Коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик назоратининг аҳамияти

          Коррупция бир давлат эмас, балки бутун бир минтақа ёки жаҳон тараққиётига таҳдид солади. Чунки у демократия ва ҳуқуқ устуворлигига путур етказади, инсон ҳуқуқларининг бузилишига олиб келади, иқтисодиётни издан чиқаради, уюшган жиноятчиликнинг кенг ёйилишига шароит яратиб беради. Коррупцияга қарши курашиш кўп ҳолда унинг сабабларини аниқлаш ва бартараф этишдан иборат бўлади.

         Бу каби иллатни олини олиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, жиноят ишлари буйича Кармана туман суди раиси Ж.Каримов томонидан Миллий Гвардия Навоий вилояти бошкармаси ва туман бўлими ходимлари ўртасида «Коррупция келажак саратони» мавзусида семинар ўтказилди. Унда коррупцион жиноятлар тушунчаси ва турлари, жиноят учун жазо муқаррарлик принциплари борасида атрофлича тушунтиришлар берилди. Бундан ташқари Ўбекистон Республикаси МЖтК 194-1 (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) қонуний талабларини бажармаслик) ҳамда 195-1-моддалари (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларининг (ходимларининг) ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш)нинг мазмун-моҳияти бўйича тушунтириш берилди.

 

Жахонгир Каримов

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раиси