Иш юзасидан чиқарилган хусусий ажрим муҳокама қилинди
Суднинг вазифаси нафақат фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунлари, ҳақаро шартномаларида, шунингдек инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги ҳалқаро ҳужжатларда кафолатланган ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари, давлат ва жамоат манфаатлари , иқтисодиёт соҳасида корхона, муассаса, ташкилотлар ва фуқароларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, балки жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўмаклашишдан ҳам иборатдир.
Хусусий ажрим ушбу вазифани бажаришнинг процессуал воситаларидан бири ва қонун ҳужжатларини бузаётган давлат органи ёҳуд бошқа орган, юридик шахс, мансабдор шахс ёки фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади.
Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси А.Қурбонов томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 257-моддасининг 1-қисми билан С.Ага оид жиноят иши юзасидан жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида чиқарилган хусусий ажрими “Ўзбек Геология Қидирув” АЖ “Кокпатас” дала геология қидирув экспедицияси ходимлари иштирокида муҳокама қилинди.
Унда “Ўзбек Геология Қидирув” АЖ” экспедицияси “Кокпатас ДГҚЭ мутассадилари, ҳудудда фаолият юритувчи профилактика инспектори, ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.
Сўзга чиққан суд раиси “Кокпатас” дала геология қидирув экспедицияси масъул ходимлари билан ҳамкорликни кучайтирган ҳолда меҳнатни муҳофаза қилиш мавзусида тарғибот ишлари етарлича олиб борилмаганлиги, ишчиларнинг шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлиги, ишчиларнинг малакаси ошириб борилмагани, ишчиларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилишлик борасида доимий назоратни ташкиллаштириш чора-тадбирлар белгиланмаганлиги натижасида 2021 йил 14 ноябрь куни соат 23:15ларда бурғулаш қурилмаси машинист ёрдамчиси Ж.Х бурғилаш қурилмасининг юқори босимда ишловчи шлангларини тутиб турувчи қисми (кранштейин)га чиқиб бурғулаш ускунаси айлантиргичини ҳаракатлантирувчи занжирга маҳкамланган блок механизми ҳаракатланадиган йўлга оёғини киритиб турган вақтида бригада машинисти Б.И ускунани харакатга келтирганлиги сабабли Ж.Хни ўнг оёғини бурғулаш қурилмаси эхтиёт қисми қисиб қолиб, ўрта оғир тан жароҳати олганлигини таъкидлаб ўтди.
“Кокпатас” дала геология қидирув экспедицияси ходимлари эҳтиёткорлик ва масъулиятни оширишлари, хато ва камчиликларга йўл қўймасликлари яна бир бор ўқтирилиб, уларни қизиқтирган масалалар юзасидан берилган саволларга батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Акмал Курбонов
Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси