Қидирув:

Кармана туманлараро иқтисодий суди томонидан туманидаги 10-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган давра суҳбати тафсилотлари

Жорий йилнинг 19 март куни бўлиб ўтган ушбу давра суҳбати ва очиқ мулоқот шаклидаги учрашувда мактабнинг ўқитувчилари ва юқори синф ўқувчилари иштирок этишди.

Мазкур учрашувда Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Бахронов Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2025 йил 5 март куни Республика Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида кўтарилган масалалар, давлатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида ўқувчиларга тушунарли тарзда маъруза қилди.

Жумладан, ўқувчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни 2017 йил 3 январь куни ЎРҚ-419-сон билан қабул қилинганлиги, ушбу қонунга кўра коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш эканлиги тушунтириб берилди.

Коррупция — жамият ва давлат равнақига тушов бўладиган жирканч иллат эканлиги, бу иллатга қарши курашиш борасида юртимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги, бунда мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги ташкилотларнинг ўрни ҳм муҳим эканлиги алоҳида таъкидланди.

 Шунингдек, кун тартибига қўйилган мавзулар долзарб бўлганлиги сабабли тадбир сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга судья томонидан атрофлича жавоблар берилди.

 

Бахронов Фахриддин,

Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси

Сайёр тарзда ўтказилган қабул

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сон Қарори билан 2025 йилда «Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш» устувор вазифа этиб белгиланган.

Мазкур Қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ва уларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш ҳамда фуқароларнинг судларга бўлган мурожаатларини улар учун қулай бўлган жойда қабул қилинишини таъминлаш мақсадида Зарафшон шаҳридаги “Геолог” МФЙда Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди раиси А.Исоқов, Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ғофуров томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбири ва сайёр учрашув ташкил этилиб, аҳолининг мурожаатлари тингланди ва уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, ўтказилган мазкур тадбир жараёнида маҳалла ҳудудида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, бунга имкон берган омиллар, мазкур қилмишлар учун жавобгарлик ва жазо чоралари хусусида батафсил маълумот берилиб, ушбу ҳуқуқбузарликларни олдини олиш учун амалга оширилиши лозим бўлган чоралар, хусусан аҳоли, айниқса ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш, ёшларни касбга йўналтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ёшлар маънавиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратиб, оилавий ажримларнинг олдини олиш чораларини кўриб бориш зарурлиги билдириб ўтилди.

 

Исоков Анвар,

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг раиси

 

Ғофуров Шерзод,

Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг раиси

ОТА ОНАЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди ташаббуси билан ушбу судда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг ота-онаси, яқин қариндошлари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда суд раиси Б.Алиқулов, давлатимиз томонидан суд ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар, қулай имкониятлар ҳақида маълумот бериб, ходимларни иш ва ишдан ташқари вақтларда суд ходими шаънига путур етказувчи ҳолатларига йўл қўймасликлари ҳамда ота-оналарга бу бўйича ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур эканлиги алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, ота оналар билан суд ходимларининг ишдаги ва ишдан ташқари бўлган вақтини биргаликда кунлик назоратини олиб бориш, шунингдек, суд ходимларининг доимий малакасини ошириб боришда назорат ўрнатиш юзасидан ҳар бир суд ходимининг ота-онаси ва уларнинг яқин қариндошлари билан суҳбатлашилди.

Учрашувда шаҳар суди судьялари С.Болтаев, Д.Пардаева ва У.Исмаилов сўзга чиқишиб, ҳозирги кунда суд ходимлари ўртасида коррупцион ҳолатларни содир этмаслик, улар томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида фикрлари тингланди.

Шунингдек, тадбир давомида ўз хизмат фаолиятига виждонан ёндашиб, намунали ҳулқи, одил судлов сифатини оширишдаги сидқидилдан ва самарали меҳнати билан касбдошларига намуна кўрсатиб келаётган бир қатор ходимларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилиб, уларга алоҳида миннатдорчилик билдирилди.

 

Алиқулов Баходир,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг раиси

 

Пардаева Дилобар,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьяси

 

Болтаев Суннатжон,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг тергов судьяси

 

Исмаилов Улуғбек,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг тергов судьяси

ОТА ОНАЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди ташаббуси билан ушбу судда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг ота-онаси, яқин қариндошлари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда суд раиси Б.Алиқулов, давлатимиз томонидан суд ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар, қулай имкониятлар ҳақида маълумот бериб, ходимларни иш ва ишдан ташқари вақтларда суд ходими шаънига путур етказувчи ҳолатларига йўл қўймасликлари ҳамда ота-оналарга бу бўйича ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур эканлиги алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, ота оналар билан суд ходимларининг ишдаги ва ишдан ташқари бўлган вақтини биргаликда кунлик назоратини олиб бориш, шунингдек, суд ходимларининг доимий малакасини ошириб боришда назорат ўрнатиш юзасидан ҳар бир суд ходимининг ота-онаси ва уларнинг яқин қариндошлари билан суҳбатлашилди.

Учрашувда шаҳар суди судьялари С.Болтаев, Д.Пардаева ва У.Исмаилов сўзга чиқишиб, ҳозирги кунда суд ходимлари ўртасида коррупцион ҳолатларни содир этмаслик, улар томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида фикрлари тингланди.

Шунингдек, тадбир давомида ўз хизмат фаолиятига виждонан ёндашиб, намунали ҳулқи, одил судлов сифатини оширишдаги сидқидилдан ва самарали меҳнати билан касбдошларига намуна кўрсатиб келаётган бир қатор ходимларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилиб, уларга алоҳида миннатдорчилик билдирилди.

 

Алиқулов Баходир,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг раиси

 

Пардаева Дилобар,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьяси

 

Болтаев Суннатжон,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг тергов судьяси

 

Исмаилов Улуғбек,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг тергов судьяси

Хусусий мулк даҳлсизлигининг қонуний кафолати таъминланди

Фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман судининг биносида очиқ суд мажлиси бўлиб, унда даъвогар Б.Книнг жавобгар З.Шга нисбатан ўзбошимчалик билан қурилган биноларни бузиш ва ер майдонидан чиқариш ҳақидаги даъвоси бўйича қўзғатилган фуқаролик иши мазмунан кўриб чиқилди.

Иш ҳужжатларида мавжуд маълумотлардан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги Мажбурий ижро бюроси Хатирчи туман бўлими давлат ижрочисининг 2024 йил 16 январдаги қарорига асосан гаровга қўйилган З.Шга тегишли бўлган, умумий ер майдони 1287.0 кв.м, умумий майдони 15.0 кв.м, фойдали майдони 8.36 кв.м, хоналар сони 2 тадан иборат, кадастр рақами 21:07:01:01:01:4109 бўлган, (26.000.000 сўмга баҳоланган) “Омборхона” биноси сотувга чиқарилган.

2024 йил 9 сентябрь куни ўтказилган электрон-онлайн савдолари натижалари бўйича расмийлаштирилган ОА-1211634-сонли баённомага кўра аукцион ғолиби Б.К кадастр рақами 21:07:01:01:01:4109 бўлган мазкур мулкни 95.160.000 сўмга сотиб олган.

Мажбурий ижро бюроси Хатирчи туман бўлими давлат ижрочисининг 2024 йил 11 ноябрь кунидаги қарорига асосан электрон-онлайн савдоси орқали сотилган кўчмас мулк, Хатирчи туман, “Янгирабод” МФЙ, Фарход кўчасида жойлашган “Омборхона” биноси даъвогар Б.Кга топширилган.

Хатирчи туман, “Янгирабод” МФЙ, Фарход кўчасида жойлашган умумий ер майдони 1287.0 кв.м, умумий майдони 15.0 кв.м, фойдали майдони 8.36 кв.м, хоналар сони 2 тадан иборат “Омборхона” биноси ва унга тегишли 1287,0 кв.м ер майдони даъвогар Б.Книнг номига Давлат кадастр палатаси Хатирчи туман филиали томонидан 18.11.2024 йилда рўйхатдан ўтказилган ва унга мулк ҳуқуқи берилган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 66-моддасига кўра мулкдор ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мол-мулкдан фойдаланиш атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги керак.

Ўзбекистон Респрубликаси Фуқаролик кодексининг 164-моддасига кўра мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир.

Суд юқорида қайд этилган қонун талаблари ва ишда аниқланган ҳолатларни эътиборга олиб, жавобгар даъвогарнинг ўз мулкига эгалик қилиш ва фойдаланишга доир ҳуқуқларини бузиб келгани, ер майдонини бўшатиб бермагани сабабли, даъвонинг жавобгарни ер майдонидан чиқариш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни, жавобгар З.Шни даъвогар Б.Кга тегишли бўлган “Янгирабод” МФЙ, Фарход кўчасида жойлашган умумий ер майдони 0,1287 га (1287.0 кв.м ) ер майдонидан чиқаришни, Хатирчи туман “Янгирабод” МФЙ, Фарход кўчасида жойлашган умумий ер майдони 0,1287 га (1287.0 кв.м) ер майдонида қурилган ноқонуний қурилишларни жавобгар З.Шнинг ҳисобидан бузиб бартараф этиш ҳақидаги хулосага келди.

Бир сўз билан айтганда хусусий мулк даҳлсизлигининг қонуний кафолати таъминланди.

 

Бабақулов Баходир,

Фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман суди раиси 

АСОССИЗ ДАЪВО – РАД ЭТИЛИШИГА САБАБ БЎЛАДИ

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлган фуқаролар, юридик шахслар, чет эллик инвесторлар тадбиркорлик фаолиятида эркин иштирок этиши ва ундан манфаатдор бўлиши учун кафолатлар ҳамда шароитлар яратиб берилганлиги, уларнинг ишчанлик фаоллиги ҳамда ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши давлат томонидан кафолатланиши лозим.

Ўз ўрнида судларга асоссиз равишда даъво аризаси киритиб, ўзганинг мулкини қонунсиз эгалигига олиш ва ундан асоссиз бойлик орттириш даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришдан рад этишга сабаб бўлади.

Аниқланишича, 2020 йил 18 августда Нурота туман Давлат хизматлари маркази томонидан 881970-сонли реестр рақами билан қайта рўйхатга олинган МЧЖ Низомига мувофиқ МЧЖнинг Низом жамғармаси 400.000.000 сўмни, шундан таъсисчи Ражабов Ғайрат Асадовичнинг улуши 120.000.000 сўм (ёки 30 фоиз)ни, Lui Qinghuнинг  улуши 280.000.000 сўм (ёки 70 фоиз)ни ташкил этган.

“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни  8-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ жами улушлари жамият устав фондининг (устав капиталининг) камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд тартибида чиқарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар.

Даъвогар даъво аризасида МЧЖ таъсисчиси Ғ.Ражабовни МЧЖ таъсисчилари сафидан чиқариш учун унинг устав фонди шакллантирилмаганлиги асос сифатида кўрсатилган.

Банк маълумотлдарига кўра даъвогар Lui Qinghu томонидан жамият устав фондини шакллантириш учун 144.381.507 сўм, жавобгар Ражабов Ғайрат томонидан эса 4.603.000 сўм киритганлиги кўрсатилган.

МЧЖ нинг 2020 йил 18 августдаги 1-сонли умумий йиғилиш баённомаси билан “NUROTA-JIN PENG” масъулияти чекланган жамияти таъсис шартномаси тасдиқланган.

Таъсис шартномасининг IV-бўлимида иштирокчиларнинг улушни киритиш бўйича мажбуриятларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, унга кўра улушини тўлиқ киритмаган иштирокчи жамиятнинг мажбуриятлари бўйича ўз улушининг тўланмаган қисми доирасида солидар жавобгар бўлиши белгилаб қўйилган.

Бироқ, таъсисчилар ўртасида тасдиқланган таъсис шартномасида, улушини тўлиқ киритмаган иштирокчи таъсисчилар сафидан чиқарилиши белгиланмаган.

Даъвогар даъво аризасида жавобгар томонидан устав фондини шакллантириш учун ҳеч қандай улуш шаклидаги пул маблағи ёки мол-мулк киритмаганлигини важ қилиб кўрсатган бўлсада, лекин банклар томонидан берилган маълумотларда жавобгар Ғ.Ражабов  устав фондини шакллантириш учун жами 4.603.000 сўм пул маблағлари киритганлиги кўрсатилган.

Бундан ташқари даъвогар томонидан эса 280.000.000 сўм устав фондига киритилиши лозим бўлсада, бироқ даъвогар ҳам устав фондини шакллантириш учун 144.381.507 сўм киритиб, у ўзига тегишли қисмини тўлиқ бажармасдан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.

Қайд этилганлардан ташқари даъвогар даъво аризасига асос қилиб, жамият фаолиятига оид муҳим масалалар юзасидан бир қатор йиғилишлар ўтказилганлиги, жавобгар ушбу йиғилишда иштирок этмасдан жамият манфаатларига жиддий зиён етказиб, жамиятнинг фаолият кўрсатишига жиддий тарзда тўсиқ бўлаётганлигини кўрсатган.

Бироқ, судга даъвогар вакили жамиятда ўтказилган йиғилиш баённомалари, йиғилишларга жавобгар келмасдан тўсиқ бўлганлиги ҳолатлари бўйича тегишли ҳужжатларни тақдим этмади ҳамда иш ҳужжатлари ўрганилганда ҳам мазкур ҳужжатлар аниқланмади.

Хусусан, МЧЖ таъсисчиси Ғ.Ражабовни МЧЖ таъсисчилари сафидан чиқариш учун унинг МЧЖ Таъсис шартномасида ёки Низомида белгиланган айнан қайси мажбуриятни бажармаётганлиги, ўз мажбуриятларини қўпол бузаётганлиги ёхуд ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан МЧЖнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётганлиги ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётганлиги, таъсисчи Lui Qinghuнинг ўзи 70 фоиз устав фондини тўлиқ шакллантирмаган бир пайтда 30 фоиз улушга эга бўлган Ғ.Ражабов томонидан устав фонди агар тўлиқ шакллантирилмаган бўлса МЧЖ фаолиятига қандай таъсир кўрсатиши тегишли далиллар билан исботланмаган.

Бундай ҳолда суд даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди ва даъвогарнинг жавобгарга нисбатан таъсисчилар сафидан чиқариш ҳақидаги талабини рад этишни лозим топади.

 

Лутфулла Тошмуродов,

Навоий вилоят судининг судьяси

 

Шерзод Ғофуров,

Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг раиси

Атроф муҳитни муҳофаза этиш ҳақидаги қонунларни бузилишидан келиб чиқадиган низоларни судда кўришнинг ўзига хос хусусиятлари

Ҳаммамизга маълумки, табиат – инсониятнинг энг бебаҳо бойлигидир. Бу бебаҳо бойликларини асраб-авайлашга ҳамда атроф-муҳит мусаффолигини сақлашга барчамиз бирдек масъулмиз.

Бугун мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, уни асраб-авайлаш, зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Дарҳақиқат, она табиатни асраб-авайлаш орқали уни келажак авлодга бор софлигича етказишга жиддий эътибор қаратиш энг долзарб масалалардан бири бўлмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 66-моддасига мувофиқ, мулкдор ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мол-мулкдан фойдаланиш атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги кераклиги назарда тутилган.

Ушбу Конституцион нормадан келиб чиқиб, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорларининг қабул қилинганлиги ҳам атроф-муҳитни асраб-авайлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлмоқда.

Афсуски, ҳозирги кунда юқоридаги қонун талабларига амал қилмаслик ҳолатлари ҳам учраб турмоқда.

Эътиборингизга атроф муҳитни муҳофаза этиш ҳақидаги қонунларни бузилиши юзасидан кўрилган ишлардан бирига қаратмоқчимиз.

Хусусан, даъвогар Навоий вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “T” масъулияти чекланган жамиятидан 15.300.400 сўм компенсация тўлови ва 3.900.000 сўм пеня ундиришни сўраган.

Жавобгар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари тўловчиси бўлиб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарори билан тасдиқланган Низом”нинг 27-бандида, III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 5 февралигача амалга ошириши белгиланган.

Аниқланишича, жавобгар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сонли қарорига кўра атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг III тоифасига мансуб бўлган.

Бироқ жавобгар томонидан юқоридаги компенсация тўловлари белгиланган муддатларда тўланмаган.

Даъвогар компенсация тўловини амалга ошириш ҳақида жавобгарга огоҳлантириш хати юборган бўлса-да, бироқ жавобгар томонидан даъвогарнинг огоҳлантириш хатига муносабат билдирилмаган.

Юқоридаги Низомнинг 35-банди, саккизинчи хатбошисида давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий органларида компенсация тўловларини ундириш билан боғлиқ бўлган даъволарни суд органларига тақдим этиш ҳуқуқи мавжудлиги қайд этилган.

Шу боис даъвогар ушбу ҳуқуқдан фойдаланган ҳолда компенсация тўловлари ва унга ҳисобланган пеняни ундириш бўйича Учқудуқ туман иқтисодий судига мурожаат қилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.

Даъвогарнинг талаби ишдаги мавжуд далиллар билан ўз тасдиғини топганлиги, жавобгар Низом талабларига мувофиқ компенсация тўловларини амалга ошириши лозим бўлган субъектлар қаторига кириши ва тўловларни белгиланган муддатларда тўламаганлиги сабабли, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 15.300.400 компенсация тўлови ва 3.900.000 сўм миқдорида пеня ундириш ҳақида қарор қилган.

2024 йил давомида атроф муҳитни муҳофаза этиш ҳақидаги қонунларни бузилиши юзасидан кўрилган ишларни таҳлил қилсак, Учқудуқ туман иқтисодий суди томонидан ушбу тоифадаги жами 40 та ишлар мазмунан кўрилган бўлиб, 38 таси даъво талаби асосли бўлганлиги сабабли қаноатлантирилган бўлса, 1 таси қарздор томонидан қарздорлик тўлиқ бартараф этилгани учун рад этилган ҳамда 1 та иш, иш юритувдан тугатилган.

Бундан ташқари, мазкур тоифадаги ишлар бўйича жойларда тарғибот тадбирлари ўтказилиб, фуқароларга атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ва унга зарар етказмаслик юзасидан тегишли тушунтиришлар бериб келинмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, атроф-муҳит муҳофазасига барчамиз бирдек масъулмиз.

 

Тошмуродов Лутфулла,

Навоий вилоят судининг судьяси

 

Турдиев Дилшод,

Учқудуқ туман иқтисодий судининг раиси

“Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб ўтказиш мақсадида Навоий вилоят маъмурий судлари жамоаси ҳам ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этди

 Ҳашар-халқимизнинг энг хайрли ва эзгу амалларидан бири саналади. Зотан, айнан ҳашар йўли билан амалга оширилган кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва тозалик ишлари боис шаҳару қишлоқларимиз ўзгача чирой ва тароват касб этади. Бугун мамлакатимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида белгиланган тадбирлар доирасида Навоий вилоят маъмурий судлари жамоаси ҳам муносиб улуш қўшди. Жамоа аъзолари томонидан теварак-атрофни тозалаш, дарахтларга шакл бериш, ниҳоллар ва гул кўчатлари ўтқазиш каби юмушлар уюшқоқлик билан бажарилди. Эътиборлиси шундаки, ҳамжиҳатлик ва кўтаринки кайфиятда ўтган ҳашарда жамоанинг ҳар бир аъзоси фаол иштирок этиб, сидқидилдан меҳнат қилди.

 

 

Навоий вилоят суди матбуот хизмати

Судья ва ёшлар учрашуви мобайнида амалий дарс машғулоти ўтказилди

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимизнинг сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлиб, унда Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича орзу-умидлари ва интилишлари акс эттирилган. Шу боисдан, янги таҳрирдаги Конституция ижросини тўлиқ таъминлаш мақсадида инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари амалга оширилиши кафолатланиши бир вақтнинг ўзида уларни бузишга йўл қўйилмасликни, яъни қонунларда белгиланган бурчлар бажарилишини талаб этади. Ўзбекистон Конституциясининг ХI боби “Фуқароларнинг бурчлари” деб номланган бўлиб, ундаги бурчлар фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари қатори уларнинг ҳуқуқий мақомининг асосий белгиси ҳисобланади

Айни шу жиҳатдан келиб чиққан ҳолда, Навоий вилоят маъмурий суди судьяси С.Турсунов томонидан Навоий шаҳридаги 6-сонли мактабда “Конституциявий  ҳуқуқ ва бурчлар” мавзусида амалий дарс машғулоти ўтказилди.

Ушбу тадбир ўқувчи ёшларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини янада ошириш, уларда қонунга ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантириш, шунингдек ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ташкил этилди.

Мазкур учрашув давомида ўқувчи ёшларнинг асосий қомусимиздаги фуқароларнинг конситуциявий ҳуқуқлари ва бурчлари, Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ўз Ватанига нисбатан содиқлигини намоён этиши, мамлакат манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, унинг қудрати ва обрў-эътиборини мустаҳкамлаш учун барча чораларни кўриши лозимлиги, ушбу талабга риоя қилмаслик эса нафақат жазо, балки жамоатчилик танбеҳига ҳам олиб келиши мумкинлиги тўғрисида мисоллар келтирилди.

Ҳуқуқий дарс соати жараёнида янги таҳрирдаги Конституциямизнинг аҳамияти ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдаги ўзига хос жиҳатлари, шунингдек жамиятда инсон ҳуқуқларининг ўрни мавзусининг мазмун-моҳияти ўқувчи ёшларга тушунтириб ўтилди ҳамда судья С.Турсунов йиғилишда иштирок этган ходимлар билан суҳбатлашиб, аҳоли ўртасидаги ечимини топмаётган муаммоли масалалар юзасидан халқ билан мулоқот қилиб, ўқитувчи ва ўқувчиларни ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб берди.

 

Салоҳитдин Турсунов,

Навоий вилоят маъмурий судининг судьяси

Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш йўлида

Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ва уларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш ҳамда фуқароларнинг судларга бўлган мурожаатларини улар учун қулай бўлган жойда қабул қилинишини таъминлаш мақсадида Зарафшон шаҳар Ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда Зарафшон шаҳридаги “Юлдуз” маданият уйида Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди раиси А.Исоқов ҳамда Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ғофуров томонидан фуқаролар иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.

Ўтказилган мазкур тадбир жараёнида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, хусусан фуқароларнинг банк пластик карталаридан пул маблағларини фирибгарлик йўли билан олиш жиноятлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, бунга имкон берган омиллар, мазкур қилмишлар учун жавобгарлик ва жазо чоралари хусусида батафсил маълумот берилиб, ушбу ҳуқуқбузарликларни олдини олиш учун амалга оширилиши лозим бўлган чоралар, хусусан ҳар қандай алдовларга ишониб қолмаслик, шунингдек аҳоли, айниқса ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш, ёшларни касбга йўналтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ёшлар маънавиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратиб, оилавий ажримларнинг олдини олиш чораларини кўриб бориш зарурлиги билдириб ўтилди.

 

Анвар Исоков,

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг раиси

 

Шерзод Ғофуров,

Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг раиси

Skip to content