йил 18 август куни Навбаҳор туман «Қалқонота” маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорлик субъектлари ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг мурожаатларини жойларга чиқиб ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.
Ташкил этилган сайёр учрашувда суд қарорлари ва ажримларидан норози бўлган турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.
Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларнинг ечимлари қонун талаблари асосида ҳал қилинди. Бундан ташқари учрашувда суд-ҳуқуқ соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини янада изчил ва самарали муҳофаза қилиш, тадбиркорлик субъектларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, коррупция ва бюрократик тўсиқлар бартараф этиш, хусусий мулк даҳлсизлигини таъминлаш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди томонидан сайёр суд ўтказилиб, даъвогар якка тартибдаги тадбиркор Маманов Музаффар Абдурауповичнинг жавобгар Навбаҳор давлат ўрмон хўжалиги давлат муассасасидан 62.078.500 сўм қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўриб чиқилди ҳамда даъвогар якка тартибдаги тадбиркор Маманов Музаффар Абдураупович фойдасига 62.078.500 сўм қарздорлик ундириб берилди.
Йиғилиш якунида ҳар бир тадбиркордан таклифлар ва уларни қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди.
Ш.З.Хамидов
Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси
Аёллар дафтарида рўйхатда турувчи хотин-қизларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди
Жорий йилнинг 18 август куни жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг судяси А.Сайдуллаев ва иқтисодий ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг раиси А.Хамидов томонидан тумандаги Дурман маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қиладиган “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан давра суҳбатлари ўтказилди. Давра сухбатида туман хокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари ва туман ИИБ ходими хам иштирок этди.
Хотин-қизлар, маҳалла фуқаролари, фаоллар иштирок этган мазкур давра суҳбатида “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган хотин-қизларнинг ҳуқуқий масалалар юзасидан мурожаатлари ўрганиб чиқилди. Тадбир иштирокчиларига Республикада аёллар учун яратилаётган ва қўлланилаётган имтиёзлар, янгиликлар, давлат томонидан ажратилаётган субсидиялар ва бошқа енгилликлар борасида батафсил маълумот берилди. Сайёр учрашувда туман ҳудудида содир этилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар, туманда жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, ажримларнинг олдини олиш, алимент ундириш билан боғлиқ масалалар, “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида ташкил этилаётган тадбирлар бўйича суҳбатлашилди. Аёллар ўртасидаги қизғин суҳбат давомида аёлларга ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
А.Сайдуллаев
Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раиси
Сайёр қабул
Жорий йилнинг 17 август куни Кармана туман «Деҳқон” маҳалла фуқаролар йиғини биносида Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг судяси А.Сайдуллаев томонидан тадбиркорлик субъектлари ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг мурожаатларини жойларга чиқиб ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Шунингдек, Кармана туман ИИБ билан ҳамкорликда фукароларга уларнинг маънавияти, ҳуқуқий билими ва маданиятини янада ошириш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг, хусусан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси, Фуқаролик ва Иқтисодий процессуал кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди, шу билан биргаликда фуқароларга суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар юзасидан маълумотлар берилди.
Сайёр қабул учрашувида фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва Кармана туман «Деҳқон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаролар қатнашишди унда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги «Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти ҳамда мазкур турдаги жиноятларини олдини олиш ва бу жиноятлар учун жазо чоралари ҳақида, оила турмуш муносабатларида содир этилаётган жиноятлар ҳамда қастдан баданга шикаст етказиш жиноятлари ва уларнинг салбий оқибатлари ҳақида, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 августдаги «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-633-сонли Қонуни, юзасидан маърузалар қилинди.
Ташкил этилган сайёр учрашувда суд қарорлари ва ажримлардан норози бўлган, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган фуқароларнинг мурожаати тингланди. Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларнинг ечимлари қонун талаблари асосида ҳал қилинди.
А.Сайдуллаев
Жиноят ишлари бўйича
Кармана туман судининг судяси
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2024 | Навоий вилоят суди