Адолат қарор топди !!!
Даъвогар вояга етмаган О.У ўғлининг ишончли вакили онаси Т.Мнинг жавобгарлар Хатирчи туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус М.А ва О.Фга нисбатан қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани ҳақиқий эмас деб топиш бўйича судга мурожаат қилган.
Унда даъвогар отаси О.Б 1954 йил 05 октябрда туғилгани, 2020 йил 07 март куни вафот этгани, онаси Т.М ўғли туғилгани, унга нисбатан Нарпай туман ФҲДЁ бўлими томонидан отаси О.Бнинг оталиги белгилангани, бу ҳақда 2005 йил 21 май куни 1304-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилгани, марҳум отаси Б.О 2006 йил 17 май куни 45-сонли реестр рақами билан Нарпай туман хусусий нотариал идораси нотариуси И.Н томонидан расмийлаштирилган айирбошлаш шартномасига асосан Нарпай тумани, “Зирабулоқ” МФЙ, Ф.Х кўчасида жойлашган 10-уй, 8-хонадонни номига расмийлаштириб олгани, ҳозирда ушбу хонадонда онаси билан доимий рўйхатда туриб, яшаб келаётганини, марҳум отаси вафот этгач, отасининг қонуний никоҳида бўлган биринчи турмуш ўртоғи О.Фга улар доимий рўйхатда туриб яшаб келаётган Нарпай тумани, “Зирабулоқ” МФЙ, Ф.Х кўчасида жойлашган 10-уй, 8-хонадоннинг ½ қисмига 00-сонли мулк ҳуқуқи тўғрисида, қолган ½ қисмига эса 00-сонли қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида 2022 йил 15 сентябрда Хатирчи туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус А.А гувоҳномаларни расмийлаштириб бергани, О.Бдан унга тақсимланиши лозим бўлган мерос ҳиссасидан ҳеч кимнинг фойдасига воз кечмаганлигини сабабли Хатирчи туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус А.А томонидан расмийлаштирилган 2022 йил 15 сентябрь кунги 00-сонли қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги ҳақиқий эмас деб топишни ва ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллашни ва суд харажатларини жавобгарлардан ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 116-моддасига кўра, қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 113-моддасига кўра, “битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъий назар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим).
Судда аниқланган ҳолатларга кўра, Хатирчи туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус М.Э томонидан фуқаро Остонаева Фазолат Каримовнанинг номига №NV1261673-сонли мерос иши бўйича, 2022 йил 15 сентябрь куни реестрга №202201783003342 рақам билан қайд этилган, қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома берилган.
Даъвогарлар вояга етмаган Остонаев Умиджон Бахтиёр ўғлининг ишончли вакили онаси Тиркашева Марҳабо Ҳазратовна Хатирчи туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус М.Э томонидан 2022 йил 15 сентябрь куни тасдиқланган қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани ўзининг улуши ҳал қилинмаганини билдириб, ҳақиқий эмас деб топишни сўрамоқда.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексиниг 1147-моддасига кўра меросхўр мерос очилган кундан эътиборан исталган вақтда меросдан воз кечишга ҳақли. Меросдан воз кечиш меросхўр томонидан мерос очилган жойдаги нотариусга ариза бериш орқали амалга оширилади.
Агар ишончномада вакил орқали меросдан воз кечиш ваколати махсус назарда тутилган бўлса, меросдан шу тарзда воз кечилиши мумкин. Меросдан воз кечиш кейинчалик бекор қилиниши ёки қайтариб олиниши мумкин эмас.
Олий суд пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 5-сон “Судлар томонидан мерос ҳуқуқига оид қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида”ги қарорининг 19-бандида кўрсатилишича, васият ва қонун бўйича ворисликда меросхўр мерос очилган жойдаги нотариусга ариза бериш йўли билан меросдан воз кечишга ҳақли. Қонунда мерос очилгандан кейин бундай ариза билан мурожаат қилиш мумкин бўлган вақт чегараланмаган.
Мероснинг бир қисмидан воз кечилишига, меросдан изоҳотлар ёки шарт билан воз кечилишига йўл қўйилмайди, ФК 1148-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Меросдан воз кечиш тўғрисида ариза берган меросхўр кейинчалик уни бекор қилиши ёки қайтариб олиши мумкин эмас. Бундай воз кечиш фақат суднинг ҳал қилув қарори билан ва қонунда битимларни ҳақиқий эмас деб топиш учун белгиланган асосларга кўра ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин (ФК 113 – 128-моддалари).
Иш ҳужжатларида мавжуд маълумотлар, тарафларнинг тушунтиришлари ва судда аниқланган ҳолатларга кўра мархум Остоноев Бахтиёрдан қолган Нарпай тумани, “Зирабулоқ” МФЙ, Ф.Хўжаев кўчасида жойлашган 9-уй, 8-хонадон мерос мулки бўйича оталиги белгиланган вояга етмаган даъвогар Остонаев Умиджон Бахтиёр ўғлини биринчи навбатдаги ворислар жумласига киритиши ва ворисликка чақириши лозим бўлсада, Хатирчи туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус М.Энинг эътиборидан четда қолган.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг 116-моддасида қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан шубу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қимида назарда тутилган қоидалар қўлланилиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 114-моддасига кўра, “ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Суд, аниқланган ҳолатларга асосан ва даъво асосли бўлгани боис даъвосини қаноатлантиришни, Хатирчи туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус М.Э томонидан №NV1261673-сонли мерос иши бўйича, 2022 йил 15 сентябрь куни тасдиқланган, реестрга №202201783003342 рақам билан қайд этилган, қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани ҳақиқий эмас деб топишни лозим топди.
Шунингдек ҳақиқий бўлмаган битимга асосан расмийлаштирилган 2023 йил 17 январ кунидаги Навоий шахарда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Х.Ж томонидан расмийлаштирилган сотувчи О.Ф ва сотув олувчи А.Т ўртасидаги реестрга 218-сон билан қайд этилган олди сотди шартномаси ҳам ҳақиқий эмас деб топилди.
Баходир Бабақулов
Фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман суд раиси