Жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг сайёр суд мажлиси тафсилотлари
Жорий йилнинг 25 апрель куни жиноят ишлари
бўйича Конимех туман суди томонидан туман
Халқ таълим бўлими биносида 11 нафар шахсларга нисбатан бўлган маъмурий
ҳуқуқбузарлик тоғрисида ишлар сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди.
Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан
кўзларган асосий мақсад содир этилган ҳар-бир жиноят ва ҳуқуқдузарликлар учун
жазо муқаррарлигини етказиш орқали келгусида содир этилиши мумкин бўлган салбий
ҳолатларни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишдан
иборатдир.
Шунингндек сайёр суд мажлиси якунида йиғилганларга
ёшлар ва аҳолиси ўртасида вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятчиликнинг олдини
олиш, суд ҳуқуқ соҳасига киритилган ўзгартиришлар, коррупцияга оид жиноятларни
олдини олиш ва Одам савдосига қарши курашиш борасида тегишли тушунтиришлар ҳам бериб
ўтилди.
Шерзод Мамиров,
Жиноят ишлари бўйича Конимех
туман суди судьяси.