Хатирчи тумани “Тамабахрин” маҳалласида ташкил этилган сайёр қабул тафсилотлари

Жиноят ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман суди ҳамда Навоий вилояти Хатирчи туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари раҳбарлари томонидан тасдиқланган туман ҳудудидаги маҳаллаларда ўтказиладиган сайёр қабуллар жадвалига асосан туманнинг Тамабахрин махалласида сайёр қабул ташкил этилди.

Бўлиб ўтган сайёр қабулда фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига доир бир қанча мурожаатлари тингланиб, аксарияти жойида ҳал қилинган бўлса, қолган мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида туман судлари томонидан сайёр суд мажлислари ҳам ўтказилиб, ишлар омма олдида сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.

 

Шерали Хомидов,

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди раиси.