Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси А.Қурбонов қуйидаги Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-869-сонли Қонуни мазмун моҳияти ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 01 январдаги Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида”ги ЎРҚ-884-сонли Қонуни мазмун-моҳияти юзасидан гапириб ўтди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 13-моддасининг бешинчи қисми «Тегишли суд ҳайъатларида апелляция, кассация ва тафтиш тартибида ишларни кўриш уч нафар судьядан иборат таркибда амалга оширилишини, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳукмлари устидан апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида берилган шикоятлар (протестлар) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида беш нафар судьядан иборат таркибда кўриб чиқилишини, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида — Раёсат аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда кўрилади» таҳририда, 389-модданинг матни «Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг судловига ҳарбий судларнинг судловига тегишли бўлган ишлардан ташқари ҳамма жиноят ишлари тегишли эканлигини маълум қилди.
Апелляция, кассация инстанцияси ва жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқаётган суд иш шикоят ёки протест билан келиб тушган кундан эътиборан ўн беш суткадан кечиктирмай ишни кўриб чиқишга киришиши кераклигини, иш ўта мураккаб бўлган тақдирда ва бошқа алоҳида ҳолларда тегишли суд раиси бу муддатни кўпи билан бир ойга узайтириши мумкинлигини, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати жиноят иши шикоят ёки протест билан бирга келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай ишни кўриб чиқишга киришиши кераклиги, иш ўта мураккаб бўлган тақдирда ва бошқа алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ёки унинг ўринбосари бу муддатни кўпи билан икки ойга узайтириши мумкинлигини билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати жиноят иши протест билан бирга келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай ишни кўриб чиқишга киришиши кераклигини, иш ўта мураккаб бўлган тақдирда ва бошқа алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси бу муддатни кўпи билан икки ойга узайтириши мумкинлигини, Жиноят ишини кўриш муддати узайтирилганлиги тўғрисида процесснинг манфаатдор иштирокчилари хабардор қилиниши кераклигини, апелляция, кассация инстанцияси ва ишни тафтиш тартибида кўриб чиқаётган суд томонидан жиноят ишини кўриб чиқиш давомийлиги уни кўриб чиқиш бошланган кундан эътиборан уч ойдан ошмаслиги кераклигини, мазкур муддат иш мураккаб бўлган ёки унинг ҳажми катта бўлган, шунингдек бошқа узрли сабаблар мавжуд бўлган тақдирда, апелляция, кассация инстанцияси судининг ва ишни тафтиш тартибида кўриб чиқаётган суднинг ажримига кўра кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкинлигини йиғилиш иштирокчиларига маълум қилди.
Бундан ташқари жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-884-сонли Қонуни мазмун-моҳияти юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган қуйидагиларни 3243-модда. Апелляция шикояти (протести) бериш муддатлари биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан апелляция шикояти (протести) қарор ўқиб эшиттирилган кундан эътиборан ўн сутка ичида, ўзига нисбатан суд қарори чиқарилган шахс ва жабрланувчи томонидан эса, қарорнинг кўчирма нусхалари уларга топширилган ёки улар томонидан ушбу кўчирма нусхалар олинган кундан эътиборан худди шу муддатда берилиши мумкин.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддат ўтказиб юборилган тақдирда, апелляция шикояти (протести) берувчи шахснинг илтимосномасига кўра, қарорни чиқарган суд, агар муддатнинг ўтказиб юборилганлиги сабабларини узрли деб топса, ўтказиб юборилган муддатни тиклашга ҳақли бўлиб, бу ҳақда ажрим чиқарилади.
Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қарори устидан апелляция шикояти (протести) бериш муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномани рад қилиш тўғрисида ажрим чиқарилади, унинг устидан хусусий шикоят (хусусий протест) берилиши мумкин. гапириб ўтди.
3244-модда. Апелляция шикоятининг (протестининг) мазмунига қўйиладиган талаблар
Апелляция шикоятида (протестида) қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) шикоят (протест) юборилаётган суднинг номи;
2) шикоят (протест) берган шахс, унинг процессуал мавқеи, унинг яшаш жойи ёки жойлашган ери тўғрисидаги маълумотлар;
3) қарор чиқарган суднинг номи, қарор чиқарилган сана, суд ишининг рақами, устидан шикоят (протест) берилаётган қарор қайси шахсга нисбатан чиқарилган бўлса, ўша шахс тўғрисидаги маълумотлар;
4) шикоят (протест) бераётган шахснинг фикрига кўра қарорнинг нотўғрилиги нимадан иборат эканлиги тўғрисидаги важлари, шунингдек унинг илтимосининг мазмуни;
5) шикоят (протест) берган шахс ўз талабларини асослаётган далиллар, хусусан, биринчи инстанция суди томонидан текширилмаган далиллар;
6) янгидан тақдим этилаётган далиллар ва уларнинг биринчи инстанция судига тақдим этилмаганлигининг сабаби;
7) шикоятга (протестга) илова қилинаётган материаллар рўйхати;
8) шикоят (протест) берилган сана, шикоят (протест) берган шахснинг имзоси.
Агар апелляция шикоятининг (протестининг) мазмуни ушбу модданинг биринчи қисми талабларига жавоб бермаса ва бу ишни кейинчалик мазмунан кўриб чиқишга тўсқинлик қилса, биринчи инстанция судининг судьяси апелляция шикоятини (протестини) уни берган шахсга қайтариш тўғрисида уч кунлик муддатда ажрим чиқариб, апелляция шикоятини (протестини) янгидан тузиш учун муддат белгилайди.
Судьянинг апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажримининг талаблари бажарилмаган ва апелляция шикояти (протести) белгиланган вақтда келиб тушмаган ҳолларда, у берилмаган деб ҳисобланади.
3245-модда. Апелляция шикоятини (протестини) қайтариб олиш
Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан апелляция шикояти берган шахс ушбу шикоятни қайтариб олишга ҳақли. Апелляция протестини қайтариб олиш ҳуқуқи протестни киритган прокурорга, шунингдек юқори турувчи прокурорга тегишлидир.
Ўзига нисбатан суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори чиқарилган шахс ўз адвокатининг апелляция шикоятини қайтариб олишга ҳақли.
Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг адвокати, қонуний вакили ўз шикоятини фақат маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг розилиги билан қайтариб олишга ҳақли.
Апелляция шикоятини (протестини) қайтариб олишга апелляция инстанцияси суди қарор қабул қилиш учун алоҳида хонага киргунига қадар йўл қўйилади.
Апелляция шикоятини (протестини) қайтариб олиш тўғрисидаги ҳужжат ишда қолдирилади.
3246-модда. Апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш муддатлари
Биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан берилган апелляция шикояти (протести) у ишнинг барча материаллари билан келиб тушган кундан эътиборан ўн беш сутка ичида апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилиши лозим.
Ушбу Кодекснинг 512, 513, 514, 515, 516, 517, 518, 519-моддаларида назарда тутилган биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича қарорлари устидан берилган апелляция шикоятлари (протестлари) ишнинг барча материаллари билан келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилиши лозим.
Биринчи инстанция судининг маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарори устидан берилган апелляция шикояти (протести) шикоят (протест) берилган пайтдан эътиборан бир сутка ичида апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилиши лозим.
Шунингдек, ЖПКнинг 389-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилишини яъни «Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг судловига ҳарбий судларнинг судловига тегишли бўлган ишлардан ташқари ҳамма жиноят ишлари тегишли эканлигини, агар бир судда кўриб чиқилаётган жиноят иши бўйича суд муҳокамаси пайтида судланувчи томонидан бошқа суд судловига тегишли жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, ишни кўриб чиқиш суд муҳокамасини бошлаган суд томонидан давом эттирилишини, ҳарбий судларнинг судловига тегишли ишлар қонунчилик билан белгиланишини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоят, Тошкент шаҳар судининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судловига ўта мураккаб ва аҳамиятли ишлар тегишли эканлигини, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси жиноят ишини, агар у мазмунан ўта мураккаб ва аҳамиятли бўлса, Ўзбекистон Республикаси Олий судига, Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоят, Тошкент шаҳар судига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига кўриш учун топширишга ҳақли эканлигини, Қорақалпоғистон Республикаси судининг раиси, вилоят, Тошкент шаҳар судининг раислари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси жиноят ишини, агар у мазмунан ўта мураккаб бўлмаса, жиноят ишлари бўйича тегишли туман (шаҳар) судига, шунингдек ҳудудий ҳарбий судга кўриш учун топширишга ҳақли эканлигини маълум қилди.
Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш турлари, суд ҳукмларининг, ажримларининг, қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги апелляция, кассация ва тафтиш тартибида текширилиши мумкинлигини, ишни юқори инстанция суди томонидан кўриш апелляция тартибида — ушбу Кодекснинг 497-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларига ва протестларига биноан, кассация тартибида — ушбу Кодекснинг 499-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларига ва протестларига биноан, тафтиш тартибида, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан — ушбу Кодекснинг 511 ва 512-моддаларида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларига ва протестларига биноан, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, ҳудудий ҳарбий суднинг Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан апелляция ёки кассация ва тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек ушбу судларнинг туман (шаҳар) судлари, ҳудудий ҳарбий судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича апелляция ёки кассация ва тафтиш тартибида чиқарилган ҳукмлари ва ажримлари устидан ушбу Кодекснинг 511-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларини ўрганиш натижаларига кўра чиқарилган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, унинг ўринбосарларининг протестига ёки Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг ажримига биноан, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек ушбу судлар томонидан биринчи инстанция тариқасида кўрилган ишлар бўйича апелляция ёки кассация тартибида чиқарилган ҳукмлари ва ажримлари устидан ушбу Кодекснинг 511-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларига ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, унинг ўринбосарларининг протестига биноан, судьянинг тақдимномасига, оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра киритилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг протестига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг протестига биноан амалга оширилади.
Акмал Курбонов,
Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси