Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилди
“Хончорбоғ” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган сайёр судда Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси, маҳалла фаоллари ҳамда иш бўйича тарафлар иштирок этди.
Унда даъвогарларнинг жавобгарга нисбатан “Никоҳдан ажратиш тўғрисида”ги даво аризалари кўриб чиқилди.
Даставвал, даъвогарларга сўз берилиб, уларнинг даъвоси тингланди.
Тарафлар фикри тингланиб, ажримларнинг асосий сабаби оилада ўзаро ҳурматнинг мавжуд эмаслиги боис, мунтазам равишда жанжаллар бўлиб туриши, жавобгар билан харектерлари тўғри келмаслиги боис даъво аризалари киритилаётганлиги аниқланди.
Суд мажлисида қатнашаётган Оила ва хотин-қизлар бўлими мутахассиси оила муқаддаслиги, уни асраб авайлаш эр-хотиннинг вазифаси эканлиги тўғрисидаги тавсиялари тингланди. Маҳалла фуқаролар йиғини отинойиси сўзга чикиб, жамиятда оиланинг ўз ўрни борлиги, оилада ҳар бир ота-она ўз вазифаларига эътиборсиз ва маъсулиятсизлик билан ёндашуви оиланинг пароканда бўлишига олиб келиши, ваҳоланки оила бошлиғи ҳар доим мулойим ва зийрак бўлиши, турмуш ўртоғининг хатоларини кечириши ҳамда уларни тўғрилаб бориши лозимлиги тўғрисида гапирди. Доимо муроса қилиб яшаш билан оилада тинчлик ўрнатиш мумкинлигини, эндиликда ўзларини эмас фарзандлари келажагини ўйлаши лозимлиги борасида берилган тавсиялар натижасида ажрим ёқасига келиб қолган оилалар яраштирилди.
Шерали Тоғаев
Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди судьяси