Ер билан боғлиқ маъмурий масалаларни ҳал этиш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги судьялар олий мактаби томонидан жорий илнинг 12 май куни тасдиқланган режа асосида ҳокимликлар масъул ҳоким ўринбосарлари, ҳуқуқшунослар ва ҳалқ депутатлари маҳаллий Кенгаши масъул ходимларининг ер билан боғлиқ маъмурий масалаларни ҳал этиш бўйича билим ва малакасини ошириш мақсадида Судьялар олий кенгаши, Олий суд судьялари томонидан масофавий (онлайн) қисқа муддатли ўқув семинари ташкил этилди.
Семинар минтақалар миқиёсида ўтказилаётгани боис унда вилоят ва туманлараро маъмурий суди судьялари ва жойлардаги ҳалқ депутатлари маҳаллий Кенгаши масъул ходимларини иштирок этди.
Унда Судьялар Олий мактаби, Тошкент давлат Юридик Университети домлалари ва Олий суд Судьялари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш ерга бўлган ҳуқуқларни ишонч ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 6243-сонли фармони ҳамда “Маъмурий тартиб таомиллар тўғрисида”ги қонуни мазмун моҳияти хусусида сўз юритиб, қонунларни амалиётга қўллашда хота ва кмчиликларга йўл қўймаслик борасида тушунтиришлар берилди.
Таъкидлаш жоизки, 2023 йилнинг 1-чораги давомида одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишларга баҳо берадиган бўлсак, Навоий туманлараро маъмурий судида ушбу давр давомида оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низолар билан боғлиқ жами 236 та ишлар мазмунан кўрилиб ҳал қилинган. Шундан 192 таси қаноатлантирилган, 31 таси қаноатлантиришдан рад қилинган, 6 таси иш юритишдан тугилган, 7 таси кўрмасдан қолдирилган.
Ер низоси билан боғлиқ низолар ўтган йилининг 1-чорагида 8 та кўрилган бўлса, шу йилда эса жами 22 та ишлар мазмунан кўрилиб ҳал қилинган. Шундан 4 таси қаноатлантирилган, 15 таси қаноатлантиришдан рад қилинган, 1 таси иш юритишдан тугилган, 2 таси кўрмасдан қолдирилган.
Ер низоси билан боғлиқ кўриб тамомланган ишлар юзасидан аниқланган хато камчиликлар бўйича 1 та хусусий ажримлар чиқариш орқали муносабат билдирилган.
Давлат Бобоноров
Навоий вилоят маъмурий суди судьяси