Қидирув:

КОНСТИТУЦИЯ-МЕНИКИ-СЕНИКИ-БАРЧАМИЗНИКИ!

Жаҳон ҳамжамиятида Ўзбекистоннинг роли ва ўрни тобора ошиб бораётган шароитларда мамлакат Конститутцияси маънавий тараққиётни таъминлаш ишида, асосийси, мамлакатнинг изчил иқтисодий ривожланиши ва халқ фаровонлиги ошишида реал ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Конституцияси мустақиллик қўлга киритилгандан кейин жуда қисқа муддатларда ишлаб чиқилгани ва қабул қилинганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

“Конститутция” деганда биз онгу тафаккуримизнинг муайян мустаҳкам принципларидан келиб чиқадиган ва ижтимоий фаровонлик мақсадларига йўналтирилган, жамият риоя қиладиган аниқ ва ягона тизимига солинган қонунларнинг, қоида ва одатларнинг мужассамлигини тушунамиз деган эди – инглиз сиёсатчиси, давлат арбоби ва ёзувчиси Генри Сент-Жонт виконт Болингброк.

Халқимиз конституциявий ислоҳотлардан катта ўзгаришларни кутаётганлиги сир эмас, албатта. Бунинг исботи сифатида лойиҳа бўйича ўтказилган умумхалқ муҳокамаси жараёнида аҳолидан 220 мингдан зиёд таклифлар келиб тушганлиги ҳам фуқароларимиз ушбу масалага жуда катта қизиқиш ва эътибор билан ёндашганлигидан яққол далолат беради.

Конституциявий қонун лойиҳаси устида ишлашда сенаторларимиз ҳам фаол иштирок этдилар. Хусусан, 19  нафар сенаторларимиз Конституциявий комиссия таркибида Конституциявий қонун лойиҳаси устидаги ишларда бевосита қатнашдилар.

Хабарингиз бор, Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасида, етук олимлар, жамоатчилик, халқаро ва хорижий экспертлар иштирокидаги муҳокамаларда ҳар томонлама таҳлил қилинди ва маромига етказилди.

Хусусан, лойиҳани тайёрлашда ва такомиллаштиришда 400 дан ортиқ халқаро ҳужжатлар, 190 га яқин мамлакатлар конституциялари пухта ўрганилди, халқаро эксперт ва мутахассислар иштирокида бир неча бор муҳокама қилинди, шунингдек республиканинг турли ҳудудларида кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида жами 20 мингга яқин муҳокамалар ташкил этилди.

Лойиҳа 10 га яқин хорижий ва халқаро, шу жумладан лингвистик, юридик, гендер-ҳуқуқий, коррупцияга қарши, жамоатчилик ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича нормаларга мувофиқлиги юзасидан экспертизалардан ўтказилди. Халқаро экспертлар ҳам мазкур лойиҳа халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган барча қоидаларини ўзида мужассам этганлигини кўрсатди.

Жорий йил 10 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлиси бўлиб, унда Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдумни тайинлаш ва уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Қарорда мазкур қарорнинг Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш учун уни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига юбориш тартиби ҳам белгиланган эди.

Шунга мувофиқ, Конституциявий суд жорий йил 13 март куни ўз мажлисини ўтказиб, юқоридаги қарорни Конституцияга мувофиқ деб топди.

Конституциявий қонун лойиҳасида мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолатлар ўз ифодасини топмоқда. Ўзбекистон “ҳуқуқий давлат” деган конституциявий тамойил муҳрланмоқда.

Бу барчанинг қонун олдида тенглигини ва қонундан хеч ким устун эмаслигини таъминлаш, судлар томонидан адолатли қарорлар қабул қилиш, умуман олганда давлат органларининг халққа хизмат қилиши учун мустаҳкам пойдевор бўлади.

Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасида илгариги “давлат – жамият – инсон” тамойилини “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартириш, яъни энг аввало инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйишни мақсад қилган.

Хусусан, унда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш–давлатнинг олий мажбурияти этиб белгиланмоқда ва шу муносабат билан инсон ҳуқуқлари кафолатлари жиддий равишда кучайтирилмоқда.

Лойиҳага асосан инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас. Инсонннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади ҳамда қонунлар, давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятининг мазмун-моҳиятини белгилаб беради.

Инсон ва давлат органлари ўртасидаги юзага келган ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши, ҳуқуқий таъсир чоралари мақсадга эришиш учун етарли ва мутаносиб бўлиши кераклиги белгиланмоқда. Бу нормалар ҳуқуқни қўллаш фаолиятида инсон манфаатлари устувор бўлишини амалда таъминлашга хизмат қилади.

Жорий йилнинг 4 апрел куни Навоий шахридаги Навоий вилоят Маънавият ва маърифат марказида “Аёли эъзозланган юрт” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбирда Навоий вилоят суди судьяси Г.Худайбердиева қатнашиб, янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасида инсон-жамият -давлат энг аввало инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мажбурияти этиб белгиланаётганлиги ва шу муносабат билан инсон ҳуқуқлари кафолатлари кучайтиралаётганлиги, инсон ва давлат ўртасидаги юзага келган ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши, ҳуқуқий таъсир чоралари мақсадга эришиш учун етарли ва мутаносиб бўлиши кераклиги белгиланаётганлиги ҳақида фикр билдирди.

Конституциявий қонун лойиҳаси ҳуқуқий демократик кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимизнинг тинч, обод ва фаровон ҳаётини таъминлаш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш, миллий қонунчилик тизимини шакллантириш ҳамда мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади

 

Навоий вилоят суди судьяси
Гулнафис Худайбердиева

Янги Ўзбекистон-ҳуқуқий демократик давлат, инсон ҳуқуқи ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, қонунчиликни янада ривожлантириш истиқболлари

Бугунги кунда мамлакатимизда Конституцияга киритилаётган Конституциявий ислоҳотлар юртимиздаги энг муҳим сиёсий жараёнлардан биридир.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум жорий йилнинг 30 апрель куни ўтказилади, айтиш жоизки, бу лойиҳа халқимиз томонидан энг кўп таклифлар билдирилган, халқаро экспертлар фикрлари инобатга олинган ҳужжат бўлди.

Конституциянинг янги таҳририга ҳар бир инсоннинг эмин-эркин яшаш кафолати сифатида тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда хусусан, аҳоли фаровонлигини ошириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, унинг қадр-қимматини янада юксалтириш ҳамда жамиятнинг бошқа соҳаларини ривожлантиришда муҳим омил ҳисобланиб, мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз.

Янги ўзгартиришлар натижасида Конституциянинг амалдаги 128 моддаси 155 тага кўпайиб, нормалар ҳажми 65 фоизга ошганини кўришимиз мумкин. Янги лойиҳага 27 та янги модда киритилди, 91 та модда эса ўзгартириш ва қўшимчалар билан бойитилди.

Таъкидлаш жоизки, янги Конституцияда давлат ва инсон ўртасидаги муносабатларга оид ҳуқуқ ва мажбуриятлар ўз аксини топган, фуқаро ҳаёти давомида давлат билан бевосита ижтимоий муносабатга киришади, эндиликда улар ўртасидаги қонунчиликда мавжуд бўлган ноаниқликлар, тартибга солинмаган ҳолатлар фуқаро фойдасига ҳал қилиниши белгиланмоқда. Бу жараён инсон ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган бўлиб, келажакда келиб чиқадиган муаммоларга ечим топади.

Бундан ташқари, янги лойиҳада Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқлангани, агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги белгиланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролар давлат хизматига кириш учун тенг ҳуқуққа эга эканлиги қайд этилди.

Ваҳоланки, давлат фуқароларнинг бандлигини, таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек, камбағалликни қисқартириш чораларини кўриши хусусидаги норманинг киритилиши давлатнинг фуқаролар олдидаги масъулиятини оширади.

Бундан кўриниб турибдики, ҳар бир киритилаётган норма инсон қадри учун хизмат қилмоқда. 

Халқаро тажриба шуни кўрсатмоқда-ки, ривожланган демократик давлатларда ҳеч бир шахс ўз ижтимоий-шахсий ҳаётини, ҳуқуқ ва қонунда белгиланган манфаатларини  ҳимоя қилишни Конституциясиз тасаввур қила олмайди, бу боис ҳам мамлакатимиздаги ҳар бир фуқаро янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини чуқур англаб олиши даркор.

 

Навоий туманлараро маъмурий суди раиси

Ғ.Абдухолиқов

Тиббиёт ходимларининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун белгиланган жавобгарликнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди

Навоий вилоят судининг судьялари иштирокида Навоий шаҳридаги 3-сон оилавий поликлиникасида тиббиёт ходимлари билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш бўйича умумхалқ референдуми ҳақида, Педагог ходимларни мажбурий меҳнатга жалб этганлик ва тиббиёт ходимларининг фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик тўғрисида, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун моҳияти тўғрисида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда тиббиёт ходимларига Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия ташкил қилинганлиги, Конституциявий қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, умумхалқ муҳокамасига қўйилганлиги, ўтган давр мобайнида Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан умумхалқ муҳокамаси барча ҳудудларда ташкил этилиб, ушбу жараён оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилганлиги, ваколатли идоралар ва депутатлар томонидан ҳудудларга чиқилган ҳолда давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда фуқаролар иштирокида қатор учрашувлар ташкил этилиб, конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш ишлари олиб борилганлиги, умумхалқ муҳокамаси давомида Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан аҳоли ва фуқаролик жамияти институтларидан 200 мингдан зиёд таклиф келиб тушганлиги, Таклифларда «инсон — жамият — давлат», «Янги Ўзбекистон — ижтимоий давлат» тамойилларини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини юксалтириш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, таълим, илм-фан соҳаларини тараққий эттириш, хусусий мулк дахлсизлигини янада мустаҳкамлаш, фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш, экологик ҳуқуқлар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилганлиги ҳақида гапириб ўтилди.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига педагог ходимларни уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга жалб этиш ҳоллари давом этаётганлиги ҳамда беморлар ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан тиббиёт ходимларига тажовуз қилиш ҳоллари кўпайиб бораётганлиги, шу муносабат билан 2023 йил 27 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг Педагог ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-826-сонли ҳамда “Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-826-сонли Қонунлари қабул қилинганлигини, ушбу қонунлар билан таълим ташкилотининг педагог ходимини меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш учун ҳамда тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказганлик учун жазо чоралари кучайтирилганлиги юзасидан тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, 2022 йил 28 октябрдаги ЎРҚ-798-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси тасдиқланганлиги, мазкур қонун 6 ойдан сўнг кучга кириши, ишга қабул қилишга меҳнатга оид ҳуқуқ лаёқатига ва муомала лаёқатига эга бўлиши билан, ўн олти ёшдан йўл қўйилиши, ёшларни меҳнатга тайёрлаш учун умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ташкилотларининг, касб-ҳунар мактабларининг, коллежлар ва техникумларнинг ўқувчиларини уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий камол топишига зиён етказмайдиган, ўқитиш жараёнини бузмайдиган енгил меҳнатни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун ишга қабул қилишга – улар ўн беш ёшга тўлиши билан ота-онадан бирининг (ота-онасининг ўрнини босувчи шахснинг) ёзма розилиги билан йўл қўйилиши, маданий-томоша ташкилотларида, телевидение, радиоэшиттириш ташкилотларида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида, шунингдек профессионал спортчилар билан ота-онанинг ҳар иккисининг (ота-она ўрнини босувчи шахснинг) розилиги ҳамда васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати билан, соғлиғига ва маънавий камол топишига зиён етказмасдан асарларни яратиш ва (ёки) ижро этишда (кўргазмага қўйишда) иштирок этиш учун ўн беш ёшга тўлмаган шахслар билан меҳнат шартномасини тузишга йўл қўйилиши, кўрсатилган ёшга тўлган шахслар қабул қилиниши мумкин бўлган ишлар, касблар, лавозимлар рўйхатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий меҳнат масалалари бўйича уч томонлама республика комиссияси билан келишилган ҳолда тасдиқланиши, бундай ҳолда ходимнинг номидан меҳнат шартномасини унинг ота-онаси (ота-онасининг ўрнини босувчи шахс) имзолаши, васийлик ва ҳомийлик органининг рухсатномасида ҳар кунлик ишнинг энг кўп йўл қўйиладиган давомийлиги ҳамда иш бажарилиши мумкин бўлган бошқа шартлар кўрсатилиши, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилиш ва уларнинг меҳнатини қўллаш кодексда назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда амалга оширилиши тушунтирилди.

Тадбир иштирокчиларига мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган бир қатор масалаларда саволларга жавоб берилди.

 

Азизжон Баҳронов

Навоий вилоят суди судьяси 

Учқудуқ туманида тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Янги Ўзбекистон – ҳуқуқий демократик давлат: инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, қонунчиликни янада ривожлантириш истиқболлари мавзусида жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди томонидан туман Давлат солиқ инспекциясида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Конституция лойиҳасида мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолатлар ўз ифодасини топмоқда. Ўзбекистон “ҳуқуқий давлат” деган конституциявий тамойил муҳрланмоқда. Бу барчанинг қонун олдида тенглигини ва қонундан хеч ким устун эмаслигини таъминлаш, судлар томонидан адолатли қарорлар қабул қилиш, умуман олганда давлат органларининг халққа хизмат қилиши учун мустаҳкам пойдевор бўлади. Янги таҳрирдаги Конституциямиз илгари амал қилиб келган “давлат – жамият – инсон” тамойилини “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартириш, яъни энг аввало инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйишни мақсад қилган. Хусусан, унда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мажбурияти этиб белгиланмоқда ва шу муносабат билан инсон ҳуқуқлари кафолатлари жиддий равишда кучайтирилмоқда. Лойиҳага асосан инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас. Инсонннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади ҳамда қонунлар, давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятининг мазмун-моҳиятини белгилаб беради.  Инсон ва давлат органлари ўртасидаги юзага келган ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши, ҳуқуқий таъсир чоралари мақсадга эришиш учун етарли ва мутаносиб бўлиши кераклиги белгиланмоқда. Бу нормалар ҳуқуқни қўллаш фаолиятида инсон манфаатлари устувор бўлишини амалда таъминлашга хизмат қилади.

Шунингдек, лойиҳада давлат ҳокимиятининг бир қатор лавозимларига нисбатан айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ ушбу лавозимга сайланиши (тайинланиши) мумкин эмаслигига оид демократик қоида киритилмоқда. Шунингдек, Конституциявий қонун лойиҳасида парламент ваколатларини кучайтиришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Жумладан, агар амалдаги Конституция бўйича Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари 5 та бўлган бўлса, лойиҳага асосан уларнинг сони 12 та бўлмоқда. Сенатнинг мутлақ ваколатлари амалдаги 14 тадан 18 тага ошмоқда. Президентнинг ижро ва суд ҳокимияти тизимини шакллантириш соҳасидаги амалдаги айрим ваколатлари парламентга берилмоқда. Ушбу нормалар ҳокимият органлари масъулият чегарасини аниқ белгилашга, ўзаро ҳамкорлик механизмларини оптималлаштиришга, фаолияти самарадорлигини оширишга ҳамда парламентнинг бугунги даврга мос, том маънода халқчил органга айланишига хизмат қилади. Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича йиллик миллий маърузани эшитиш, давлат қарзининг энг юқори миқдорини белгилаш, парламент текширувини амалга ошириш каби муҳим ваколатлар палаталарнинг биргаликдаги ваколатларига киритилмоқда. Таъкидлаш лозимки, парламент текшируви – бу халқ текшируви, мазкур парламент назорати шаклини Конституцияда алоҳида мустаҳкамлаб қўйиш, унинг самарадорлигини янада оширади. Шу билан бирга, Олий Мажлис палаталари фаолиятидаги ўзаро такрорланишлар бартараф этилмоқда.

Шундан сўнг, маърузачи тадбир иштирокчиларининг саволлари ва мурожаатларига тегишли тушунтириш ва жавоблар бериб маърузани якунлади.

 

Акмал Курбонов

 

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суд раиси

Кармана туманида янги таҳрирдаги Конституциямизнинг мазмун-моҳияти юзасидан учрашув бўлиб ўтди

Кармана туман ИИБ биносида бўлиб ўтган ушбу давра суҳбатида туманда яшовчи бир гуруҳ фуқаролар иштирок этишди.

Унда жиноят ишлари буйича Кармана туман судининг судьяси А.Сайдуллаев, “Ўзбекистон Республикасининг Референдуми тўғрисда”ги Қонуни, Олий мажлис Сенатининг 2023 йил 14 март кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Конститутция тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказиш ҳақида”ги қарори мавзуси бўйича ўз фикрларини билдирди.

Хусусан, “Ўзбекистон Республикасининг Референдуми тўғрисида”ги қонунниг 5-моддасига кўра, Референдум фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини умумий, тенг ва тўғридан-тўғри билдириши асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг референдумда иштирок этиши ихтиёрий ва эркиндир. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини референдумда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка мажбур қилиш мақсадида уларга, шунингдек хоҳиш-иродасини эркин билдиришига таъсир кўрсатишга ҳеч ким ҳақли эмас. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари референдумда тенг асосларда иштирок этадилар. Ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлади. Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш очиқ ва ошкора амалга оширилади. Фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини билдириши назорат қилинишига йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари референдумда бевосита иштирок этиши,

Референдум ўтказиладиган кунга қадар ёки референдум кунида ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эгадир. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида истиқомат қилаётган ёки турган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси референдумда иштирок этишга тўла ҳақлидир. Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмаслар. елиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусиятига қараб фуқароларнинг референдумда қатнашиш ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита чеклаш ман этилиши, янги таҳрирдаги Конституция 155-моддадан иборат эканлигини, унда фуқароларнинг ҳамда суд ҳуқуқ соҳасида ҳам бир қатор ўзгартришлар киритилиши кутилаётганлиги, янги таҳрирдаги Конституциянинг 25-моддасига ўлим жазоси тақиқланиши киритилатёганлиги, Конституцияга ўзратриш ва қўшимчалар киритиш бўйича бир қатор нормалар киритилаётганлиги бўйича тўхталиб ўтди.

            Учрашувда фуқароларга ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан тўлиқ ва батафсил жавоблар берилди.

 

Алишер Сайдуллаев

Жиноят ишари бўйича Кармана туман суди судьяси 

Конститусиявий ислоҳотлар мазмун-моҳияти

Жорий йилнинг 28 март куни “Новаоий кон-металлургия комбинатиакциядорлик жамияти Марказий кон бошқармасида “Конститусиявий ислоҳотлар мазмун-моҳияти” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбирда Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди раиси A.Шукуров, Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ғофуров, депутатлар Ф.Сойибов, С.Бобоёрова ва бошқарма раҳбарияти иштирок етди.

Тадбирда сўзга чиққанлар янги таҳрирдаги Конститусиямизнинг лойиҳаси мазмун-моҳияти, унинг ҳар бир моддаси инсон қадри учун хизмат қилиши, Бош қомусимиз лойиҳасида таклиф етилган нормалар нафақат бугунги, балки келажак авлод манфаатларига тўла хизмат қилиши билан аҳамиятли еканлиги хусусида маълумотлар беришди.

 

Aнвар Шукуров

Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди раиси

Янги Ўзбекистон-ҳуқуқий демократик давлат: инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, қонунчиликни янада ривожлантириш истиқболлари

Янгиланаётган Конституцияда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада юксалтириш, чинакам халқпарвар давлатчилик асосларини яратиш, аҳоли фаровонлигини янада ошириш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш муҳим омил сифатида қайд этилган. Барчамизга маълумки, Конституцияни ўзгартириш бўйича умумхалқ референдумини – 2023 йил 30 апрель, якшанба куни ўтказиш белгиланди.

“Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мақсадидир” деган норма белгиланган бош қомус лойиҳасидаги моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сони эса 275 тадан 434 тага кўпайиб,унинг матни 65 фоизга янгиланган. Ушбу мақсадга эришиш учун инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги, давлат органлари томонидан ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керакли белгиланмоқда.

Айбсизлик презумциясини амалиётда қўллаш ислоҳ этилиб, Конституциямизнинг амалдаги 26-моддасида, шахснинг иши судда кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланган бўлса, эндиликда суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча у айбсиз ҳисобланиши мустаҳкамланмоқда.

Дарҳақиқат, Конституциядаги нормаларга диққат билан эътибор қаратадиган бўлсак, унда инсон манфаатлари давлат манфаатларидан устун қўйилганлигини кўришимиз мумкин бўлади. Масалан, шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмаслиги, ушлаб туриш чоғида унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиш асослари унга тушунтирилиши кераклиги (“Миранда қоидалари”), айбланувчи ва судланувчиларга ўзига қарши кўрсатма бермаслик, яъни “сукут сақлаш” ҳуқуқи кафолатланмоқда.

Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир ҳамда ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги назарда тутилмоқда. Янги ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар, почта, электрон хабарлар ва бошқа хабарларни сир сақлаш ҳуқуқи фақат суд қарорига асосан чекланиши мумкин.

Конституцияда давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиши ва бошланғич профессионал таълим бепул эканлиги ҳам белгиланмоқда. Конституцияда ёшлар масаласи алоҳида боб даражасига олиб чиқилиши Янги Ўзбекистонда ёшлар ҳаёти устувор эканлигига яққол ишора ҳисобланади.

Мулк дахлсизлиги ва у билан боғлиқ ҳуқуқларнинг таъминланиши давлат томонидан кафолатланиши, мулкий ҳуқуқларни чеклаш фақат суд қарори асосида бўлиши мустаҳкамланмоқда.

Шунингдек, янгиланаётган Конституцияга кўра давлат атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чораларни амалга оширади, фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади.

Конституцияда илк маротаба ер хусусий мулк бўлиши мумкинлиги бунда ер қонунида назарда тутилган ҳамда ундан оқилона фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулкчиликка йўл қўйилиши назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, мулк ҳуқуқини суд орқали ҳимоя қилиш таъминланишини белгиловчи, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда (бозор қийматида) қопланиши таъминланиши кафолатланмоқда.

Мазкур янгилик ва ўзгартиришлар мамлакатимизда инсон қадри суд орқали ҳимоя қилиш Конституциявий ислоҳотларнинг муҳим устувор йўналиши эканлигини кўрсатиб беради.

 

Улуғбек Исмаилов

Навоий вилоят маъмурий суди судьяси

Референдум –  демократиянинг муҳим институти

Референдум – бевосита демократиянинг муҳим институти бўлиб, умумдавлат ҳамда ҳар бир фуқаро учун муҳим бўлган қарорларни қабул қилинишида жамиятнинг қатнашишини таъминлайди. Референдум умумхалқ овоз бериш йўли билан қонунлар қабул қилиш ва давлат аҳамиятига молик энг муҳим масалаларни ҳал қилиш шаклидир. Референдумнинг сайловлардан асосий фарқи шундаки, референдум ўтказилаётганда бирон бир лавозимга номзод учун овоз берилмайди, балки муайян қонун, конституция, конституцияга тузатишлар киритиш, мамлакатнинг халқаро мақомига таалуқли ёки ички сиёсатига тегишли бўлган масала юзасидан ўтказилади. Референдум ўтказилиш жараёнининг қоида ва шартлари ҳар бир давлатнинг конституцияси ва қонунчилиги томонидан белгиланади.

“Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг референдуми Ўзбекистон Республикасининг қонунларини ва бошқа қарорларини қабул қилиш мақсадида жамият ва давлатнинг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларининг умумхалқ овоз беришидир. Референдумда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади ва фақат референдум йўли билан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин. Референдум Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ўтказилади. Референдумни ўтказиш ташаббуси билан: Ўзбекистон Республикаси фуқаролари; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси; Ўзбекистон Республикаси Президента чиқиши мумкин. Референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган, яъни 18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари умумий сонининг камида 5 фоизини ташкил этган фуқаролар имзоси тўпланган бўлса; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аъзоларининг учдан икки қисмининг овози билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг асослантирилган талаби билан референдум ўтказилиши мумкин.

Қуйидаги масалалар референдум предмети бўлиши мумкин эмас: Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий яхлитлигини ўзгартириш; Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ва солиқлар; амнистия ва афв этиш; жамоат тартибини, аҳоли соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича фавқулодда ва шошилинч чора-тадбирлар ўтказиш; Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш; мансабдор шахсларни тайинлаш ва вазифасидан озод этиш. Референдум яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси тарихида биринчи марта 1991 йил 29 декабрда референдум бўлиб ўтган. Бу референдумда „Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида“ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 31 августдаги Конституциявий қонуни тўғри қабул қилинганлигини Ўзбекистон халқи бир овоздан маъқуллади. 2002 йил 27 январда Ўзбекистон Республикасида 2 палаталик парламентни шакллантириш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколат муддатини 5 йилдан 7 йилга ўзгартиришга бағишланган референдум бўлиб ўтди. Навбатдаги референдум эса 2023 йилнинг 30 апрелида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, референдум Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонунини қабул қилиш мақсадида ўтказилади.

Юртимиз тарихида ўтказилиб келинаётган бундай референдумлар Ўзбекистонимизда демократия мустаҳкамланиб бораётганлигининг яққол ифодасидир.

 

  Фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман

 суди раиси Анвар Жумаев 

Хатирчи туманида Референдум ўтказиш йўли билан янгитдан қабул қилиниши белгиланган Конституциямизнинг мазмун-моҳияти юзасидан учрашув бўлиб ўтди

Фуқаролик ишлари буйича Хатирчи туман судининг раиси Б.Қ.Бабақулов, “Ўзбекистон Республикасининг Референдуми тўғрисда”ги Қонуни, Олий мажлис Сенатининг 2023 йил 14 март кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Конститутция тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказиш ҳақида”ги қарори мавзуси бўйича ўз фикрларини билдирди.

Хусусан, “Ўзбекистон Республикасининг Референдуми тўғрисида”ги қонунниг 5-моддасига кўра, Референдум фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини умумий, тенг ва тўғридан-тўғри билдириши асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг референдумда иштирок этиши ихтиёрий ва эркиндир. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини референдумда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка мажбур қилиш мақсадида уларга, шунингдек хоҳиш-иродасини эркин билдиришига таъсир кўрсатишга ҳеч ким ҳақли эмас. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари референдумда тенг асосларда иштирок этадилар. Ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлади. Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш очиқ ва ошкора амалга оширилади. Фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини билдириши назорат қилинишига йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари референдумда бевосита иштирок этиши,

Референдум ўтказиладиган кунга қадар ёки референдум кунида ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эгадир. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида истиқомат қилаётган ёки турган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси референдумда иштирок этишга тўла ҳақлидир. Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмаслар. елиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусиятига қараб фуқароларнинг референдумда қатнашиш ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита чеклаш ман этилиши, янги таҳрирдаги Конституция 155-моддадан иборат эканлигини, унда фуқароларнинг ҳамда суд ҳуқуқ соҳасида ҳам бир қатор ўзгартришлар киритилиши кутилаётганлиги, янги таҳрирдаги Конституциянинг 25-моддасига ўлим жазоси тақиқланиши киритилатёганлиги, Конституцияга ўзратриш ва қўшимчалар киритиш бўйича бир қатор нормалар киритилаётганлиги бўйича тўхталиб ўтди.

            Бундан ташқари, судья З.Утамуродов томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 9-моддасига кўра, Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумий овозга, яъни референдмга қўйилиши, референдум ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади. 32-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш, шунингдек давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан амалга оширилиши,

Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисида ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиш Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси референдумини ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан фаолиятининг асосий принциплари мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлиликдан иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тузилади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиришлар тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги томонидан қабул қилинган қонун ёки Ўзбекистон Республикасининг референдуми билан киритилишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари суд ҳокимияти мустақиллигини ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш билан бир қаторда фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш имконини берганлигини, бу борада Президентимизнинг 2023 йил 16 январьдаги “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-11 сонли Фармони қабул қилинганлигини таъкидлаб ўтди.  

Мазкур Фармонда, Суднинг мустақиллиги ва судьялар дахлсизлигини таъминлашни кучайтириш бўйича судга ҳурматсизлик қилиш ҳолатларини олдини олишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, бунинг учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш ва жиноий жавобгарлик белгиланиши, суд ишларини ҳал этишга аралашганлик ва суд ҳужжатини ижро этмаганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш, шунингдек, суд ҳужжатларининг ижро этилишини таъминлашга қаратилган таъсирчан механизмларни жорий этиш, одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашганликка оид ҳар бир жиноят иши якуни бўйича жамоатчиликни оммавий ахборот воситалари орқали мажбурий равишда хабардор қилиш тартибини жорий этиш, судьяга нисбатан турар жой дахлсизлигига, ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ва бошқа сўзлашувлар, алоқа тармоқлари орқали узатиладиган почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарларининг сир сақланишига бўлган ҳуқуқларни чекловчи, шунингдек, абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисидаги ахборотни олишдан иборат тезкор-қидирув тадбирларининг ўтказилишига фақат Бош прокурорнинг санкцияси асосида йўл қўйилиши белгиланганлигини бўйича тўхталиб ўтди.

            Учрашувда фуқароларга ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан тўлиқ ва батафсил жавоблар берилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан маъруза ва мунозараларда билдирилган фикр мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар берилди.

 

Фуқаролик ишари бўйича

Хатирчи туман суди раиси Б.Бабақулов

Навоийда судья ва ёшлар иштирокида “БИЗ РЕФЕРЕНДУМДА ФАОЛ ҚАТНАШАМИЗ” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди

2023 йил 24 март куни Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида Жиноят ишлари буйича Навоий шахар суди судяси С.Болтайев хамда институтнинг ўқитувчи ва талабалари иштирокида мамлакатимизда ўтказилиши белгиланган Референдумга оид тарғибот ишлари олиб борилди.

Табдирда Референдум тушунчаси, уни ўтказиш ва унда қатнашиш тартиби юзасидан савол-жавоб тарзида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Шунингдек, иштирокчиларга Референдум ҳар бир Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хаётида қанчалик муҳим ўрин тутиши атрофлича тушунтирилиб, унда фаол иштирок этишда чақирилди.

 

Жиноят ишлари бўйича Нивоий шаҳар суди судьяси

Суннатжон Болтаев Музаффарович 

Skip to content