Қидирув:

Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари -олий қадрият

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилаётган янги босқичдаги туб ислоҳотлардан пировард мақсад, энг аввало, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ рўёбга чиқаришдан иборатдир. Бу ўринда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш масаласига ҳам алоҳида аҳамият қаратиб келинмоқда.

Шу маънода, хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги,  хотин -қизларнинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги, бир хил қийматга эга бўлган меҳнат учун эркаклар ва хотин-қизларни рағбатлантириш тўғрисидаги, оналикни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенцияларга, Пекин платформаси ва Ҳаракатлар режаси каби халқаро ҳужжатларга қўшилгани,  шунингдек, гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий стратегия ва вазифаларнинг бири сифатида белгилангани бежиз эмас.

Мухтасар айтганда, бу борадаги миллий қонунчилик базаси халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига ҳамоҳанг тарзда тобора мустаҳкамлаб борилмоқда.

Ўзбекистон тарихида илк бор 2019 йилнинг 2 сентябрида “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўровонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлар қабул қилинди.

Мазкур қонун ҳужжатлари хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ва бошқа жойларда тазйиқ ҳамда зўровонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни ҳам тартибга солади. Тазйиқ ҳамда зўравонликни бошидан ўтказган шахсларни ҳимоя қилиш, жамиятда аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўровонликнинг ҳар қандай шаклига мурсасиз муносабат муҳитини қарор топтиришни кафолатлайди.

 Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўровонлик ҳолатлари масаласига Президентимиз Ш.Мирзиёев алоҳида эътибор қаратиб, “Хотин- қизларларимизга, азиз  аёлларимизга нисбатан айрим зўравонликларни умуман қабул қилиб бўлмайди. Бу бизнинг миллатга хос бўлмаган чидаб бўлмас иллат деб таъкидлаган эдилар.

Ўзбекистонда 2019 йилда зўровонликдан жабрланган хотин-қизлар учун “ҳимоя ордери” институти жорий этилган эди.

Ҳимоя ордери-тазйиқ ва зўровонликдан жабрланган хотин-қизларга давлат ҳимоясини берувчи ҳужжат ҳисобланади.

2022 йилнинг 12 ойи давомида Навоий  вилоят ҳудудида яшовчи руҳий, жисмоний, иқтисодий, жинсий зўравонлик ва тазйиқлардан жабр кўрган 2093 нафар аёлларга “Ҳимоя ордери” расмийлаштирилди. Шундан:

v Навоий шаҳрида             502  та;

v Кармана туманида       418 та;

v Нурота туманида         250  та;

v Хатирчи туманида        238  та;

v Навбаҳор туманида        195  та;

v Қизилтепа туманида      175 та;

v Зарафшон шаҳрида       104  та;

v Учқудуқ туманида          91   та;

v Ғазғон шаҳрида               47 та;

v Конимех туманида        48   та;

v Томди туманида                       25   та;

ü Турлари бўйича 2093 нафар хотин-қизлардан

ü 501 нафари жисмоний, 

ü 4 нафари жинсий,

ü 70 нафари иқтисодий,

ü 1247 нафари руҳий зўравонликка

ü 271 нафари  тазйиққа учраб, жабрланган шахслар ҳисобланади.

Содир этилган тазйиқ ва зўравонликлар 1766 та ҳолатда оилада, 160 та ҳолатда кўчада, 36 та ҳолатда жамоат жойида, 9 та ҳолатда таълим муассасасида, 23 та ҳолатда иш жойида, 99 ҳолатда бошқа жойларда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир қилинган. Шундан 1601 та ҳолатда эркаклар турмуш ўртоғига, 25 та  ҳолатда келин қайнонасига, 42 та ҳолатда қайнона келинига, 425 та ҳолатда бошқаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилган.

Ҳимоя ордери бериш натижасида 1472 та оила яраштирилган, 548 та ҳолатда низо бартараф этилган. 53 та ҳолатда низо бартараф этилмади, 20 та ҳолатда ажрашган оилаларнинг турмуш ўртоқларига берилган.

30 та ҳимоя ордери амал қилиш муддати узайтирилган бўлиб, 118 таси такрорий берилган ҳимоя ордерлари ҳисобланади.

2023 йилнинг 4 ойи давомида вилоят ҳудудида яшовчи руҳий, жисмоний, иқтисодий, жинсий зўравонлик ва тазйиқлардан жабр кўрган 608 нафар аёлларга “Ҳимоя ордери” расмийлаштирилди. Шундан:

v Навоий шаҳрида             274  та;

v Кармана туманида       78 та;

v Нурота туманида         69  та;

v Навбаҳор туманида        42  та;

v Хатирчи туманида        40  та;

v Қизилтепа туманида      33 та;

v Зарафшон шаҳрида       32  та;

v Конимех туманида        17   та;

v Ғазғон шаҳрида               13 та;

v Учқудуқ туманида           7   та;

v Томди туманида                        3   та;

ü  Турлари бўйича 608 нафар хотин-қизлардан

ü  103 нафари жисмоний, 

ü  0 нафари жинсий,

ü  20 нафари иқтисодий,

ü  367 нафари руҳий зўравонликка ва

ü  121 нафари тазйиққа учраб жабрланган аёллар ҳисобланади.

Содир этилган тазйиқ ва зўравонликлар 445 та ҳолатда оилада, 59 та ҳолатда кўчада, 35 та ҳолатда жамоат жойида, 9 та ҳолатда иш жойида ва 60 та ҳолатда таълим муассасасида хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир қилинган. Шундан 419 та ҳолатда эркаклар турмуш ўртоғига, 5 та ҳолатда қайнона келинига, 7 та келин қайнонасига, 117 та ҳолатда бошқаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилган.

Ҳимоя ордери бериш натижасида 370 та оила яраштирилган, 211  та ҳолатда низо бартараф этилган, 10 та ҳолатда оила ажрашган, 17 та ҳолатда низо бартараф этилмади.

12 та ҳимоя ордери амал қилиш муддати узайтирилган бўлиб, 23 таси такрорий берилган ҳимоя ордерлари ҳисобланади.

  2023 йилнинг 4 ойи  давомида берилган хотин-қизларга “Ҳимоя ордери” чекловлари талабларини бузганлик учун 14 нафар зўравонлик содир этган шахсларга нисбатан МЖтКнинг 206-1-моддаси бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган. (Навоий ш-2 та, Зарафшон ш-1 та, Кармана т-3 та, Нурота т-4 та, Қизилтепа т 2-та, Хатирчи т-1 та, Навбаҳор т-1 та).

“Хотин қизлар ва болалар ҳуқуқулари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан  Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун  ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар  киритиш тўғрисидаги қонуни амалга киритилди.

Ушбу қонун бугунги кунда ҳуқуқни қўллаш амалиётида хотин- қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний   манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалаларда бир қатор муаммолар  мавжудлиги, хусусан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсга давлат ҳимоясини тақдим этувчи ордернинг амал қилиш муддати (30 кун) хотин- қизларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини етарли даражада  ҳимоя қилинишини таъминлаш имконини бермаганлиги сабаб сифатида баён қилинган.

Қабул қилинган қонун билан эса эндиликда аёлларимизнинг тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя ордери муддати бир йилгача жиноят ишлари бўйича судлар томонидан узайтирилиши белгилаб қуйилди.

Амалиёт шуни кўрсатдики, ҳимоя ордери берилган аксарият хотин-қизлар такроран зўравонликка учраган.

 Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома бўйича тўпланган материал судга келиб тушган вақтдан эътиборан 24  соат ичида ёпиқ суд мажлисида жабрланувчи ҳамда зўравонлик содир этган шунга мойил бўлган  шахс иштирокида кўриб чиқилади, судья иш материаллари билан танишиб чиқиб, иш якуни бўйича қарор қабул қилади.

Мазкур қарорда, ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган вақт ва жой ҳақидаги маълумотлар, қарорни қабул қилган суднинг номи, судьянинг, тарафларнинг, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми,

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг  ҳамда тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўровонлик содир этган шахснинг фамилияси, исми ва жойи, машғулотининг тури ҳамда яшаш жойи, ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат  қилган ҳолатлар кўрсатилади.

 Суднинг ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарори ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради ва ички ишлар органлари томонидан дарҳол  ижро этилади.

Қарорнинг кўчирма нусхаси тазйиқ ва зўровонликнинг якка тартибдаги профлактикасининг амалга ошириш учун масъул бўлган ички ишлар органинг  мансабдор шахсига, зўравонлик содир этган шунга мойил бўлган  шахсга дарҳол топширилади.

Агар улар суд мажлисига келмаган бўлса, қарорнинг кўчирма нусхаси бир сутка ичида почта орқали тарафларга юборилади.

Суднинг ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантиришдан  рад  этиш тўғрисидаги қарор устидан 72 соат ичида тарафлар апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин. 

Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаг қарор устидан шикоят қилиниши, унинг ижро этилишини тўхтатиб турмайди.

Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш масаласини ҳал қилишда, суд мазкур қўшимча қуйидаги  чекловларни  яъни тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг муайян жойларга боришини тақиқлаш, наркологик касалликдан амбулатория ёки стационар шароитларда  даволаниш каби мажбуриятлардан бирини ёки бир нечтасини  тазйиқ ўтказган ва тазйиқ ўтказган зўравонлик содир этган шахснинг зиммасига юклатиш,  зўравонлик содир этган шахс жабрланувчи  яшайдиган уй-жой майдонидан ёки унинг бир қисмидан фойдаланиш, жабрланувчининг иш жойига ёки у жойлашган бошқа жойларга яқинлашиш ҳуқуқини чеклашга ҳақли.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи жабрланувчиларга, шунингдек уларнинг ўзи билан бирга махсус марказларга жойлаштирилган вояга етмаган болаларига ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ  харажатлар тазйиқ ўтказганликда  ва зўравонлик содир  этганликда айбдор  деб топилган шахсдан ундирилиши мумкин.

Қонунда мазкур муддатларнинг бир йилгача белгиланиши аёлларимизга етарли даражада психологик, ижтимоий, ҳуқуқий  ёрдам бериши ва иш билан таъминланишига хизмат қилади. Келгусида нотинч оилалар сони камайиб, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни камайишга олиб келади.

 

 

Гулнафис Худайбердиева
Навоий вилоят суди судьяси 

Навоий вилоят судида кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги талабларни суд буйруғи тартибида кўришнинг муҳим жиҳатлари мавзусида семинар-тренинг ўтказилди

Вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари ҳамда туманлараро (туман) судлари раислари ва судьялари, Марказий банк Навоий вилоят бош бошқармаси, тижорат банклари
ва микромолия ташкилотлари вакиллари иштирокида ўтказилган семинар-тренингда “Фуқаролик ишлари бўйича судларда кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги талабларни суд буйруғи тартибида кўришнинг муҳим жиҳатлари” муҳокама қилинди.

Семинар-тренингда судлар кредит қарздолигини ундириш билан боғлиқ ишларни кўришда асосий эътиборни суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилилигини таъминлаши, фуқароларнинг қонуний мафаатларини ҳимоя қилишга қаратиши лозимлигини таъкидланиб, ундирув гаровдаги кўчмас (ипотека) мулкка қаратиш ва учинчи шахс манфаатига дахл қилмаган ҳолларда судларга кредит (уй-рўзғор, маиший-техникага оид ва шу каби бошқа) қарздорлигини ундириш ҳақида суд буйруғи бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиш тартиби, унинг ўзига хос жиҳатлари муҳокама қилинди.

 

 

Беҳзод Шерматов
Навоий вилоят судининг судьяси

Солиқ  қонунчилигини  қўллашнинг айрим масалалари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 16 май куни Нурота тумани давлат солиқ инспекцияси биносида Навоий вилоят судининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги “Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарори, тўловга қобилиятсизликка оид ишларни кўришда юзага келаётган муаммолар ва тугатиш ишларини амалга ошириш жараёнида эътибор қаратилиши лозим бўлган ҳолатлар юзасидан Навоий вилоят судининг судьяси Т.Қаххоров, Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Хамидов, шунингдек Нурота тумани  давлат солиқ инспекцияси ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Навоий вилоят судининг судьяси Т.Қаххоров семинар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ҳақида қисқача тўхталиб ўтди. Шунингдек суднинг қарорига асосан тўловга қобилиятсиз деб топилган ва ўзига нисбатан тугатишга доир иш юритиш ёки мол-мулкни сотиш тартиб-таомили қўлланиладиган қарздор корхоналарга тартиб-таомилларни қўллашда алоҳида аҳамият касб этган ҳолатлар ва тугатиш жараёнининг ўзига хос хусусиятларига эътибор қаратиш лозимлиги ҳамда ночор, зарар кўриб ишлаётган ҳамда истиқболсиз, тўловга қобилиятсиз деб топилган корхоналарни тугитишда ишларни сифатли ва қонунда белгиланган муддатда олиб бориш, шунингдек тугатиш жараёнида амалиётдаги муаммолар ва уларнинг ечимларига ҳамда кредиторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади.

 

Шерали Хамидов

Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси 

Оила муқаддас даргоҳ – аёл унинг қўрғони

Навоий вилоят суди судьялари, вилоят Оила ва хотин қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказида “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оилалари – ёшлар учун ибрат мактаби” мавзусида тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишонч ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-829-сон Қонунни мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Шунингдек, тадбир давомида ҳуқуқий кўмакка муҳтож хитин-қилган ва маҳаллалардаги нотинч, ажрим ёқасидаги, психологик ёрдамга мухтож оилалар билан якка тартибдаги семинар-тренинглар ташкил қилинди.

Тадбирда қатнашган Навоий вилоят суди судьяси Гулнафис Худайбердиева томонидан ҳам ажрим ёқасида турган нотинч оилалар билан суҳбатлашиб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, оила муқаддас қўрған эканлигини, уни асраб авайлашга эр ва хотин бирдек маьсул эканлигини таъкидланди.

 

Гулнафис Худайбекдиева

Навоий вилоят судининг судьяси 

Навоий вилоят суди раисининг навбатдаги сайёр қабули Хатирчи тумани “Галабек” МФЙ биносида бўлиб ўтди

Сайёр қабулда тумандаги жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича суд раислари ҳам иштирок этишиб, 15 дан ортиқ фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид мурожаатлари тингланди, аксариятини жойида ҳал қилиш чоралари кўрилган бўлса, қолган мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, учрашув якунида суд раислари томонидан фуқароларга 2023 йил 1 майдан конуний кучга кирган янги тахрирдаги Конституциямизнинг мазмун-мохияти, ундаги инсон хукукларига доир киритилган нормалар, Одам савдоси жиноятларининг ҳуқуқий оқибатлари, Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги, ушбу турдаги жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларни олдини олиш борасида қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида хукукий тушунтиришлар берилиб, мавзуга доир фуқароларнинг қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

 

Беҳзод Шерматов

Навоий вилоят судининг судьяси 

Солиққа оид қонунчиликни тўғри қўллаш юзасидан давра суҳбати

Навоий вилоят судининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 4-сонли “Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарори, тўловга қобилиятсизликка оид ишларни кўришда юзага келаётган муаммолар ва тугатиш ишларини амалга ошириш жараёнида эътибор қаратилиши лозим бўлган ҳолатлар юзасидан Навоий вилоят суди ва Зарафшон шаҳридаги судлар судьялари, шунингдек Зарафшон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси масъул ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбати давомида иштирокчилар томонидан Пленум қарорининг мазмуни, тўловга қобилиятсизликка оид аризалар билан иқтисодий судларга мурожаат қилиш, ишларни кўриш ва тугатиш ишларини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган муаммолар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, уларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Мазкур давра суҳбатининг ўтказилиши солиққа оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига қатъий амал қилинишини таъминланишига хизмат қилади.

 

Навоий вилоят суди судьяси

Хуршид Турсунов 

Навоий вилоят суди раиси ҳамда вилоят маъмурий суд раиси томонидан Кармана туманидаги фуқаролар билан сайёр қабули ўтказилди

Жорий йилнинг 10 май куни Навоий вилоят суди раиси ва вилоят маьмурий суди раисининг Кармана тумани “Деҳқон” маҳалла фуқаролар йиғини биносида оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда тумандаги жиноят, фуқаролик ҳамда иқтисодий суд раислари ҳам иштирок этишиб, 20 дан ортиқ фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид мурожаатлари тингланди, аксариятини жойида ҳал қилиш чоралари кўрилди ва қолган мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, шу куни жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилиб, 4 нафар шахсларга оид жиноят ишлари кўриб чиқилди ва уларга нисбатан инсонпарварлик тамойили қўлланилди.

Шунингдек, тадбир якунида суд раислари томонидан 2023 йил 1 майдан қонуний кучга кирган янги таҳрирдаги Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, ундаги инсон ҳуқуқларига доир киритилган нормалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, фуқароларнинг ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берилди.

 

Навоий вилоят судининг жамоатчилик

ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Ер билан боғлиқ маъмурий масалаларни ҳал этиш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги судьялар олий мактаби томонидан жорий илнинг 12 май куни тасдиқланган режа асосида ҳокимликлар масъул ҳоким ўринбосарлари, ҳуқуқшунослар ва ҳалқ депутатлари маҳаллий Кенгаши масъул ходимларининг ер билан боғлиқ маъмурий масалаларни ҳал этиш бўйича билим ва малакасини ошириш мақсадида Судьялар олий кенгаши, Олий суд судьялари томонидан масофавий (онлайн) қисқа муддатли ўқув семинари ташкил этилди.

Семинар минтақалар миқиёсида ўтказилаётгани боис унда вилоят ва туманлараро маъмурий суди судьялари ва жойлардаги ҳалқ депутатлари маҳаллий Кенгаши масъул ходимларини иштирок этди.

Унда Судьялар Олий мактаби, Тошкент давлат Юридик Университети домлалари ва Олий суд Судьялари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш ерга бўлган ҳуқуқларни ишонч ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 6243-сонли фармони ҳамда “Маъмурий тартиб таомиллар тўғрисида”ги қонуни мазмун моҳияти хусусида сўз юритиб, қонунларни амалиётга қўллашда хота ва кмчиликларга йўл қўймаслик борасида тушунтиришлар берилди.

Таъкидлаш жоизки, 2023 йилнинг 1-чораги давомида одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишларга баҳо берадиган бўлсак, Навоий туманлараро маъмурий судида ушбу давр давомида оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низолар билан боғлиқ жами 236 та ишлар мазмунан кўрилиб ҳал қилинган. Шундан 192 таси қаноатлантирилган, 31 таси қаноатлантиришдан рад қилинган, 6 таси иш юритишдан тугилган, 7 таси кўрмасдан қолдирилган.

Ер низоси билан боғлиқ низолар ўтган йилининг 1-чорагида 8 та кўрилган бўлса, шу йилда эса жами 22 та ишлар мазмунан кўрилиб ҳал қилинган. Шундан 4 таси қаноатлантирилган, 15 таси қаноатлантиришдан рад қилинган, 1 таси иш юритишдан тугилган, 2 таси кўрмасдан қолдирилган.

Ер низоси билан боғлиқ кўриб тамомланган ишлар юзасидан аниқланган хато камчиликлар бўйича 1 та хусусий ажримлар чиқариш орқали муносабат билдирилган.

 

Давлат Бобоноров

Навоий вилоят маъмурий суди судьяси

Солиқ идоралари билан ҳамкорлик

Жорий йилнинг 12 май куни Учқудуқ туман иқтисодий суди биносида Навоий вилоят суди судьяси Х.Турсунов, Учқудуқ туман иқтисодий ва фуқаролик судлари ҳамда Учқудуқ туман солиқ инспекцияси ходимлари иштирокида “Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги пленум қарори муҳокамасига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Ушбу семинардан  мақсад солиқ органлари томонидан судларга тақдим этилаётган солиқ низоларининг ва ушбу низолар орқали юзага келаётган муаммоли вазиятларга ушбу пленум қарори ўрганиш жараёнида ечим топилиб келинаётганлиги, шунингдек, бу борадаги масалалар юзасидан айниқса амалиётда учраб келаётган баъзи бир ҳолатларни давра иштирокчилари ўртасида ташкил этилган эркин  баҳсларда ойдинлик киритилди.

Шунингдек, солиқ кодекси амалга киритилгандан сўнг солиққа оид низоларни кўришда, судлар томонидан қонун нормаларини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида солиққа оид низолар бўйича суд амалиёти тўғрисидаги пленум қарори қабул қилинганлиги тўғрисида тушунчалар берилди.

Семинар қатнашчиларига ушбу пленум қарори ва амалиётда учраётган муаммоли вазиятлар тўғрисида етарли тавсиялар берилди.  

 

Навоий вилоят суди судьяси

Хуршид Турсунов 

Тадбиркорнинг пули аслида кимда эди

Мамлакатимизда сўнгги йилларда кенг кўламли қатъий ислоҳотлар инсон қадри ва тадбиркор манфаати учун амалга оширилмоқда. Албатта, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва чора-тадбирларнинг ижобий самарасини халқимиз ва тадбиркорларимиз ҳис қилиб туришибди.

Инсон ва тадбиркорлар ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш ва уларнинг мурожаатларини ўз вақтида, тўлиқ, сифатли ва жонкуярлик билан кўриб чиқиш ҳар бир давлат хизматчиси ва ташкилот ходимининг қатъий вазифаси эканлигини англаши юртимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги ва иқтисодиётимиз риовжланишидаги муҳим омилдир.

Аммо, суд амалиётида кўрилаётган ишлардан маълум бўлмоқдаки, айрим ҳолларда мурожаатларни тўлиқ ва масъулият билан кўриб чиқилмаслиги фуқаро ва тадбиркорларнинг идорама-идора сарсон бўлишига ва бу орқали фуқаро ва тадбиркорларнинг бугунги кунда амалга оширилаётган қатъий ислоҳотлар самарасига нисбатан бўлган ишончини пасайишига сабаб бўлмоқда.

Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Зарафшон шаҳар бўлими томонидан 11.04.2020 йилда 9423732-рақамли электрон инкассо топшириқномаси ва ОК79-рақамли мемориаль ордер билан «ZAR-NAMUNA BOSHQARUV KOMPANIYA» масъулияти чекланган жамияти ҳисоб рақамидан жами 12.146.813 сўм ечиб олинган, шундан 12.098.270 сўм «O’ZTRANSGAZ» акциядорлик жамиятининг 22634000400117836359-ҳисоб рақамига ва 48.543 сўм банк хизмати учун йўналтирилган.

«ZAR-NAMUNA BOSHQARUV KOMPANIYA» масъулияти чекланган жамияти табиий газ истеъмолчиси эмаслиги, газ қувурига уланмаганлиги, газ идораси билан бирор-бир шартномаси мавжуд бўлмасада, унинг ҳисоб рақамидан 12.146.813 сўм маблағ нотўғри ечиб олинганлиги ва мазкур пул маблағини қайтариш юзасидан «HUDUDGAZTA`MINOT» акциядорлик жамияти ёки унинг ҳудудий филиалига ҳамда «O’ZTRANSGAZ» акциядорлик жамиятига йўллаган бир неча мурожаати мавжуд бўлишига қарамасдан масъуллар томонидан мазкур мурожаатлар ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганилмасдан гўёки пул маблағи ушбу жамиятларда мавжуд эмаслиги, бу борада «HUDUDGAZTA`MINOT» акциядорлик жамияти томонидан «O’ZTRANSGAZ» акциядорлик жамиятига ёки аксинча «O’ZTRANSGAZ» акциядорлик жамияти томонидан «HUDUDGAZTA`MINOT» акциядорлик жамиятига мурожаат қилиниши мақсадга мувофиқлиги юзасидан жавоб хатлари берилиб, пул маблағи қайтарилмасдан, тадбиркорнинг идорама идора амалий натижаси бўлмаган мурожаатлар йўллашига олиб келинган.

Натижада «ZAR-NAMUNA BOSHQARUV KOMPANIYA» масъулияти чекланган жамияти ўзининг бузилган ҳуқуқларини суд йўли билан ҳимоя қилиш мақсадида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «O’ZTRANSGAZ» акциядорлик жамияти ва «HUDUDGAZTA`MINOT» акциядорлик жамиятидан 12.146.813 сўмни ундиришни сўраган.

Ишни кўриш жараёнида маълум бўлдики, «ZAR-NAMUNA BOSHQARUV KOMPANIYA» масъулияти чекланган жамиятидан олинган 12.098.270 сўм пул маблағи «O’ZTRANSGAZ» акциядорлик жамияти электрон дастурининг “Оплата от население города Зарафшон” сатрида сақланиб, 31.12.2021 йилдаги топшириш ва қабул қилиш далолатномасига асосан мазкур пул маблағи «HUDUDGAZTA`MINOT» акциядорлик жамиятига ўтказилган ва ўз навбатида «HUDUDGAZ NAVOIY» газ таъминоти филиали балансининг 6995-сонли ҳисоб рақамида эгаси аниқланмаган маблағ сифатида сақлаб келинган.

Ҳатто, ишни кўриш жараёнида судга тақдим қилинган 27.12.2022 йилдаги 33-01-28-976-сонли маълумотномада ҳам 12.098.270 сўмлик пул маблағининг «HUDUDGAZTA`MINOT» акциядорлик жамияти ёки унинг ҳудудий филиалида мавжуд эмаслиги маълум қилинганлиги ҳам мавжуд ҳолатларга масъуллар томонидан қанчалик эътиборсизлик ва масъулиятсизлик билан муносабатда бўлинганлигини кўрсатади.

Зеро, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 23-моддасининг биринчи қисмига кўра, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мулки дахлсиздир ва қонун билан муҳофаза қилинади.

Низо юзасидан мавжуд барча ҳолатлар суд томонидан бирма бир ўрганилиб, уларга ҳуқуқий баҳо берилиб, суднинг 4-2102-2201/512-сонли иши юзасидан қабул қилинган 2023 йил 25 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, «HUDUDGAZTA`MINOT» акциядорлик жамиятидан «ZAR-NAMUNA BOSHQARUV KOMPANIYA» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 12.098.270 сўм, кичик тадбиркорлик субъекти сифатида олдиндан тўланган 150.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилиб, тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқи суд йўли билан ҳимоя қилинган.

Бу каби салбий ҳолатларга келгусида йўл қўймаслик, фуқаро ва тадбиркорларимизнинг ортиқча овора ва сарсонгарчилигини олдини олиш, зарур чораларни кўриш мақсадида жавобгар раҳбарияти эътиборига тақдимнома киритилган.

Хулоса ўрнида айтиш лозимки, агарда тадбиркоримизнинг мурожаати масъуллар томонидан ўз вақтида тўлиқ ўрганилиб, пул маблағининг айнан кимда ва қаерда сақланаётганлигига аниқлик киритилганида эди, юқорида қайд этилган салбий ҳолатларнинг ҳамда ортиқча оворагарчиликнинг олдини олиш имкони бўлар эди.

 

Шерзод Ғофуров,

Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси

Skip to content