Хотин-қизлар қонун ҳимоясида
Ижтимоий аҳоли ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизлар билан “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларни ижтимоий – ҳуқуқий, психологик, тиббий ва моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят суди судьяси И.Шоймардонова “Ватан” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини тинглади.
Таъкидландики, “Аёллар дафтари”га ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва иштиёқи бўлган ишсиз хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича ташкил этилган учрашувдан унумли фойдаланиб, хотин-қизларга ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкинлиги билдирилди.
Вилоят суди судьяси “Аёллар дафтари”га киритилган ҳар бир аёл билан алоҳида суҳбатлашиб, уларнинг ишга жойлашиш, уй-жой масаласида кўмаклашиш, набирасини васийликка олиш, турмуш ўртоғидан алимент олиш, субсидия ажратилиши ва алоҳида камунал хизмат кўрсатиш билан боғлиқ мурожаатлари тингланди, бу борада уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Ибодат Шоймардонова
Навоий вилоят суди судьяси