Аёлларнинг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича муаммолари жойида ўрганилди
Аёлларнинг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича муаммолари жойида ўрганилди
Кармана туманидаги сектор аъзолари, ИИБ ходимлари, маҳаллладаги аёллар етакчилари ҳамда жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раиси Ж.Каримов, туманлараро иқтисодий суди раиси А.Хамидов ва фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди судьяси Н.Тўраева Кармана туманининг “Дўрмон”, “Қаҳрамон”, “Дегарон”, “Азамат”, “Кумушкон” ва “Боғишамол” маҳалласида яшовчи аҳоли билан учрашди.
Мулоқот давомида ҳозирги кунда энг долзарб мавзулардан бири бўлган аёллар ва ёш хотин-қизлар томонидан содир этилаётган жиноятчиликни, жумладан одам савдоси хусусан, чақалоқ савдосини олдини олиш, бу каби жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлиги борасида тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди.
Бундан ташқари, тумандаги “Аёллар дафтари” рўйхатида
турадиган аёлларнинг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича муаммолари тингланиб, уларнинг
ечими юзасидан кенг қамровли тушунтиришлар берилди.