Қидирув:

Қонунга риоя қилган тадбиркорлик субъектлари рағбатлантирилади

2024 йилнинг 23 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-39-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорни қабул қилишдан мақсад шуки, солиқларни ўз вақтида тўлаб, қонунчилик талабларига амал қилган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш ва уларни рағбатлантириш демакдир.

Қарорга кўра, 2024 йил 1 февралдан қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш ва қўшимча рағбатлантиришни назарда тутувчи Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш белгиланди.

Рейтинг доирасида тадбиркорлик субъектлари қуйидаги тоифаларга ажратилади:

“ААА” (96-100 балл), “АА” (91-95) ва “А” (86-90) тоифалар — юқори барқарорлик рейтинги;

“BBB” (76-85), “BB” (66-75) ва “B” (56-65) тоифалар — ўрта барқарорлик рейтинги;

“CCC” (51-55), “CC” (36-50) ва “C” (26-35) тоифалар — қониқарли барқарорлик рейтинги;

“D” (25 гача) тоифа — қуйи барқарорлик рейтинги.

Рейтинглар Солиқ қўмитасининг “Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги» электрон платформасида идоралараро ахборот алмашинуви воситасида автоматик тарзда (онлайн) шакллантирилади ва Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

Ушбу қарор билан юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлик субъектлари учун бир қатор имтиёзлар ва рағбатлантиришлар жорий этилиши қайд этилди.

Жумладан, “ААА” тоифадаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида солиқ текширувлари ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно), шунингдек, ушбу тоифадаги тадбиркорлик субъектларига қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) бир кун муддатда текширувларсиз амалга оширилади;

4 ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган “АА” ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича дастлабки тўлов суммаси 35 фоиздан кам бўлган ҳолларда қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланмайди ҳамда бўлиб-бўлиб тўлаш муддати миқдоридан қатъи назар, 7 йил (тенг улушларда) этиб белгиланади;

“А” ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига эса, солиқлар бўйича (қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно) мавжуд ортиқча тўлов суммасини қайтариш уч кун муддатда амалга оширилади.

Рағбатлантириш чоралари давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган давлат корхоналари ва компанияларига татбиқ этилмайди.

Ушбу қарор билан, 2024 йил 1 апрелдан тадбиркорлик субъектларига субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилиши белгиланди.

Шунингдек, мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 январдаги 55-сон қарори билан “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Низом қабул қилиниб, ушбу Низом тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш ва юритиш тартибини белгилайди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, мазкур ҳужжатларнинг қабул қилиниши – солиқларни ўз вақтида тўлаб, қонунчилик талабларига амал қилган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг келгусидаги фаолиятида муҳим ўрин тутади.

 

Дилшод Турдиев,

Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси. 

ҚИЗИЛТЕПA ТУМAНИДA ОИЛAВИЙ НИЗОЛAР МУҲОКAМAСИ ЎТКAЗИЛДИ

Ҳафтанинг жума кунига мўлжалланган Оилавий ажримларни олдини олиш ва низоли оилалар билан ишлаш куни дастури доирасида 4-сектор ҳудудидаги 6 нафар ажрим ёқасига келиб қолган ва низоли оила вакиллари билан оилавий низоларни бартараф етиш муҳокамаси ўтказилди.

Муҳокама жараёнига туман оила ва хотин-қизлар бўлими, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди судяси, «Нуронийлар» жамғармаси вакили, туман бош имом-хатиби ҳамда «Оқила аёллар»ҳаракати етакчилари, отинойилар иштирок етиб низоли оила вакилларига оила муқаддаслиги ва фарзанд тарбиясига беъэтибор бўлмаслиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Олиб борилган сай-ҳаракатлар натижасида 2 нафар оилаларнинг яраштирилишига еришилди ва 4 нафар оилага ўйлаб кўришлари учун маълум мухлатлар берилди.

 

Шерали Очилов,

Фуқаролик ишлари буйича Кармана туманлараро судининг судьяси.

А Х Б О Р О Т

Одил судлов фаолиятининг очиқ-ошкоралигини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг суд ҳокимиятига ишончини мастаҳкамлашда жамоатчиликнинг, шу жумладан, халк маслаҳатчиларининг суд ишларида фаол иштироки муҳим аҳамиятга эга.

Шу муносабат билан, Навоий вилоят судлари судьялари малака ҳайъати томонидан Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисида”ги Низомнинг 8-бобида белгиланган тартибга риоя этган ҳолда 2024 йилнинг май ойида жойлардаги ҳокимликлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда вилоят ва туман (шаҳар) судларига халқ маслаҳатчилари сайлови ташкил этилди.

Унга кўра, жорий йилнинг 6-10 май кунларида Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига 22 нафар ҳамда жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларига 78 нафар, жами 100 нафар халқ маслаҳатчиси очиқ овоз бериш йўли билан икки ярим йил муддатга сайланди.


Навоий вилоят суди матбуот хизмати

Халқ дардаги ҳамнафас бўлмоқ бугунги куннинг талади

Халқни дарду-ташвишини тинглаб уларга ечим топиш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни жойида ҳал қилиш бугунги кунда ҳар бир ташкилотнинг ўз функцияларидан келиб чиққан ҳолда олдига қўйилган вазифалардан бири ҳисобланади.

Шу аснода Навоий вилоят суди ҳамда Навоий вилоят маъмурий суди раислари жойларда доимий равийшда сайёр қабуллар ўтказиб келмоқдалар.

Навбатдаги ана шундай сайёр қабул Навоий шаҳар фуқаролари учун “Гулзор” маҳалласи биносида ташкил этилди.

Сайёр қабулда вилоят суди раислари билан биргаликда Жиноят, Фуқарорлик ва Иқтисодий ишлар бўйича тегишли туман, шаҳар судлари раислари ва судьялари ҳам иштирок этишиб, фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига доир бир қанча мурожаатлари тингланди.

Жумаладан, сайёр қабул давомида жами 16 нафар фуқаро қабул қилиниб, шундан 3 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилган бўлса, 13 нафар фуқароларга тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида судлар томонидан сайёр суд мажлислари ҳам ўтказилиб, Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан ИИБнинг тақдимномасига асосан Пробация гуруҳида ҳисобда туриб жазо ўтаб келаётган 3 нафар маҳкумлар ўталмаган жазодан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Фуқаролик судлари томонидан 4 нафар фуқаронинг тўланмаган иш ҳақини ундириш бўйича даъволари қаноатлантирилиб, улар фойдасига 31.960.000 сўм иш ҳақи ундирилган бўлса, 1 нафар фуқаронинг алмент миқдорини камайтириш юзасидан даъво аризаси қаноатлантирилди, 15 та иш бўйича тўланмаган кредит пулларини ундириш белгиланди.

Иқтисодий судлар томонидан даъвогарлар фойдасига 304.344.600 сўм ундирилди.

Бу каби сайёр қабуллар тасдиқланган режага асосан судлар томонидан доимий равишда ўтказилиб келинаётган бўлиб, бундан кўзланган асосий мақсад, фуқароларни узоқ вақт давомида ўз ечимини топмай келаётган суд-ҳуқуқ соҳасига доир муаммоларига қонуний ечим топиш орқали халқимизни рози қилиш ва қонун устуворлиги таъминлаш орқали одил судловга эришишидан иборатдур.

 

Вилоят суди раиси А.Аллаев.

Оила муқаддас, уни сақлаб қолиш барчамизни бирдек бурчимиз

Навоий вилоят суди ва Навоий вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида имзоланган Мемарандумга асосан Кармана туманидаги “Мир Саид Бахром” МФЙ биносида Кармана тумани оила ва хотин-қизлар бўлими, вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси масъуллари, Навоий вилоят суди судьялари, оқила аёллар аъзолари ҳамда маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари иштирокида тумандаги оилавий низолари бор, нотинч оилалар билан очиқ мулоқот ва учрашув тадбири ўтказилди.

Тадбирда 9 нафар нотинч оила аъзолари билан индивидуал суҳбатлашиб, никоҳдан ажратишнинг салбий оқибатлари тушунтирилди.

Натижада, 3 нафар ажрим ёқасидаги оилалар яраштирилишига эришилди ҳамда қолган оила аъзолари билан кейинчалик яна тушунтириш ишлари олиб бориш бўйича тегишли тавсилар берилди.

 

Азизжон Баҳронов,

Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси.

Коррупция ва одам савдосини олдини олишга қаратилган тарғибот тадбир ўтказилди

Давлат раҳбари томонидан барча тизимда коррупция ҳолатларини келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш, коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш тизимини самарали йўлга қўйиш талаб этилмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан ўтказилган навбатдани тарғибот тадбирида ушбу масаласар муҳокама қилиниб, Ўзбекистон Республикасининг Янги таҳрирдаги Конституцияси мазмун моҳияти ҳамда коррупция ва одам савдосига қарши кураш тўғрисидаги қонунчилик ҳақида тушунтиришлар бериб ўтишди. 

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрсида”ги қонунига асосан, қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик, тизимлилик, давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги ҳамда жавобгарликнинг муқаррарлиги, коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари ҳисобланади.

Шунингдек тадбирда, Коррупция жиноти учун Жиноят кодексининг 210, 211 ва 212-моддаларида, шунингдек, одам савдоси учун 135-моддасида жиноий жавобгарлик белгиланганлиги, мазкур жиноятни содир этганларга нисбатан содир этилган қилмишнинг тавсифланишига қараб озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилганлиги таъкидланди.

 

Меҳриддин Камолов,

Жиноят ишлари буйича Навоий шахар судининг судьяси.

Сайёр судлардан асосий кўзланган мақсад жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг сайёр суд мажлиси “O’zbekistontemiryo’llari”AJ Навоий вилоят филиали биносида бўлиб, сайёр суд мажлисида судланувчи Х.Н га оид 25,168-моддаси 1-қисми 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўрилиб, унга нисбатан тегишли жазо тайинланди.

Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзларган асосий мақсад содир этилган ҳар-бир жиноят ва ҳуқуқбузарлик учун жазо муқаррарлигини етказиш орқали келгусида содир этилиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишдан иборатдир.

Бундан ташқари, Навоий транспорт прокурори билан ҳамкорликда “O’zbekistontemiryo’llari”AJ Навоий вилоят филиали ходимлари томонидан содир этилаётган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятлар ва уларнинг олдини олиш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.

 

Дилобар Пардаева,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьяси.

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг навбатдаги сайёр суд мажлиси Наврўз маҳалласида ташкил этилди

Сайёр суд мажлисларида 21 нафар фуқароларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ишлар кўриб чиқилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-кисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга нисбатан бўлган жиноят ишини тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 66/1-моддасига асосан жавобгарликдан озод қилинди.

Кўп сонли фуқаролар иштирокида ўтган сайёр суд мажлиси якунида судьялар томонидан йиғилганларга коррупсия жиноят тўғрисида ҳамда бугунги кундаги суд ҳуқуқ соҳасида бўлаётган ислоҳотлар ҳақида маруза қилиниб, йиғилиш иштирокчиларининг ҳуқуқий соҳага доир саволларига тегишли жавоблар берилди.

Янги таҳрирдаги Конституция Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Хусусан, Конституцияда давлат қурилишининг янги стратегик мақсади – ижтимоий давлат қуриш эканлиги белгилаб берилди, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари жорий этилди, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги механизмларини назарда тутувчи конституциявий асослар мустаҳкамланди.

 

Ҳабибилло Тўхтаев,

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси.


Шерзод Мамиров,

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди судьяси.

“Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган судлар фаолиятига оид вазифаларнинг мазмун моҳияти

Инсоният тарихида макон ва замон танламайдиган энг олий мезонлардан бири – бу, шубҳасиз, адолатдир. Зеро, адолат устувор бўлган жойда фаровонлик ҳукм суради, тараққиёт бўлади, эртанги кунга ишонч ортади, юртга файзу барака келади, одамларда меҳр-оқибат кучаяди, халқнинг орзу-истаклари рўёбга чиқади. Замонлар ўтса-да адолатли раҳбарларни халқ ҳамиша хотирасида сақлайди. Шу боис ҳам халқ ижодида адолатли ва адолатсиз етакчилар ҳақида кўпдан-кўп достонлар, масаллар учрайди. Чунончи, адолат ва ҳақиқатга интилиш, адолатли жамиятда яшаш ҳар бир халқнинг асрий орзуси бўлиб келган.

Мамлакатимизда мустақилликнинг ўтган 32 йили мобайнида биринчи маротаба бундай узоқ муддатга, яъни 7 йилга мўлжалланган қамровдор миллий тараққиёт стратегияси тасдиқланди. Бу юксак марра, бир томондан, давлатимиз ва жамиятимиз ҳаётининг барча соҳаларидаги барқарорлик, тараққиёт ва бунёдкорликнинг ўзига хос инъикоси бўлса, иккинчи томондан, изчил ва шиддатли демократик ислоҳотларимизга халқимиз ҳамда жаҳон ҳамжамияти билдираётган ишонч ҳамда рағбатнинг яққол ифодаси ҳамдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги ПФ-158-сон фармони қабул қилинди. Мазкур Фармон билан Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш жараёнида орттирилган тажриба ва жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида ишлаб чиқилган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тасдиқланди. Фармонда қуйидаги асосий ғоялар акс эттирилган:

– барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш;

– аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш;

– аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш;

– халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш;

– мамлакатнинг суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–300-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси 5 та устувор йўналиш ҳамда 100 та мақсаддан иборат.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида 5 та устувор йўналишлар белгиланган:

– ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш;

– барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш;

– сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

– қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш;

– “хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш.

Мазкур қарор билан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган 5 та устувор йўналишлар бўйича 2023 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режаси, 2023-2024 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ҳамда 2023 йилда ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхати тасдиқланди.

Жумладан, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши бўйича 2023 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режаси тасдиқланган бўлиб, Конституция ва қонунларнинг устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашни суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бош мезонига айлантириш мақсадида (84-мақсад) тергов ҳибсхоналарини айбланувчи ва судланувчини тўлиқ кузатиш имконини берувчи видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш ҳамда видеокузатув тизимлари билан жиҳозланмаган тергов ҳибсхоналарида айбланувчи ва судланувчиларни ушлаб туришни тақиқлаш;

– Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда маъмурий адлия тизимини янада ривожлантириш мақсадида (85-мақсад) низоларни муқобил ҳал этишда медиация институтини ривожлантириш орқали фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини соддалаштирилган тартибда ҳимоя қилиш учун, Медиация қўлланиладиган соҳалар доирасини кенгайтириш, Медиаторга доир талабларни қайта кўриб чиқиш ва Ҳакамлик судлари фаолияти ҳамда ҳакамлик муҳокамасини халқаро стандартларга мослаштириш;

– Суд ҳокимиятининг мустақиллигини кучайтириш ва унинг фаолиятида очиқликни таъминлаш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш мақсадида (86-мақсад) суднинг жамоатчилик билан мулоқот қилиш самарадорлигини ошириш, шу жумладан аҳоли ўртасида кенг муҳокамага сабаб бўлган суд қарорлари юзасидан брифинглар ўтказиш ва бошқа шаклдаги тушунтириш ишларини йўлга қўйиш, суд раисларининг суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишга доир фаолияти тўғрисида ОАВ орқали брифингларда ахборот тақдим этишларини жорий қилиш, Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини кенгайтириш, ҳар бир мурожаатни кўриб чиқиш жараёни онлайн кузатиб борилишини таъминлаш, суд биноларида интерактив хизматлардан эркин фойдаланиш имкониятини яратиш белгиланди.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясидаги яна бир асосий мавзулардан бири бу суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар билан боғлиқ. Суд-ҳуқуқ соҳаси ислоҳотларини бевосита 3 та йўналишга бўлиш мумкин.

Биринчиси, суд-ҳуқуқ системасини рақамлаштириш йўналиши. Бу ерда биринчи навбатда фуқаролар судларга мурожаат қилган пайтда ҳар бир босқичнинг рақамлаштирилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Яъни, ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш ва фуқаролар суд билан тезкор боғланишини таъминлаш учун ҳам бу йўналиш муҳим ҳисобланади. Масалан, фуқарога жиноий иш қўзғатилган пайтда судлардаги жараённи кузатишга ва мавжуд вазият билан танишишга эҳтиёж бор эди. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, суд жараёнини тўлиқ электронлаштириш ва вазиятни доимий кузатиб туриш тизими шаклланади.

Иккинчи йўналиш сифатида коррупциянинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Яъни 2030 йилга қадар бутун қонунчилик коррупциядан ҳоли бўлади. Бу ҳам давлат олдида турган энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Дейлик, давлат харидлари билан боғлиқ соҳаларда ёки манфаатлар тўқнашуви муносабатларида коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва бу соҳани ҳам рақамлаштириш асосий мақсад сифатида қаралмоқда.

Учинчи йўналиш сифатида Конституцияда белгиланган актлар, “Миранда қоидаси” каби нормаларни амалдаги қонунчиликка сингдиришни ҳам стратегиянинг асосий мақсадларидан бири сифатида қарашимиз мумкин. Умуман олганда, бу йўналишлардан асосий мақсад, судларни, умуман, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни халққа янада яқинлаштириш, халқ билан ўзаро узвий боғлиқликни шакллантириш ҳисобланади.

Мухтасар қилиб айтганда, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган барча мақсад ва чора-тадбирларнинг ҳар бирини ўз вақтида ва самарали бажарилишига ҳамда ҳаётимизда кенг тадбиқ этилишига барчамиз бирдек масъулмиз.

 

Дилмурод Очилов,

Навоий вилоят маъмурий судининг судьяси. 

Бахтли оила жамият равнақи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилага тайёрлаш тўғрисида”ги 820-сонли қарори ижросини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш бўйича, энг аввало, “Соғлом оила — соғлом жамият” консептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб бориш мақсадида Навоий вилоят суди, Навоий давлат педагогика институти, Навоий шаҳар диний қўмитаси, Навоий вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ФЎЎБОМО ўқув маркази, вилоят Аҳоли репродуктив саломатлик маркази, Навоий шаҳар ФХДЁ бўлими ҳамда шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорликда оила қуриш арафасида турган ва никоҳланаётган ёшлар учун оилавий хаёт психологияси, оилада диний ва аҳлоқий тарбия, оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, репродуктив саломатлик, оила бюджети ва иқтисоди, ота-оналикнинг ижобий кўникмалари каби ўқув дастурида белгиланган машғулотлар ўтилди.

Дарс машгулотларини Фукаролик ишлари буйича суд судьялари томонидан ўтказилиб, никох шартномаси тушунчаси ва мазмун мохиятини ешларга  тушунтирди.

Шунингдек, ўқув машғулотлари сўнгида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

 

Гулнафис Худайбердиева,

Навоий вилоят судининг судьяси.

 

Дилёра Аминова,

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси.

Skip to content