Зарафшонда хотин-қизлар ва боларар ҳуқуқларига доир янги қонунлар мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди
Зарафшонда хотин-қизлар ва боларар ҳуқуқларига доир янги қонунлар мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди
20 июнь куни Зарафшон шаҳар «Олтин водий» маданият уйида «Миллий тикланишдан-миллий юксалиш сари» шиори остида ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида семинар ўтказилди.
Семинарда фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди раиси A.Шукуров, туманлараро иқтисодий суд раиси Ш.Ғофуров ва мутасадди ташкилот раҳбарлари, фуқаролар, «НКМК МКБ» AЖ га қарашли ётоқхоналарда яшовчи аҳоли иштирок етди.
Семинар давомида A.Шукуров ва Ш.Ғофуровлар томонидан шаҳарда Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизлар ўртасида радикаллашув, мутассибликни олдини олиш», «Диний екстремизм ва терроризм жамият барқарорлигига таҳдид», “Миссионерлик ва прозелитизмнинг салбий оқибатлари», «Оилавий ажримлар» ва жиноятчиликни олдини олиш, «Виждон еркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги ЎРҚ-699-сон Қонуни, тўғрисида фикрлар аниқ фактлар асосида тушунтириб берилди.