Қидирув:

Сайёр қабул тафсилотлари

Навоий вилоят суди ҳамда Навоий вилоят маъмурий суди раисининг навбатдаги сайёр қабули Хатирчи туманининг «Дамариқ» маҳалласида бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда вилоят суди раислари билан биргаликда Жиноят, Фуқарорлик ва Иқтисодий ишлар бўйича тегишли туманлараро, туман судлари раислари ва судьялари ҳам иштирок этишиб, фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига доир бир қанча мурожаатлари тингланди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида судлар томонидан сайёр суд мажлислари ҳам ўтказилди.

Бу каби сайёр қабуллар тасдиқланган режага асосан судлар томонидан доимий равишда ўтказилиб келинаётган бўлиб, бундан кўзланган асосий мақсад, фуқароларни узоқ вақт давомида ўз ечимини топмай келаётган суд-ҳуқуқ соҳасига доир муаммоларига қонуний ечим топиш орқали халқимизни рози қилиш ва қонун устуворлиги таъминлаш орқали одил судловга эришишидан иборатдур.

 

Навоий вилоят суди раиси А.Аллаев

Суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар

Суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Фуқаролик Иқтисодий процессуал кодексларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмуни, судларга мурожаат қилиш тартиби, фуқароларда қонунга ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантириш, шунингдек улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида Томди туманидаги 36-сон жазони ижро этиш муассасаси ходимлари иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда судьялар суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, суд қарорларига нисбатан шикоят қилиш тартиби ва муддатлари, коррупциявий жиноятлар содир қилинганлиги учун жавобгарлик ва жазо чоралари бўйича тушунтиришлар бериб ўтишди.

Шундан сўнг маърузачилар тадбир иштирокчиларининг саволлари ва мурожаатларига тегишли тушунтириш ва жавоб беришди.

 

Дилобар Эргашева,

Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди раиси.

Биз – коррупцияга қаршимиз

Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий билими ва маданиятининг юксак даражада бўлиши ҳамда шахснинг ўзга фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳурмат қилган ҳолда ўз ҳуқуқларини амалга ошириши ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг одини олишдаги энг муҳим омиллардан биридир.

Албатта, ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқий билими ва маданиятини юксалтиришга унинг ёшлигидан ўз оиласи ва мактаб таълими жараёнларидан бошлаш мақсадга мувофиқдир.

Ўқувчи ёшларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини янада ошириш, уларда қонунга ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантириш, шунингдек ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида Зарафшон шаҳар ва Томди туман судлари ташаббуси билан Томди тумани ихтисослаштирилган мактаб интернатида “Биз – коррупцияга қаршимиз” мавзусида учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида ёшлар ўртасида коррупциянинг салбий иллат эканлиги ҳамда жамият ривожига тўсиқ бўлиши баён этилган иншолар ва расмлар танлови ўтказилганлиги билан аҳамиятли бўлди. Шунингдек, мазкур тадбир ёшларнинг жадидлар ҳаёти ва ижодига доир саҳна кўриниши билан давом эттирилди. 

Ўтказилган иншолар ва расмлар танловида ғолиблар аниқланиб, тадбир якунида совриндорлар Зарафшон шаҳар ҳамда Томди туман судлари раислари томонидан эсдалик совғалари ҳамда дипломлар билан тақдирланди.

Учрашув давомида ўқувчи ёшларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишлари, соғлом турмуш тарзини ташкил қилиш ва ёт ғояларга берилмаслик борасида зарур маслаҳатлар бериб ўтилди ва бу борада суд амалиётидан мисоллар келтирилиб, ёшларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.

 

Анвар Шукуров,

Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди раиси.

Қонунга риоя қилган тадбиркорлик субъектлари рағбатлантирилади

2024 йилнинг 23 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-39-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорни қабул қилишдан мақсад шуки, солиқларни ўз вақтида тўлаб, қонунчилик талабларига амал қилган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш ва уларни рағбатлантириш демакдир.

Қарорга кўра, 2024 йил 1 февралдан қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш ва қўшимча рағбатлантиришни назарда тутувчи Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш белгиланди.

Рейтинг доирасида тадбиркорлик субъектлари қуйидаги тоифаларга ажратилади:

“ААА” (96-100 балл), “АА” (91-95) ва “А” (86-90) тоифалар — юқори барқарорлик рейтинги;

“BBB” (76-85), “BB” (66-75) ва “B” (56-65) тоифалар — ўрта барқарорлик рейтинги;

“CCC” (51-55), “CC” (36-50) ва “C” (26-35) тоифалар — қониқарли барқарорлик рейтинги;

“D” (25 гача) тоифа — қуйи барқарорлик рейтинги.

Рейтинглар Солиқ қўмитасининг “Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги» электрон платформасида идоралараро ахборот алмашинуви воситасида автоматик тарзда (онлайн) шакллантирилади ва Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

Ушбу қарор билан юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлик субъектлари учун бир қатор имтиёзлар ва рағбатлантиришлар жорий этилиши қайд этилди.

Жумладан, “ААА” тоифадаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида солиқ текширувлари ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно), шунингдек, ушбу тоифадаги тадбиркорлик субъектларига қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) бир кун муддатда текширувларсиз амалга оширилади;

4 ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган “АА” ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича дастлабки тўлов суммаси 35 фоиздан кам бўлган ҳолларда қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланмайди ҳамда бўлиб-бўлиб тўлаш муддати миқдоридан қатъи назар, 7 йил (тенг улушларда) этиб белгиланади;

“А” ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига эса, солиқлар бўйича (қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно) мавжуд ортиқча тўлов суммасини қайтариш уч кун муддатда амалга оширилади.

Рағбатлантириш чоралари давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган давлат корхоналари ва компанияларига татбиқ этилмайди.

Ушбу қарор билан, 2024 йил 1 апрелдан тадбиркорлик субъектларига субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилиши белгиланди.

Шунингдек, мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 январдаги 55-сон қарори билан “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Низом қабул қилиниб, ушбу Низом тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш ва юритиш тартибини белгилайди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, мазкур ҳужжатларнинг қабул қилиниши – солиқларни ўз вақтида тўлаб, қонунчилик талабларига амал қилган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг келгусидаги фаолиятида муҳим ўрин тутади.

 

Дилшод Турдиев,

Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси. 

ҚИЗИЛТЕПA ТУМAНИДA ОИЛAВИЙ НИЗОЛAР МУҲОКAМAСИ ЎТКAЗИЛДИ

Ҳафтанинг жума кунига мўлжалланган Оилавий ажримларни олдини олиш ва низоли оилалар билан ишлаш куни дастури доирасида 4-сектор ҳудудидаги 6 нафар ажрим ёқасига келиб қолган ва низоли оила вакиллари билан оилавий низоларни бартараф етиш муҳокамаси ўтказилди.

Муҳокама жараёнига туман оила ва хотин-қизлар бўлими, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди судяси, «Нуронийлар» жамғармаси вакили, туман бош имом-хатиби ҳамда «Оқила аёллар»ҳаракати етакчилари, отинойилар иштирок етиб низоли оила вакилларига оила муқаддаслиги ва фарзанд тарбиясига беъэтибор бўлмаслиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Олиб борилган сай-ҳаракатлар натижасида 2 нафар оилаларнинг яраштирилишига еришилди ва 4 нафар оилага ўйлаб кўришлари учун маълум мухлатлар берилди.

 

Шерали Очилов,

Фуқаролик ишлари буйича Кармана туманлараро судининг судьяси.

А Х Б О Р О Т

Одил судлов фаолиятининг очиқ-ошкоралигини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг суд ҳокимиятига ишончини мастаҳкамлашда жамоатчиликнинг, шу жумладан, халк маслаҳатчиларининг суд ишларида фаол иштироки муҳим аҳамиятга эга.

Шу муносабат билан, Навоий вилоят судлари судьялари малака ҳайъати томонидан Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисида”ги Низомнинг 8-бобида белгиланган тартибга риоя этган ҳолда 2024 йилнинг май ойида жойлардаги ҳокимликлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда вилоят ва туман (шаҳар) судларига халқ маслаҳатчилари сайлови ташкил этилди.

Унга кўра, жорий йилнинг 6-10 май кунларида Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига 22 нафар ҳамда жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларига 78 нафар, жами 100 нафар халқ маслаҳатчиси очиқ овоз бериш йўли билан икки ярим йил муддатга сайланди.


Навоий вилоят суди матбуот хизмати

Халқ дардаги ҳамнафас бўлмоқ бугунги куннинг талади

Халқни дарду-ташвишини тинглаб уларга ечим топиш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни жойида ҳал қилиш бугунги кунда ҳар бир ташкилотнинг ўз функцияларидан келиб чиққан ҳолда олдига қўйилган вазифалардан бири ҳисобланади.

Шу аснода Навоий вилоят суди ҳамда Навоий вилоят маъмурий суди раислари жойларда доимий равийшда сайёр қабуллар ўтказиб келмоқдалар.

Навбатдаги ана шундай сайёр қабул Навоий шаҳар фуқаролари учун “Гулзор” маҳалласи биносида ташкил этилди.

Сайёр қабулда вилоят суди раислари билан биргаликда Жиноят, Фуқарорлик ва Иқтисодий ишлар бўйича тегишли туман, шаҳар судлари раислари ва судьялари ҳам иштирок этишиб, фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига доир бир қанча мурожаатлари тингланди.

Жумаладан, сайёр қабул давомида жами 16 нафар фуқаро қабул қилиниб, шундан 3 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилган бўлса, 13 нафар фуқароларга тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида судлар томонидан сайёр суд мажлислари ҳам ўтказилиб, Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан ИИБнинг тақдимномасига асосан Пробация гуруҳида ҳисобда туриб жазо ўтаб келаётган 3 нафар маҳкумлар ўталмаган жазодан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Фуқаролик судлари томонидан 4 нафар фуқаронинг тўланмаган иш ҳақини ундириш бўйича даъволари қаноатлантирилиб, улар фойдасига 31.960.000 сўм иш ҳақи ундирилган бўлса, 1 нафар фуқаронинг алмент миқдорини камайтириш юзасидан даъво аризаси қаноатлантирилди, 15 та иш бўйича тўланмаган кредит пулларини ундириш белгиланди.

Иқтисодий судлар томонидан даъвогарлар фойдасига 304.344.600 сўм ундирилди.

Бу каби сайёр қабуллар тасдиқланган режага асосан судлар томонидан доимий равишда ўтказилиб келинаётган бўлиб, бундан кўзланган асосий мақсад, фуқароларни узоқ вақт давомида ўз ечимини топмай келаётган суд-ҳуқуқ соҳасига доир муаммоларига қонуний ечим топиш орқали халқимизни рози қилиш ва қонун устуворлиги таъминлаш орқали одил судловга эришишидан иборатдур.

 

Вилоят суди раиси А.Аллаев.

Оила муқаддас, уни сақлаб қолиш барчамизни бирдек бурчимиз

Навоий вилоят суди ва Навоий вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида имзоланган Мемарандумга асосан Кармана туманидаги “Мир Саид Бахром” МФЙ биносида Кармана тумани оила ва хотин-қизлар бўлими, вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси масъуллари, Навоий вилоят суди судьялари, оқила аёллар аъзолари ҳамда маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари иштирокида тумандаги оилавий низолари бор, нотинч оилалар билан очиқ мулоқот ва учрашув тадбири ўтказилди.

Тадбирда 9 нафар нотинч оила аъзолари билан индивидуал суҳбатлашиб, никоҳдан ажратишнинг салбий оқибатлари тушунтирилди.

Натижада, 3 нафар ажрим ёқасидаги оилалар яраштирилишига эришилди ҳамда қолган оила аъзолари билан кейинчалик яна тушунтириш ишлари олиб бориш бўйича тегишли тавсилар берилди.

 

Азизжон Баҳронов,

Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси.

Коррупция ва одам савдосини олдини олишга қаратилган тарғибот тадбир ўтказилди

Давлат раҳбари томонидан барча тизимда коррупция ҳолатларини келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш, коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш тизимини самарали йўлга қўйиш талаб этилмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан ўтказилган навбатдани тарғибот тадбирида ушбу масаласар муҳокама қилиниб, Ўзбекистон Республикасининг Янги таҳрирдаги Конституцияси мазмун моҳияти ҳамда коррупция ва одам савдосига қарши кураш тўғрисидаги қонунчилик ҳақида тушунтиришлар бериб ўтишди. 

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрсида”ги қонунига асосан, қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик, тизимлилик, давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги ҳамда жавобгарликнинг муқаррарлиги, коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари ҳисобланади.

Шунингдек тадбирда, Коррупция жиноти учун Жиноят кодексининг 210, 211 ва 212-моддаларида, шунингдек, одам савдоси учун 135-моддасида жиноий жавобгарлик белгиланганлиги, мазкур жиноятни содир этганларга нисбатан содир этилган қилмишнинг тавсифланишига қараб озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилганлиги таъкидланди.

 

Меҳриддин Камолов,

Жиноят ишлари буйича Навоий шахар судининг судьяси.

Сайёр судлардан асосий кўзланган мақсад жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг сайёр суд мажлиси “O’zbekistontemiryo’llari”AJ Навоий вилоят филиали биносида бўлиб, сайёр суд мажлисида судланувчи Х.Н га оид 25,168-моддаси 1-қисми 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўрилиб, унга нисбатан тегишли жазо тайинланди.

Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзларган асосий мақсад содир этилган ҳар-бир жиноят ва ҳуқуқбузарлик учун жазо муқаррарлигини етказиш орқали келгусида содир этилиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишдан иборатдир.

Бундан ташқари, Навоий транспорт прокурори билан ҳамкорликда “O’zbekistontemiryo’llari”AJ Навоий вилоят филиали ходимлари томонидан содир этилаётган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятлар ва уларнинг олдини олиш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.

 

Дилобар Пардаева,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьяси.

Skip to content