Коррупцияга қарши курашиш давр талаби
Хатирчи туман “Галабек” МФЙда “Коррупцияга қарши курашиш давр талаби” мавзусида давра суҳбати ташқил этилди.
Фуқаролик ишлари буйича Хатирчи туман судининг раиси Б.Қ.Бабақулов ўзининг маърузасида бугунги кунда долзарб бўлган коррупция деган ном билан аталган иллат ва унинг салбий офатлари юзасидан маъруза қилди.
Бундан ташқари Хатирчи туман “Галабек” МФЙ раиси ҳамда Хатирчи туман “Деҳқонобод” МФЙ раислари коррупцияга қарши кураш юзасидан олиб борилаётган ишлар ва бу борада маҳаллада олиб борилган ишлар юзасидан фикр мулохазарлар билдирилди.
Кун тартибидаги масалалар бўйича савол-жавоблар ўтказилди.
Маҳалла биносига сайёр қабулга келган фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволлар, аризалар, таклифлар, шикоятлар билан мурожаат қилди.
Қабулда фуқаролар ўзларини қизиқтирган муаммолар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Кун тартибидаги масала юзасидан маъруза ва мунозараларда билдирилган фикр мулоҳазалар, таклиф ва тавсияларни инобатга олган ҳолда келгусида олиб борилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан келишув қилинди.
Б.Қ.Бабақулов
Фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман суди раиси