Конимех туманида сайёр суд мажлиси ташкил этилди
Конимех туман “Зафаробод” маҳалласи биносида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди томонидан 30 нафар фуқароларга нисбатан бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ишлар кўриб чиқилди.
Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзларган асосий мақсад содир этилган ҳар-бир жиноят ва ҳуқуқбузарлик учун жазо муқаррарлигини етказиш орқали келгусида содир этилиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишдан иборатдир.
Шунингдек, йиғилганларга суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Фуқаролик Иқтисодий процессуал кодексларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмуни, судларга мурожаат қилиш тартиби, фуқароларда қонунга ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантириш, шунингдек улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Шундан сўнг маърузачилар тадбир иштирокчиларининг саволларига тегишли тушунтириш ва жавоб беришди.
Ҳабибулло Тўхтаев,
Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси.